Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet248/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   295
Тадбиркорлик субъектининг молиявий натижаларини баҳолаш ва кўриб 
чиқиш (11(д) бандига қаранг) 
A43. Тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти ва бошқа шахслар ўзлари 
муҳим деб ҳисоблаган жиҳатларни баҳолайдилар ва кўриб 
чиқадилар. Фаолият натижаларини ташқи ва ички баҳолаш 
тадбиркорлик субъектига маълум даражада босим ўтказади. Бу 
босим, ўз навбатида, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
тадбиркорлик субъекти фаолияти натижаларини яхшилаш ёки 
молиявий ҳисоботни бузиб кўрсатиш мақсадида чоралар кўришига 
туртки бериши мумкин. Бинобарин, тадбиркорлик субъекти 
фаолиятининг натижаларига берилган баҳони билиш аудиторга 
режа кўрсаткичларига эришишни таъминлашга мажбурловчи босим 
тадбиркорлик субъекти раҳбарияти муҳим бузиб кўрсатишлар, шу 
жумладан фирибгарлик билан боғлиқ муҳим бузиб кўрсатишлар 
рискини кучайтирадиган ҳаракатларни бажаришига туртки бериши 
мумкинми, деган масалани кўриб чиқишда ёрдам беради. 


АУ
ДИТ
1413
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
Фирибгарлик билан боғлиқ рискларни аниқлашга қўйиладиган 
талаблар ва бу борада қўлланма ифодаланган АХС 240 га қаранг. 
A44. Молиявий натижаларни баҳолаш ва кўриб чиқиш назорат 
воситалари мониторинги (у А98-А104 бандларида ички назорат 
тизими таркибий қисми сифатида муҳокама қилинади) билан айний 
эмас, бироқ уларнинг мақсадлари қисман мос келиши мумкин:

Фаолият натижаларини баҳолаш ва кўриб чиқиш хўжалик 
фаолияти натижалари тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
(ёки учинчи шахслар) томонидан белгиланган мақсадларга 
қай даражада мос келишини аниқлашга қаратилган. 

Назорат воситалари мониторингининг мақсади ички назорат 
воситалари қай даражада самарали ишлашини аниқлашдан 
иборат .
Бироқ, айрим ҳолларда, фаолият кўрсаткичлари ҳам тадбиркорлик 
субъектининг 
раҳбариятига 
ички 
назорат 
тизимидаги 
камчиликларни аниқлаш учун имконият яратадиган ахборотни 
беради.
A45. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий натижаларни 
баҳолаш ва кўриб чиқишда фойдаланадиган ҳамда аудитор 
томонидан кўриб чиқилиши мумкин бўлган ички ахборотга мисол 
қилиб қуйидагиларни келтириш мумкин: 

Фаолиятнинг асосий (молиявий ва номолиявий) 
кўрсаткичлари ҳамда асосий коэффициентлар, трендлар ва 
операцион статистика . 

Молиявий натижаларни олдинги давр билан таққослаб 
таҳлил қилиш. 

Бюджетлар, прогнозлар, фарқлар таҳлили, сегментларга доир 
ахборот, бўлинмалар, департаментлар ёки бошқа ташкилий 
даражалар фаолиятининг натижалари тўғрисида ҳисоботлар. 

Ходимлар иши натижаларини баҳолаш ва рағбатлантиришга 
оид сиёсат. 


1414
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling