Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Тадбиркорлик субъекти томонидан рискларни баҳолаш жараёни


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet268/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   295
Тадбиркорлик субъекти томонидан рискларни баҳолаш жараёни
3. 
Молиявий ҳисоботлар тақдим этиш контекстида тадбиркорлик 
субъекти томонидан рискларни баҳолаш жараёни тадбиркорлик 
субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг 
қўлланиладиган асосига мувофиқ молиявий ҳисоботни тайёрлаш 
билан боғлиқ тадбиркорлик рискларини қандай аниқлаши, уларнинг 


АУ
ДИТ
1457
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 ИЛОВА 1 
аҳамиятлилик даражасини баҳолаши, юзага келиши эҳтимолини 
аниқлаши, бундай рискларни бошқариш борасидаги ҳаракатлар 
тўғрисида, шунингдек мазкур ҳаракатларнинг натижалари 
тўғрисида қарор қабул қилишини ўз ичига олади. Масалан, 
тадбиркорлик субъекти томонидан рискларни баҳолаш жараёни 
тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисобларда акс эттирилмаган 
операцияларнинг мавжудлик эҳтимолини қандай эътиборга 
олишини ёки молиявий ҳисоботларда акс эттирилган аҳамиятли 
рискларни қандай аниқлаши ва таҳлил қилишини ўз ичига олиши 
мумкин.
4. 
Молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ рисклар юзага келиши ва 
тадбиркорлик субъектининг мазкур субъект раҳбарияти молиявий 
ҳисоботда берган тақдимномаларга мос келадиган молиявий 
ахборотни келтириб чиқариш, ёзиш, қайта ишлаш ва 
умумлаштириш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин 
бўлган ташқи ва ички вазиятлар ва воқеаларни ўз ичига олади. 
Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти муайян рискларга нисбатан 
режалар, дастурлар ёки ҳаракатларни амалга ошириши ёки бўлмаса 
харажатлар туфайли ёки бошқа сабабларга кўра рискни қабул қилиш 
тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Риск, масалан, қуйидаги 
вазиятлар туфайли юзага келиши ёки ўзгариши мумкин: 

Операцион муҳитлаги ўзгаришлар. Қонунчилик ёки 
операцион муҳитдаги ўзгаришлар рақобат босими 
ўзгаришига олиб келиши ва рискларни сезиларли даражада 
ўзгартириши мумкин. 

Янги ходимлар. Янги ходимлар ички назорат тизими 
хусусида ўз нуқтаи назарига эга бўлиши ёки мазкур тизимни 
бошқача тасаввур қилиши мумкин. 

Янги ёки такомиллаштирилган ахборот тизимлари
Ахборот тизимларидаги аҳамиятли ва жадал ўзгаришлар 
ички назорат тизими билан боғлиқ рискларни ўзгартириши 
мумкин. 

Жадал ўсиш. Фаолият доирасининг аҳамиятли ва жадал 
кенгайиши назорат воситалари зўриқишига олиб келиши ва 


1458
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 ИЛОВА 1 
тақдим этиш тизимини ўз ичига олади ҳамда қуйидагиларни 
бажарувчи усуллар ва ёзувларни қамраб олади: 

Амалда бажарилган барча операцияларни аниқлаш ва 
ҳисобда акс эттириш. 

Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш 
мақсадида операцияларни тегишли равишда таснифлаш учун 
операцияларни ўз вақтида ва етарли ҳажмда тавсифлаш. 

Операциялар суммасини уларнинг пулдаги ифодасини 
молиявий ҳисоботда тўғри акс эттириш имконини берадиган 
тарзда аниқлаш. 

Операция амалга оширилган вақтни аниқлаш. Бу операцияни 
тўғри ҳисобот даврида ёзиш имконини беради. 

Молиявий ҳисоботларда операциялар ва улар билан боғлиқ 
очиб бериладиган маълумотларни тегишли равишда тақдим 
этиш. 
7. 
Тизимда жамланадиган ахборот сифатида тадбиркорлик субъекти 
раҳбариятининг тадбиркорлик субъекти фаолиятини бошқариш ва 
назорат қилиш доирасида тегишли қарорлар қабул қилиш, 
шунингдек ишончли молиявий ҳисоботлар тайёрлаш қобилиятига 
таъсир кўрсатади. 
8. 
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш устидан ички 
назорат тизими доирасида алоҳида функциялар ва вазифаларни 
тушунишни таъминлайдиган ахборот алмашинуви жараёни ҳисоб 
сиёсати, ҳисоб юритишни амалга ошириш ва молиявий ҳисоботни 
тайёрлашга раҳбарлик қилиш ёки меморандумлар сингари 
шаклларни касб этиши мумкин. Ахборот алмашинуви электрон ёки 
оғзаки шаклда ёинки тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг 
ҳаракатлари воситасида амалга оширилиши мумкин.

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling