Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet285/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   295
“Профеесионал бухгалтерлар учун ахлоқ кодекси” (БХАСК Кодекси), 290.199 бўлим 
14
БХАСК Кодекси, 290.195–290.200 бўлим 


АУ
ДИТ
1485
ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ
АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) 
Ички аудит хизматининг фойдаланиш мумкин бўлган иши хусусиятини 
ва кўламини аниқлаш
Ички аудит хизматининг фойдаланиш мумкин бўлган иши хусусиятини 
ва кўламини аниқлашга таъсир этадиган омиллар (15–17 бандларга 
қаранг) 
A15. Ташқи аудитор ички аудит хизмати ишидан аудит мақсадларида 
фойдаланиш мумкинлигини аниқлаганидан кейин, ички аудит 
хизматининг бажарилган ёки бажарилиши режалаштирилган 
ишининг режалаштирилган хусусияти ва кўлами ташқи аудитор 
томонидан АХС 300
15
га мувофиқ белгиланган умумий аудит 
стратегияси ва аудит режасига нисбатан ўринли эканлиги 
биринчи навбатда кўриб чиқилади.
A16. Ташқи аудитор томонидан фойдаланиш мумкин бўлган ички 
аудит хизмати ишига мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

Назоратлар операцион самарадорлигини тестлаш. 

Чекланган мулоҳазаларни қамраб олган моҳияти бўйича 
текшириш тартиб-таомиллари. 

Инвентарлашни кузатиш. 

Молиявий ҳисоботни тайёрлаш билан боғлиқ ахборот 
тизимида операцияларни текшириш. 

Тартибга солувчи талабларга риоя этилганликни 
текшириш. 

Айрим вазиятларда, гуруҳнинг аҳамиятли компоненти 
бўлмаган шуъба тадбиркорлик субъектларининг молиявий 
маълумотларини аудитдан ўтказиш ёки кўриб чиқиш 
(ушбу АХС 600 нинг талабларига зид келмаган 
ҳолларда).
16
A17. Ташқи аудитор томонидан ички аудит хизмати ишининг 
режалаштирилган хусусияти ва кўлами аниқланишига ушбу 
15
АХС 300 “Молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш” 
16
АХС 600 “Махсус кўриб чиқишлар – гуруҳ молиявий ҳисоботларининг аудитлари 
(жумладан компонент аудиторлари ишлари)” 


1486
АУ
ДИТ
ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ
АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) 
Муҳим бузиб кўрсатишнинг баҳоланган риски ( 16(б) бандга қаранг) 
A20. Муайян счёт колдиғи, операция туркуми ёки очиб бериладиган 
маълумот бўйича тақдимномалар даражасида муҳим бузиб 
кўрсатиш риски қанча юқорироқ бўлса, аудиторлик тартиб-
таомилларини режалаштириш ва бажариш ҳамда натижаларни 
баҳолашда шунча кўпроқ мулоҳазалар қилиниши керак бўлади. 
Бундай ҳолларда, ташқи аудитор ташқи аудитор ушбу АХСнинг 
16 бандига кўра кўпроқ тартиб-таомилларни бевосита ўзи 
бажариши талаб этилади, ва, бинобарин, етарлича тегишли 
аудиторлик далилларини олишда камроқ ички аудит хизмати 
ишидан 
фойдаланади. 
Бундан 
ташқари, 
АХС 
200
17
тушунтирилгандек, муҳим бузиб кўрсатишнинг баҳоланган риски 
қанча юқорироқ бўлса, ташқи аудиторга талаб этиладиган 
аудиторлик далили шунча кўпроқ кенг қамровли бўлиши, ва, шу 
боис, ташқи аудитор ишни кўпроқ бевосита ўзи бажариши керак 
бўлади.
A21. АХС 315 (янги таҳрирда)
18
тушунтирилгандек, аҳамиятли 
рисклар аудитор томонидан махсус кўриб чиқилишини талаб 
этади, ва, шу боис, ташқи аудитор томонидан аҳамиятли 
рискларга нисбатан ички аудит хизмати ишидан фойдаланиш 
қобилияти чегараланган мулоҳазаларни қамраб оладиган тартиб-
таомиллар билан чекланади. Шу билан бирга, муҳим бузиб 
кўрсатиш риски даражаси паст бўлмаса, фақатгина ички аудит 
хизмати ишидан фойдаланиш аудиторлик рискини қабул 
қилинадиган паст даражагача камайтириш эҳтимоли кам бўлади 
ва ташқи аудитор томонидан айрим тестлар бевосита 
бажарилиши заруриятини йўқ қилади. 
A22. Ушбу АХСга мувофиқ тартиб-таомилларни бажариш натижасида 
ташқи аудитор у томонидан муҳим бузиб кўрсатишлар рисклар 
баҳоланишини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу, ўз навбатида, 
ташқи аудитор томонидан ички аудит хизмати ишидан 
фойдаланиш ва ушбу АХСни қўллашни давом эттириш
зарурлиги аниқланишига таъсир этиши мумкин. 
17
АХС 200, A29 банд 
18
АХС 315 (янги таҳрирда), 4(д) банд 
ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ
АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) 
АХСнинг 16 бандида сўз юритилган ички аудит хизматининг 
ташкилий мақоми ва тегишли сиёсатлари ва тартиб-таомиллари 
ички аудиторлар холислигини таъминлаши даражаси ва ички 
аудит хизматининг компетенлик даражаси ташқи аудитор 
томонидан баҳоланиши таъсир этади. Шу билан бирга, бундай 
ишни режалаштириш, бажариш ва баҳолаш ҳамда тақдимномалар 
даражасида муҳим бузиб кўрсатишларнинг баҳоланган риски 
ташқи аудитор ички аудит хизмати иши хусусияти ва кўламини 
аниқлашда дастлабки маълумот бўлиб хизмат қилади. Бундан 
ташқари, ташқи аудитор ички аудит хизмати ишидан аудит 
мақсадларида фойдаланиши мумкин бўлмаган вазиятлар мавжуд 
ва улар ушбу АХСнинг 14 бандида тавсифланган.
Аудиторлик тартиб-таомилларни режалаштириш ва бажариш ҳамда 
натижаларни баҳолашда қилинадиган мулоҳазалар (16(a) бандга қаранг) 
A18. Аудиторлик тартиб-таомилларни режалаштириш ва бажаришда 
ва аудиторлик далилларини баҳолашда қанча кўпроқ мулоҳазалар 
қилиниши зарур бўлса, ташқи аудитор ушбу АХСнинг 16 бандига 
мувофиқ шунча кўп тартиб-таомилларни бевосита бажариши 
талаб этилади, чунки фақатгина ички аудит хизмати ишидан 
фойдаланиш ташқи аудиторга етарлича тегишли аудиторлик 
далилларини таъминламайди. 
A19. Ташқи аудитор танҳо ўзи билдириладиган аудиторлик фикри учун 
жавобгар бўлгани туфайли, ташқи аудитор 16 бандга мувофиқ 
аудиторлик келишувида аҳамиятли мулоҳазалар қилиши зарур 
бўлади. Аҳамиятли мулоҳазалар қуйидагиларни ўз ичига олади: 

Муҳим бузиб кўрсатиш рискларини баҳолаш; 

Бажарилган тестлар етарлилигини баҳолаш;

Раҳбарият томонидан фаолият узлуксизлиги тўғрисидаги 
фараздан фойдаланиш тўғри эканлигини баҳолаш;

Аҳамиятли ҳисоблаб чиқилган баҳоларни баҳолаш; ва 

Молиявий ҳисоботларда очиб берилган маълумотларнинг 
ҳамда аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га таъсир этадиган 
бошқа масалаларнинг мослигини баҳолаш.


АУ
ДИТ
1487
ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ
АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) 
Муҳим бузиб кўрсатишнинг баҳоланган риски ( 16(б) бандга қаранг) 
A20. Муайян счёт колдиғи, операция туркуми ёки очиб бериладиган 
маълумот бўйича тақдимномалар даражасида муҳим бузиб 
кўрсатиш риски қанча юқорироқ бўлса, аудиторлик тартиб-
таомилларини режалаштириш ва бажариш ҳамда натижаларни 
баҳолашда шунча кўпроқ мулоҳазалар қилиниши керак бўлади. 
Бундай ҳолларда, ташқи аудитор ташқи аудитор ушбу АХСнинг 
16 бандига кўра кўпроқ тартиб-таомилларни бевосита ўзи 
бажариши талаб этилади, ва, бинобарин, етарлича тегишли 
аудиторлик далилларини олишда камроқ ички аудит хизмати 
ишидан 
фойдаланади. 
Бундан 
ташқари, 
АХС 
200
17
тушунтирилгандек, муҳим бузиб кўрсатишнинг баҳоланган риски 
қанча юқорироқ бўлса, ташқи аудиторга талаб этиладиган 
аудиторлик далили шунча кўпроқ кенг қамровли бўлиши, ва, шу 
боис, ташқи аудитор ишни кўпроқ бевосита ўзи бажариши керак 
бўлади.
A21. АХС 315 (янги таҳрирда)
18
тушунтирилгандек, аҳамиятли 
рисклар аудитор томонидан махсус кўриб чиқилишини талаб 
этади, ва, шу боис, ташқи аудитор томонидан аҳамиятли 
рискларга нисбатан ички аудит хизмати ишидан фойдаланиш 
қобилияти чегараланган мулоҳазаларни қамраб оладиган тартиб-
таомиллар билан чекланади. Шу билан бирга, муҳим бузиб 
кўрсатиш риски даражаси паст бўлмаса, фақатгина ички аудит 
хизмати ишидан фойдаланиш аудиторлик рискини қабул 
қилинадиган паст даражагача камайтириш эҳтимоли кам бўлади 
ва ташқи аудитор томонидан айрим тестлар бевосита 
бажарилиши заруриятини йўқ қилади. 
A22. Ушбу АХСга мувофиқ тартиб-таомилларни бажариш натижасида 
ташқи аудитор у томонидан муҳим бузиб кўрсатишлар рисклар 
баҳоланишини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу, ўз навбатида, 
ташқи аудитор томонидан ички аудит хизмати ишидан 
фойдаланиш ва ушбу АХСни қўллашни давом эттириш
зарурлиги аниқланишига таъсир этиши мумкин. 
17
АХС 200, A29 банд 
18
АХС 315 (янги таҳрирда), 4(д) банд 


1488
АУ
ДИТ
ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ
АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) 
A25. Ташқи аудитор ва ички аудит хизмати ўртасида фаолиятни 
мувофиқлаштириш қуйидаги ҳолларда самарали бўлади, масалан: 

Давр давомида муҳокамалар тегишли вақт оралиқлари 
билан ўтказиб турилади. 

Ташқи аудитор ички аудит хизматини ушбу хизматга 
таъсир қилиши мумкин бўлган аҳамиятли масалалар 
тўғрисида хабардор қилиб боради. 

Ташқи аудитор ички аудит хизматининг тегишли 
ҳисоботлари билан танишиш имкониятига эга бўлади ва 
улардан маълумот олади, ҳамда ички аудит хизмати 
эътиборини жалб этган ҳар қандай аҳамиятли масалалар 
тўғрисида, бундай масалалар ташқи аудитор ишига таъсир 
қиладиган бўлса, хабардор қилинади, токи у бундай 
масалаларнинг аудиторлик келишуви учун оқибатларини 
кўриб чиқиш имкониятига эга бўлсин. 
A26. АХС 200
20
да аудитор аудитни профессионал скептицизм, шу 
жумладан аудиторлик далиллари сифатида фойдаланиладиган 
ҳужжатлар ва расмий сўровларга жавоблар ишончлилигига шубҳа 
тўғдирадиган ахборот юзасидан огоҳ бўлиш билан 
релаштириши ва бажариши муҳимлиги кўриб чиқилади. 
Бинобарин, ички аудит хизмати билан келишув давомида ахборот 
алмашиш ички аудиторларга ташқи аудиторнинг ишига таъсир 
қилиши мумкин бўлган масалаларга ташқи аудиторнинг 
эътиборини қаратишга имконият беради.
21
Шундан сўнг, ташқи 
аудитор бундай ахборотни муҳим бузиб кўрсатиш рискларини 
аниқлаш ва баҳолашда ҳисобга олиши мумкин бўлади. Шу билан 
бирга, агар бундай ахборот молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб 
кўрсатишнинг ошган риски тўғрисида далолат бериши мумкин 
бўлса ёки ҳар қандай ҳақиқатдаги, тахмин ёки гумон қилинган 
фирибгарликка ишора қилиши мумкин бўлса, ташқи аудитор 
ушбу ахборотни АХС 240
22
га мувофиқ фирибгарлик туфайли 
20
АХС 200, 15 ва A18 бандлар 
21
АХС 315 (янги таҳрирда), A116 банд 
22
АХС 315 (янги таҳрирда), A11 банд АХС 240 “Аудиторнинг молиявий ҳисоботлар 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling