Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
уларни кўриб чиқиш, ишонч билдириш ва турдош хизматлар кўрсатиш бўйича бошқа
келишувларни бажарувчи аудиторлик ташкилотларида сифат назорати” 1484 АУ ДИТ ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) Ички аудит хизматининг фойдаланиш мумкин бўлган иши хусусиятини ва кўламини аниқлаш Ички аудит хизматининг фойдаланиш мумкин бўлган иши хусусиятини ва кўламини аниқлашга таъсир этадиган омиллар (15–17 бандларга қаранг) A15. Ташқи аудитор ички аудит хизмати ишидан аудит мақсадларида фойдаланиш мумкинлигини аниқлаганидан кейин, ички аудит хизматининг бажарилган ёки бажарилиши режалаштирилган ишининг режалаштирилган хусусияти ва кўлами ташқи аудитор томонидан АХС 300 15 га мувофиқ белгиланган умумий аудит стратегияси ва аудит режасига нисбатан ўринли эканлиги биринчи навбатда кўриб чиқилади. A16. Ташқи аудитор томонидан фойдаланиш мумкин бўлган ички аудит хизмати ишига мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади: Назоратлар операцион самарадорлигини тестлаш. Чекланган мулоҳазаларни қамраб олган моҳияти бўйича текшириш тартиб-таомиллари. Инвентарлашни кузатиш. Молиявий ҳисоботни тайёрлаш билан боғлиқ ахборот тизимида операцияларни текшириш. Тартибга солувчи талабларга риоя этилганликни текшириш. Айрим вазиятларда, гуруҳнинг аҳамиятли компоненти бўлмаган шуъба тадбиркорлик субъектларининг молиявий маълумотларини аудитдан ўтказиш ёки кўриб чиқиш (ушбу АХС 600 нинг талабларига зид келмаган ҳолларда). 16 A17. Ташқи аудитор томонидан ички аудит хизмати ишининг режалаштирилган хусусияти ва кўлами аниқланишига ушбу 15 АХС 300 “Молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш” 16 АХС 600 “Махсус кўриб чиқишлар – гуруҳ молиявий ҳисоботларининг аудитлари (жумладан компонент аудиторлари ишлари)” ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) етарли даражада таъминлаши, ички аудит хизмати компетентлиги даражаси ва у томонидан тизимли ва тартибли ёндашув қўлланиши ташқи аудитор томонидан баҳоланиши хизмат иши сифатининг рисклари ҳаддан ташқари катта ва шу сабабли ички аудит хизматининг ҳеч қандай ишидан аудиторлик далили сифатида фойдаланиш тўғри эмаслигини кўрсатиши мумкин. A13. Ушбу АХСнинг A7, A8 ва A11 бандларидаги омилларни алоҳида ва биргаликда кўриб чиқиш муҳимдир, чунки алоҳида омил ички аудит хизмати ишидан аудит мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас деган хулосага келиш учун етарли эмас. Масалан, ички аудит хизматининг ташкилий мақоми ички аудиторларнинг холислигига таҳдидларни баҳолашда айниқса муҳим. Ички аудит хизмати раҳбариятга ҳисобот берса, бу ушбу хизматнинг холислигига аҳамиятли таҳдид деб қаралади, агар ушбу АХСнинг А7 бандида тавсифланган каби бошқа омиллар биргаликда ушбу таҳдидни қабул қилинадиган даражагача камайтириш учун етарли асосларни таъминламаса. A14. Шу билан бирга, БХАСК Кодексида 13 ташқи аудитор аудиторлик хизматлари буюртмачисига ички аудит хизматларини кўрсатиш келишувини қабул қилганида ва ушбу хизматларнинг натижалари ташқи аудитни ўтказишда фойдаланилганда ўз-ўзини текшириш таҳдиди юзага келиши қайд этилган. Бунга сабаб, келишув жамоаси ички аудит хизматининг натижаларини ушбу натижаларни тегишли тарзда баҳоламасдан ёки ички аудит иши аудиторлик ташкилоти аъзолари бўлмаган шахслар томонидан бажарилгандаги даражада профессионал скептицизм билан ёндашмасдан фойдаланиши мумкин. БХАСК Кодексида 14 маълум вазиятларда қўлланиладиган тақиқлар ҳамда бошқа вазиятларда таҳдидлар ва таҳдидларни қабул қилинадиган даражагача камайтириш учун фойдаланиш мумкин бўлган эҳтиёт чоралари кўриб чиқилган. 13 Бухгалтерлар учун халқаро ахлоқ стандартлари бўйича Кенгаш (БХАСК) нинг Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling