Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Ички назорат тизимининг таркибий қисмлари– назорат муҳити (14-
бандга қаранг) A76. Назорат муҳити раҳбарлик ва бошқарув функцияларини, шунингдек бошқарув юклатилган шахслар ва тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг мазкур тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимига бўлган муносабати, ундан хабардорлиги ва унга нисбатан 13 АХС 330 “Баҳоланган рискларга жавобан аудиторнинг ҳаракатлари” МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) ташқари, ички назорат тизими бутун тадбиркорлик субъектига ёки унинг операцион бирликлари ёки бизнес-жараёнларидан исталган бирига татбиқ этилишига қарамай, тадбиркорлик субъектининг ҳар бир операцион бирлиги ва ҳар бир бизнес-жараёни билан боғлиқ бўлган ички назорат воситаларини билиш аудит учун ўринли ҳисобланмаслиги ҳам мумкин. Давлат сектори ташкилотларига хос бўлган жиҳатлар A72. Давлат сектори аудиторларига кўпинча ички назорат тизимига нисбатан қўшимча вазифалар, масалан, белгиланган қоидалар тўпламига риоя этилиши тўғрисида маълумот бериш вазифаси юкланади. Давлат сектори аудиторларига қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар ёки бошқа тартибга солувчи қоидаларнинг талабларига риоя этилиши тўғрисида маълумот бериш вазифаси ҳам юкланиши мумкин. Натижада мазкур аудиторлар томонидан ички назорат тизимининг кўриб чиқилиши янада кенг ва янада муфассал бўлиши мумкин. Тегишли назорат воситаларини билиш хусусияти ва даражаси (13- бандга қаранг) A73. Назорат тизимининг ташкил этилишини баҳолаш назорат воситаси ўз-ўзича ёки бошқа назорат воситалари билан биргаликда муҳим бузиб кўрсатишларнинг олдини олиш ёки уларни топиш ва тузатишга қодирми, деган масалани кўриб чиқишни назарда тутади. Назорат тизимини амалга жорий этиш назорат тизими мавжудлигини ва тадбиркорлик субъекти мазкур тизимдан фойдаланишини англатади. Самарали бўлмаган назорат тизимининг амалга жорий этилишини баҳолаш мантиқсиздир. Бинобарин, биринчи навбатда назорат тизимининг ташкил этилиши кўриб чиқилади. Лозим тарзда ташкил этилмаган назорат тизими тадбиркорлик субъектининг ички назорат тизимидаги аҳамиятли камчилик ҳисобланиши мумкин. A74. Тегишли назорат тизимининг ташкил этилиши ва амалга жорий қилиниши тўғрисида аудиторлик далилини олиш учун мўлжалланган рискни баҳолаш тартиб-таомиллари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: АУ ДИТ 1425 МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) Тадбиркорлик субъектининг ходимларига сўровлар юбориш. Муайян назорат воситалари қўлланишини кузатиш. Ҳужжатлар ва ҳисоботларни текшириш. Молиявий ҳисоботларга тегишли операцияларни ахборот тизими орқали кузатиш. Бироқ кўрсатилган мақсадларга эришиш учун сўровлар юборишнинг ўзи кифоя қилмайди. A75. Агар назорат воситаларини изчил қўллаш имконини берадиган автоматлаштирилган жараён мавжуд бўлмаса, назорат воситалари операцион самарадорлигини тестлаш ўрнини босиш учун тадбиркорлик субъектининг назорат воситалари тўғрисида билим олишнинг ўзи кифоя қилмайди. Масалан, муайян санада қўлаки усулда амалга ошириладиган назорат воситаси хусусида аудиторлик далилларини олганлик аудит билан қамраб олинган давр мобайнида бошқа саналарда назорат воситалари самарали ишлаётганининг аудиторлик далили ҳисобланмайди. Бироқ, ахборотга АТ воситасида ишлов бериш жараёнига ички изчиллик хос бўлгани туфайли (А55 бандига қаранг), автоматлаштирилган назорат воситаси амалга жорий этилгани ёки этилмаганини аниқлаш мақсадида аудиторлик тартиб-таомилларини бажариш, аудитор томонидан назорат воситалари, масалан, дастурдаги ўзгаришлар устидан назорат воситаларини баҳолаш ва тестлаш амалга оширилганига қараб, бундай назорат воситаси фаолияти самарадорлигининг тести сифатида амал қилиши мумкин. Назорат воситалари ишлашининг самарадорлиги тестларига АХС 330 да тавсиф берилган. 13 Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling