Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Ташқи аудиторнинг аудит учун жавобгарлиги
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- АХС 315 (янги таҳрирда) ва АХС 610 (янги таҳрирда) ўртасида ўзаро боғлиқлик
Ташқи аудиторнинг аудит учун жавобгарлиги
9. Ташқи аудитор билдирилган аудиторлик фикри учун танҳо ўзи жавобгар ҳисобланади, ва ташқи аудитор келишув давомида ички аудиторлар ишидан фойдаланиши бу жавобгарликни камайтирмайди. Ички аудит хизмати ташқи аудитор томонидан бажариладиган аудиторлик тартиб-таомилларига ўхшаш тартиб- таомилларни бажариши мумкин бўлса-да, ички аудит хизмати ҳам, ички аудиторлар ҳам тадбиркорлик субъектидан АХС 200 6 га мувофиқ молиявий ҳисоботларнинг аудитида ташқи аудитордан талаб қилинадиган каби мустақил бўлмайди. Шу боис, ушбу АХС ташқи аудитор ички аудиторлар ишидан фойдалана олиши мумкинлиги учун зарур бўлган шартларни белгилайди. Шунингдек, у ички аудиторларнинг иши аудит мақсадлари учун ўринли эканлиги тўғрисида етарлича тегишли далиллар олиш учун зарур бўлган иш ҳаракатларини белгилайди. Талаблар ташқи аудитор ички аудиторлар ишидан фойдаланиш тўғрисида мулоҳаза қилиши учун асосни таъминлайдиган қилиб, бундай ишдан ортиқча ёки асоссиз фойдаланишини олдини олиш мақсадида, тузилган. 5 АХС 330 “Баҳоланган рискларга жавобан аудиторнинг ҳаракатлари” 6 АХС 200, 14-банд ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) АХС 315 (янги таҳрирда) ва АХС 610 (янги таҳрирда) ўртасида ўзаро боғлиқлик 5. Кўпгина тадбиркорлик субъектлари ички аудит хизматини ўз ички назорат ва бошқарув тизимларининг бир қисми сифатида ташкил этади. Ички аудит хизмати мақсадлари ва кўлами, ички аудит хизмати вазифаларининг хусусияти ва ташкилий мақоми, шу жумладан унинг ваколатлари ва ҳисобдорлиги, кенг равишда фарқ қилади ва тадбиркорлик субъектининг катта-кичиклиги ва тузилиши ҳамда раҳбариятнинг, ва ўринли бўлса, бошқарув юклатилган шахсларнинг талабларига боғлиқ бўлади. 6. АХС 315 (янги таҳрирда) да ички аудиторларнинг билимлари ва тажрибаси ташқи аудиторлар тадбиркорлик субъекти ва унинг фаолият юргизиш муҳитини тушуниши ҳамда муҳим бузиб кўрсатиш рискларини аниқлаши ва баҳолаши учун маълумот билан таъминлаши мумкинлиги кўриб чиқилади. АХС 315 (янги таҳрирда) 3 да, шунингдек, ички ва ташқи аудиторлар ўртасидаги самарали ахборот алмашинуви ташқи аудитор унинг ишига таъсир қилиши мумкин бўлган аҳамиятли масалалар тўғрисида ҳабар топишига имконият берадиган муҳитни қандай қилиб яратиши тушунтирилади. 7. Ички аудит хизматининг ташкилий мақоми ва тегишли сиёсатлар ва тартиб-таомиллар ички аудиторларнинг холислигини етарли даражада таъминла олишига ва ички аудит хизматининг компетенлигига боғлиқ равишда ҳамда ички аудиторлар тизимли ва тартибга солинган ёндашувга амал қилиши ёки қилмаслигига боғлиқ равишда ташқи аудитор ҳам ички аудиторлар ишидан конструктив ва унинг ишини тўлдирадиган тартибда фойдалана олиши мумкин. Ушбу АХСда ташқи аудитор АХС 315 (янги таҳрирда) га мувофиқ тартиб-таомилларни бажариш натижасида ички аудит хизмати тўғрисида бошланғич тушунча олиши асосида, у ички аудиторлар ишидан олинган аудиторлик далилларининг қисми сифатида фойдаланишни кўзлаганида ташки аудиторнинг вазифалари кўриб чиқилади. 4 Ички 3 АХС 315 (янги таҳрирда), A116-банд 4 13–23 бандларга қаранг. АУ ДИТ 1471 ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) аудиторлар ишидан бундай тарзда фойдаланиш ташқи аудитор томонидан бевосита бажариладиган аудиторлик тартиб- таомилларнинг хусусияти ва муддатини ўзгартиради ёки улар кўламини камайтиради. 8. Тадбиркорлик субъектида ички аудит хизмати томонидан бажариладиган тартиб-таомилларга ўхшаш тартиб-таомилларни бажарадиган шахслар ишлаши мумкин. Бироқ, бундай тартиб- таомиллар холис ва омилкор хизмат томонидан тизимли ва тартибга солинган ёндашувга, шу жумладана сифат назоратига, амал қилган ҳолда бажарилмаса, улар ички назоратлар деб ҳисобланади ва ушбу назоратларнинг самарадорлиги тўғрисида далил олиш АХС 330 5 га мувофиқ баҳоланган рискларга жавобан ташқи аудитор ҳаракатларининг бир қисми бўлиб хизмат қилади. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling