Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   295
Назорат ҳаракатлари
9. 
Аудит учун ўринли бўлиши мумкин бўлган назорат ҳаракатлари, 
қоида тариқасида, қуйидаги тадбирларни тартибга солувчи сиёсат 
ва тартиб-таомиллар тоифасига киради:
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 ИЛОВА 1 
назорат тизими ишининг издан чиқиши рискини 
кучайтириши мумкин. 

Янги технологиялар. Ишлаб чиқариш жараёни ёки ахборот 
тизимларига янги технологияларнинг жорий этилиши ички 
назорат тизими билан боғлиқ рискни ўзгартириши мумкин. 

Бизнес янги моделлари, маҳсулотлар ёки фаолият. Бизнес 
янги соҳаларида ишлаш ёки тадбиркорлик субъекти ҳали 
яхши тажрибага эга бўлмаган янги операцияларни амалга 
ошириш ички назорат тизими билан боғлиқ янги рисклар 
юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. 

Корпоратив 
реструктуризация
Реструктуризация 
ходимларни қисқартириш, назоратда ва вазифаларни 
тақсимлашда ўзгаришлар ясаш билан бирга амалга 
оширилиши ва бу ички назорат тизими билан боғлиқ рискни 
ўзгартириши мумкин. 

Хорижий операциялар ҳажмининг катталиги. Кенгайиш ёки 
хорижий компанияларни эгаллаш ички назорат тизимига 
таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги ва баъзан кам 
учрайдиган рисклар, масалан, чет эл валютасини ўтказиш 
билан боғлиқ қўшимча ёки ўзгартирилган рисклар юзага 
келишига сабаб бўлади. 

Бухгалтерия ҳисоби янги талаблари. Бухгалтерия ҳисоби 
янги принципларининг қабул қилиниши ёки бухгалтерия 
принципларининг ўзгариши молиявий ҳисоботларни 
тайёрлаш билан боғлиқ рискларга таъсир кўрсатиши мумкин. 
Ахборот тизимлари, шу жумладан молиявий ҳисобот билан боғлиқ 
бўлган тегишли бизнес-жараёнлар ва ахборот алмашинуви 
5. 
Ахборот тизимлари инфратузилма (физик компонентлар ва аппарат 
таъминоти компонентлари), дастурий таъминот, одамлар, тартиб-
таомиллар ва маълумотлардан таркиб топади. Кўпгина ахборот 
тизимларида ахборот технологиялари (АТ)дан кенг фойдаланилади. 
6. 
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш мақсадларида 
ишлайдиган ахборот тизими молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва 


АУ
ДИТ
1459
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 ИЛОВА 1 
тақдим этиш тизимини ўз ичига олади ҳамда қуйидагиларни 
бажарувчи усуллар ва ёзувларни қамраб олади: 

Амалда бажарилган барча операцияларни аниқлаш ва 
ҳисобда акс эттириш. 

Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш 
мақсадида операцияларни тегишли равишда таснифлаш учун 
операцияларни ўз вақтида ва етарли ҳажмда тавсифлаш. 

Операциялар суммасини уларнинг пулдаги ифодасини 
молиявий ҳисоботда тўғри акс эттириш имконини берадиган 
тарзда аниқлаш. 

Операция амалга оширилган вақтни аниқлаш. Бу операцияни 
тўғри ҳисобот даврида ёзиш имконини беради. 

Молиявий ҳисоботларда операциялар ва улар билан боғлиқ 
очиб бериладиган маълумотларни тегишли равишда тақдим 
этиш. 
7. 
Тизимда жамланадиган ахборот сифатида тадбиркорлик субъекти 
раҳбариятининг тадбиркорлик субъекти фаолиятини бошқариш ва 
назорат қилиш доирасида тегишли қарорлар қабул қилиш, 
шунингдек ишончли молиявий ҳисоботлар тайёрлаш қобилиятига 
таъсир кўрсатади. 
8. 
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш устидан ички 
назорат тизими доирасида алоҳида функциялар ва вазифаларни 
тушунишни таъминлайдиган ахборот алмашинуви жараёни ҳисоб 
сиёсати, ҳисоб юритишни амалга ошириш ва молиявий ҳисоботни 
тайёрлашга раҳбарлик қилиш ёки меморандумлар сингари 
шаклларни касб этиши мумкин. Ахборот алмашинуви электрон ёки 
оғзаки шаклда ёинки тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг 
ҳаракатлари воситасида амалга оширилиши мумкин.

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling