Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Ички аудит хизмати ишидан фойдаланиш мумкинлиги ва ундан


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet282/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   295
Ички аудит хизмати ишидан фойдаланиш мумкинлиги ва ундан 
фойдаланиш мумкин бўлган даража ва соҳаларни аниқлаш
Ички аудит хизматини баҳолаш
Холислик ва компетентлик (13(a)–(б) бандларга қаранг) 
A5. Ташқи аудитор ички аудит хизматининг ишидан аудит 
мақсадларида фойдаланиш мумкинлигини, ва мавжуд шарт-
шароитларда ички аудит хизматининг фойдаланиш мумкин 
бўлган иши хусусиятини ва фойдаланиш даражасини аниқлашда 
профессионал мулоҳаза қилади.
A6. Ички аудит хизматининг ташкилий мақоми ва тегишли 
сиёсатлари ва тартиб-таомиллари ички аудиторларнинг 
холислигини таъминлаши ва ички аудит хизмати компетентлиги 
даражаси ички аудит хизматининг мавжуд шарт-шароитларда 
ўринли бўлган ишидан фойдаланиш мумкинлигини, ва мумкин 
бўлса, унинг хусусиятини ва фойдаланиш даражасини аниқлашда 
айниқса муҳим.
A7. Холислик юқорида сўз юритилган вазифаларни ғаразгўй қараш, 
манфаатлар тўқнашуви ёки бошқа шахслар ғайриқонуний 
таъсирининг профессионал мулоҳаза чиқаришга таъсир 
кўрсатишига йўл қўймасдан бажариш қобилиятини англатади. 
Ички аудит хизмати ташқи аудитор томонидан баҳоланишига 
таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар қуйидагиларни 
қамраб олади: 

Ички аудит хизматининг ташкилий мақоми, шу жумладан 
ваколатлари ва ҳисобдорлиги, ушбу хизмат бетараф 
бўлиши, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа шахсларнинг 
ғайриқонуний таъсири профессионал мулоҳазаларга 
11
13–23 бандларга қаранг. 


АУ
ДИТ
1481
ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ
АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) 
таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик қобилиятини 
таъминлай олиши. Масалан, ички аудит хизмати бошқарув 
юклатилган шахсларга ёки тегишли ваколатларга эга 
раҳбарга ҳисобот берадими, ёки, агар ушбу хизмат 
раҳбариятга ҳисобот берса, у бошқарув юклатилган 
шахсларга бевосита мурожаат қила оладими.

Ички аудит хизмати ҳар қандай унинг вазифаларига зид 
бўлган вазифалардан, масалан, ички аудит хизмати 
доирасига кирмайдиган бошқариш ёки операцион 
вазифалар ёки мажбуриятлардан озод эканлиги ёки озод 
эмаслиги. 

Бошқарув юклатилган шахслар ички аудит хизматига 
ишчиларни ёллаш билан боғлиқ қарорларни, масалан, 
тегишли иш ҳақи тўлаш сиёсатини назорат қилиши ёки 
қилмаслиги.

Раҳбарият ёки бошқарув юклатилган шахслар томонидан 
ички аудит хизмати учун қандайдир чекловлар ёки 
тақиқлар, масалан ички аудит хизмати томонидан топилган 
натижаларни 
ташқи 
аудиторга 
билдиришда, 
ўрнатилганлиги ёки ўрнатилмаганлиги. 

Ички аудиторлар тегишли касбий ташкилотларнинг аъзоси 
эканлиги ва уларнинг аъзолиги уларни холислик билан 
боғлиқ тегишли профессионал стандартларга риоя этишни 
мажбурлаши, ёки ички аудит хизматининг ички сиёсатлари 
ушбу мақсадларга эришиши. 
A8. Ички аудит хизматининг компетентлиги юклатилган вазифаларни 
пухталик билан ва тегишли профессионал стандартларга 
мувофиқ бажариш учун талаб қилинадиган даражада, умуман 
олганда хизматга оид билим ва кўникмаларга эга бўлиш ва 
уларни сақлаб туришни англатади. Ташқи аудитор томонидан 
ички аудит хизмати компетентлиги аниқланишига таъсир қилиши 
мумкин бўлган омиллар қуйидагиларни ўз ичига олади: 

Ички аудит хизмати тадбиркорлик субъектининг катта-
кичиклиги ва унинг фаолияти хусусиятига нисбатан етарли 
ва тегишли ресурслар билан таъминланганлиги. 


1482
АУ
ДИТ
ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ
АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) 
Тизимли ва тартибли ёндашувни қўллаш (13(в) бандга қаранг) 
A10. Ички аудит хизмати фаолиятини режалаштириш, амалга ошириш, 
назорат қилиш, кўриб чиқиш ва ҳужжатлаштиришга нисбатан 
тизимли ва тартибли ёндашувни қўллаш ички аудит хизмати 
фаолиятини 
тадбиркорлик субъекти доирасида амалга 
оширилиши мумкин бўлган бошқа мониторинг назорат 
фаолиятидан фарқлайди. 
A11. Ташқи аудитор томонидан ички аудит хизмати тизимли ва 
тартибли ёндашув қўллаши ёки қўлламаслиги аниқланишига 
таъсир этиши мумкин бўлган омиллар қуйидагиларни ўз ичига 
олади: 

Рискларни баҳолаш, ишчи дастурлар, ҳужжатлаштириш ва 
ҳисобот бериш каби соҳаларни қамраб оладиган ҳамда 
хусусияти ва кўлами тадбиркорлик субъектининг катта-
кичиклиги ва шарт-шароитларига мос келадиган
ҳужжатлаштирилган ички аудит тартиб-таомиллари ёки 
қўлланманинг мавжудлиги, мослиги ва ишлатилиши. 

Ички аудит хизмати тегишли сифат назорати сиёсатлари ва 
тартиб-таомилларига эга эканлиги, масалан , СНХС 1
12
да 
белгиланган ва ички аудит хизматига қўлланиладиган 
сиёсатлар ва тартиб-таомиллар (раҳбарлик, кадрлар ва 
топшириқларни бажаришга тегишли каби) ёки тегишли 
профессионал ташкилотлар томонидан ички аудиторлар 
учун ўрнатилган стандартлардаги сифат назорати бўйича 
талаблар каби. Бундай ташкилотлар даврий равишда ташқи 
сифат текширувларини ўтказиш каби бошқа тегишли 
талабларни ҳам ўрнатиши мумкин. 
Ички аудит хизмати ишидан фойдаланиш мумкин бўлмаган вазиятлар (14 
бандга қаранг) 
A12. Ички аудит хизматининг ташкилий мақоми ва тегишли 
сиёсатлаир ва тартиб-таомиллари ички аудиторлар холислигини 
12
Сифат назоратининг халқаро стандарти (СНХС) 1 “Молиявий ҳисоботлар аудити ва 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling