Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   295
Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш 
25. Аудитор кейинги аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш 
ва бажариш учун асосни таъминлаш мақсадида:
(a) 
молиявий ҳисобот даражасида; ва (А118-А121 бандларига 
қаранг) 
(б) 
операциялар туркумлари, счётлар сальдоси ва очиб 
бериладиган маълумотлар учун тақдимномалар даражасида 
бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаши ва баҳолаши 
лозим. (А122-А126 бандларига қаранг)
26. Шу мақсадда аудитор: 
(a) 
Рискларни, шу жумладан рисклар билан боғлиқ бўлган 
тегишли назорат воситаларини тадбиркорлик субъекти ва 
унинг муҳити ҳақида билим олиш жараёнида, шунингдек 
операциялар туркумлари, счётлар сальдолари ва молиявий 
ҳисоботдаги очиб бериладиган маълумотларни ўрганиш 
орқали аниқлаши; (А127-А128 бандларига қаранг) 
(б) 
Идентификация қилинган рискларни баҳолаши, шунингдек 
улар кенгроқ даражада молиявий ҳисобот билан боғлиқ ёки 
боғлиқ эмаслигини ва улар кўп сонли тақдимномаларга сабаб 
бўлиши мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаши;
(в) 
Идентификация қилинган рискларни мақбул бўлмаган вазият 
билан тақдимномалар даражасида солиштириши, бунда 
аудитор текширишни мўлжаллаётган тегишли назорат 
воситаларини эътиборга олиши; ва (А129-А131 бандларига 
қаранг)
 
(г) 
Бузиб кўрсатиш эҳтимолини, шу жумладан кўп сонли бузиб 
кўрсатишларга йўл қўйилиши имкониятини, шунингдек 
потенциал бузиб кўрсатиш муҳим бузиб кўрсатишга олиб 
келиши мумкин бўлган қийматга эгами, деган масалани 
кўриб чиқиши лозим.


1390
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
Моҳияти бўйича текшириш тартиб-таомилларининг ўзи етарлича 
тегишли аудиторлик далилини таъминламайдиган рисклар
30. 
Айрим рискларга нисбатан аудитор фақат моҳияти бўйича 
текшириш тартиб-таомилларининг ўзи ёрдамида етарлича тегишли 
аудиторлик далилини олиш мумкин эмас, деб ҳисоблаши мумкин. 
Бундай рисклар хусусиятлари кўпинча қўлаки усулнинг оз 
миқдорда аралашуви билан ёки бундай аралашувсиз, ўта 
автоматлаштирилган усулда ишлов беришга йўл қўядиган одатдаги 
ва аҳамиятли операциялар туркумлари ёки счётлар сальдоси аниқ 
ёки тўлиқ ҳисобга олинмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин. 
Бундай ҳолларда тадбиркорлик субъектининг мазкур рисклар 
устидан назорат воситалари аудит учун ўринли ҳисобланади ва 
аудитор улар ҳақида тасаввур ҳосил қилиши лозим. (А140-А142 
бандларига қаранг) 
Рискка берилган баҳони қайта кўриш
31. 
Аудитор томонидан муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига 
тақдимномалар даражасида берилган баҳо аудит жараёнида 
қўшимча аудиторлик далили олиниши натижасида ўзгариши 
мумкин. Аудитор кейинги аудиторлик тартиб-таомилларини 
бажариш натижасида аудиторлик далили ёки янги ахборотни олган 
ва мазкур далил ёки ахборот аудитор ўзининг дастлабки баҳосини 
бераётганда асос сифатида фойдаланган аудиторлик далилига зид 
бўлган ҳолда, аудитор рискка берилган баҳони қайта кўриши ва 
режалаштирилган кейинги аудиторлик тартиб-таомилларини шунга 
мос равишда ўзгартириши лозим. (А143 бандига қаранг)

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling