Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Ҳужжатлар 32.  Аудитор аудиторлик ҳужжатларида қуйидагиларни акс эттириши  лозим: 2


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet237/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   295
Ҳужжатлар
32. 
Аудитор аудиторлик ҳужжатларида қуйидагиларни акс эттириши 
лозим:
2
 
(a) 
10-бандга мувофиқ талаб этилган ҳолда, келишув жамоаси 
билан муҳокамани, шунингдек қабул қилинган аҳамиятга 
молик қарорларни; 
2
АХС 230 
“Аудиторлик ҳужжатлари”, 8–11-бандлар ва А6 банди
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда) 
Аудитор махсус кўриб чиқишини талаб қиладиган рисклар
27. 
25-бандга мувофиқ ўтказиладиган рискни баҳолаш доирасида 
аудитор идентификация қилинган рискларнинг исталган бири
аудитор фикрига кўра, аҳамиятли риск ҳисобланиши ёки 
ҳисобланмаслигини аниқлаши лозим. Мазкур масала хусусида 
мулоҳаза чиқараётганда аудитор идентификация қилинган риск 
билан боғлиқ назорат воситалари таъсирини истисно этиши керак.
28. 
Қайси рисклар аҳамиятли рисклар ҳисобланиши ҳақида мулоҳаза 
чиқарар экан, аудитор ҳеч бўлмаганда қуйидаги масалаларни кўриб 
чиқиши лозим:
(а) 
Риск фирибгарлик риски ҳисобланадими; 
(б) Риск иқтисод, бухгалтерия ҳисоби соҳасида яқинда юз 
берган аҳамиятли воқеалар ёки бошқа бирон-бир воқеа билан 
боғлиқми ва, бинобарин, алоҳида эътиборни талаб қиладими; 
(в) Операцияларнинг мураккаблик даражаси
(г) 
Риск ўзаро боғлиқ томонлар билан бажарилган аҳамиятли 
операциялар билан боғлиқми; 
(д) Риск билан боғлиқ молиявий ахборотни, айниқса, баҳолашга 
нисбатан ноаниқлик даражаси катта бўлган ахборотни 
баҳолашда субъективлик даражаси; ва
(е) 
Риск тадбиркорлик субъектининг одатдаги хўжалик 
фаолияти доирасидан четга чиқадиган аҳамиятли 
операциялар ёки бошқа сабабларга кўра ғайриоддий 
ҳисобланадиган операциялар билан боғлиқми. (А132-А136 
бандларига қаранг) 
29. 
Агар аудитор аҳамиятли риск мавжудлигини аниқлаган бўлса, у 
тадбиркорлик субъектининг назорат воситалари, шу жумладан 
мазкур рискка дахлдор бўлган назорат ҳаракатлари ҳақида тасаввур 
ҳосил қилиши лозим. (А137-А139 бандларига қаранг) 


АУ
ДИТ
1391
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
Моҳияти бўйича текшириш тартиб-таомилларининг ўзи етарлича 
тегишли аудиторлик далилини таъминламайдиган рисклар
30. 
Айрим рискларга нисбатан аудитор фақат моҳияти бўйича 
текшириш тартиб-таомилларининг ўзи ёрдамида етарлича тегишли 
аудиторлик далилини олиш мумкин эмас, деб ҳисоблаши мумкин. 
Бундай рисклар хусусиятлари кўпинча қўлаки усулнинг оз 
миқдорда аралашуви билан ёки бундай аралашувсиз, ўта 
автоматлаштирилган усулда ишлов беришга йўл қўядиган одатдаги 
ва аҳамиятли операциялар туркумлари ёки счётлар сальдоси аниқ 
ёки тўлиқ ҳисобга олинмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин. 
Бундай ҳолларда тадбиркорлик субъектининг мазкур рисклар 
устидан назорат воситалари аудит учун ўринли ҳисобланади ва 
аудитор улар ҳақида тасаввур ҳосил қилиши лозим. (А140-А142 
бандларига қаранг) 
Рискка берилган баҳони қайта кўриш
31. 
Аудитор томонидан муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига 
тақдимномалар даражасида берилган баҳо аудит жараёнида 
қўшимча аудиторлик далили олиниши натижасида ўзгариши 
мумкин. Аудитор кейинги аудиторлик тартиб-таомилларини 
бажариш натижасида аудиторлик далили ёки янги ахборотни олган 
ва мазкур далил ёки ахборот аудитор ўзининг дастлабки баҳосини 
бераётганда асос сифатида фойдаланган аудиторлик далилига зид 
бўлган ҳолда, аудитор рискка берилган баҳони қайта кўриши ва 
режалаштирилган кейинги аудиторлик тартиб-таомилларини шунга 
мос равишда ўзгартириши лозим. (А143 бандига қаранг)

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling