Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳитини, шу жумладан


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   295
Тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳитини, шу жумладан 
тадбиркорлик субъектининг ички назорат тизимини билиш 
зарурияти
Тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳити 
Соҳа омиллари, тартибга солиш омиллари ва бошқа ташқи омиллар 
(11(а) бандига қаранг) 
Соҳа омиллари 
A24. Аудитор учун муҳим бўлган соҳа омилларига соҳада юзага келган 
шароитлар, хусусан рақобат муҳити, етказиб берувчилар ва 
мижозларнинг муносабатлари, технологик ишланмалар киради. 
Аудитор кўриб чиқиши мумкин бўлган масалаларга мисол 
тариқасида қуйидагиларни келтириш мумкин: 

Бозор ва рақобат, шу жумладан талаб, унумдорлик ва 
нархлар рақобати. 

Фаолиятнинг цикллилиги ёки мавсумийлиги. 

Тадбиркорлик субъектининг маҳсулоти билан боғлиқ бўлган 
ишлаб чиқариш технологиялари. 

Энергия таъминоти ва электроэнергия қиймати. 
A25. Тадбиркорлик субъекти фаолият олиб бораётган соҳа бизнеснинг 
хусусияти ёки тартибга солувчи органлар талабларининг 
қаттиқлиги билан белгиланган муҳим бузиб кўрсатишлар рисклари 
юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, узоқ муддатли 
шартномалар муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини юзага 
келтирадиган даромадлар ва харажатларнинг аҳамиятли тахминий 
баҳоланишини назарда тутиши мумкин. Бундай ҳолларда келишув 
жамоаси таркибига тегишли соҳада етарли билим ва тажрибага эга 
бўлган мутахассислар кириши муҳимдир.
9
Тартибга солиш омиллари
A26. Аудитор учун ўринли бўлган тартибга солиш омиллари тартибга 
солувчи муҳитни ўз ичига олади. Тартибга солувчи муҳит шу 
9
АХС 220 
“Молиявий ҳисоботнинг аудити сифатини назорат қилиш”, 14-банд


1404
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
Бошқа ташқи омиллар
A29. Аудитор кўриб чиқиши мумкин бўлган, тадбиркорлик субъектига 
таъсир кўрсатадиган бошқа ташқи омилларга мисол тариқасида 
умумий иқтисодий шароитлар, фоиз ставкалари ва молиялаштириш 
имкониятининг мавжудлигини, шунингдек инфляция ёки валютани 
қайта баҳолашни келтириш мумкин.
Тадбиркорлик субъектининг хусусияти (11(б) бандига қаранг) 
A30. Тадбиркорлик субъектининг хусусиятини билиш аудиторга 
қуйидаги масалаларни тушуниш имконини беради: 

Тадбиркорлик субъекти мураккаб таркибий тузилмага эгами, 
масалан, унинг шуъба тадбиркорлик субъектлари ёки турли 
географик нуқталарда жойлашган бошқа таркибий қисмлари 
борми. Таркибий тузилманинг мураккаблиги кўпинча муҳим 
бузиб кўрсатишлар рисклари юзага келишига туртки бериши 
мумкин бўлган саволлар туғилишига сабаб бўлади. Бундай 
саволлар орасида қуйидагиларни қайд этиш мумкин: 
ҳисоботда гудвил, қўшма корхоналар, инвестициялар ёки 
махсус аҳамиятга молик тадбиркорлик субъектлари лозим 
даражада акс эттирилганми. 

Мулкнинг таркибий тузилиши ҳамда тадбиркорлик 
субъектининг эгалари ва бошқа одамлар ёки тадбиркорлик 
субъектлари ўртасидаги муносабатлар. Бу билим ўзаро 
боғлиқ томонлар билан амалга оширилган операциялар 
лозим даражада идентификация қилингани ва ҳисоботда акс 
эттирилганини аниқлашда ёрдам беради. АХС 550
11 
да ўзаро 
боғлиқ томонларга тааллуқли масалаларни аудитор 
томонидан кўриб чиқишга қўйиладиган талаблар 
белгиланган ва қўлланма таъминланган.
A31. Тадбиркорлик субъектининг хусусияти ҳақида тасаввур ҳосил 
қилаётганда аудитор кўриб чиқиши мумкин бўлган масалаларга 
мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади: 
11
АХС 550 “Ўзаро боғлиқ томонлар” 
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда) 
жумладан молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг қўлланиладиган 
асосини, шунингдек ҳуқуқий ва сиёсий муҳитни қамраб олади. 
Аудитор кўриб чиқиши мумкин бўлган масалаларга мисол 
тариқасида қуйидагиларни келтириш мумкин: 

Бухгалтерия ҳисоби принциплари ва муайян соҳага хос 
бўлган амалиётлар.

Тартибга солинаётган соҳа меъёрий базаси.

Тадбиркорлик субъектининг операцияларига сезиларли 
даражада тааллуқли бўлган қонунчилик ва меъёрий база, шу 
жумладан тўғридан-тўғри назорат ҳаракатлари. 

Солиқ солиш (корпоратив ва бошқа солиқлар). 

Ҳозирги вақтда тадбиркорлик субъекти бизнесни юритишига 
таъсир кўрсатаётган ҳукумат сиёсати, хусусан пул-кредит 
сиёсати, шу жумладан валюта назорати тизими, солиқ 
имтиёзлари, молиявий имтиёзлар (масалан, ҳукумат ёрдами 
дастурлари), шунингдек тариф сиёсати ёки савдога оид 
чеклашлар сиёсати. 

Тадбиркорлик субъектининг соҳаси ва бизнесига тааллуқли 
бўлган атроф муҳитни муҳофаза қилишга доир талаблар. 
A27. АХС 250 тадбиркорлик субъектига ёки у фаолият олиб бораётган 
соҳа ёки тармоққа нисбатан қўлланиладиган меъёрий-ҳуқуқий база 
билан боғлиқ бўлган баъзи бир алоҳида талабларни ўз ичига 
олади.
10
Давлат сектори ташкилотларига хос бўлган жиҳатлар
A28. Давлат сектори ташкилотлари аудитида ташкилотнинг 
операцияларига қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар ёки бошқа бирон-
бир тартибга солувчи қоидалар таъсир кўрсатиши мумкин. 
Ташкилот ва унинг муҳити ҳақида билим олиш пайтида бу 
элементлар кўриб чиқилиши лозим.
10
АХС 250 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling