Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   295
Кучга кириш санаси 
10. Ушбу АХС 2013 йилнинг 15 декабрида ёки ушбу санадан кейин 
якунланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига 
нисбатан кучга киради. 
Мақсадлари 
11. Тадбиркорлик субъектида ички аудит хизмати мавжуд бўлиб, 
ташқи аудитор ушбу хизмат ишидан у бевосита бажариши керак 
бўлган аудиторлик тартиб-таомиллар хусусияти ёки муддатини 
ўзгартириш ёки улар кўламини қисқартириш учун фойдаланишни 
кўзлаганида, ташқи аудиторнинг мақсадлари: 
(а) 
Ички аудит хизмати ишидан фойдаланиш мумкинлигини, ва 
бу мумкин бўлса, қайси соҳаларда ва қай даражада 
фойдаланиш мумкинлигини аниқлашдан;
ва юқоридаги аниқлаган ҳолда: 
(б) Ички аудит хизмати ишидан фойдаланадиган бўлса, ушбу иш 
аудит мақсадлари учун мос келиши ёки келмаслигини 
аниқлашдан иборат. 
Таъриф 
12. АХС мақсадида қуйидаги атама қуйида белгиланган маънога эга:
Ички аудит хизмати – Тадбиркорлик субъектида бошқарув, 
рискларни 
бошқариш 
ва 
ички 
назорат 
жараёнлари 
самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаштириш мақсадида 
тузилган, ишонч билдириш ва маслаҳат вазифаларини 
бажарадиган хизматдир. (A1–A4 бандларга қаранг)
Талаблар 
Ички аудит хизмати ишидан фойдаланиш мумкинлиги ва ундан 
фойдаланиш мумкин бўлган даража ва соҳаларни аниқлаш 
Ички аудит хизматига баҳолаш
13. Ташқи аудитор ички аудит хизмати ишидан аудит мақсадларида 
фойдаланиш мумкинлигини қуйидагиларни баҳолаш орқали 
аниқлаши керак:


АУ
ДИТ
1473
ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ
АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) 
(а) 
Ички аудит хизматининг ташкилий мақоми ва тегишли 
сиёсатлар ва тартиб-таомиллар ички аудиторлар холислигини 
қай даражада таъминлашини; ( A5–A9 бандларга қаранг) 
(б) Ички аудит хизмати компетентлиги даражасини; ва ( A5–A9 
бандларга қаранг) 
(в) Ички аудит хизмати тизимли ва тартибга солинган 
ёндашувга, шу жумладан сифат назоратига, амал қилиши ёки 
қилмаслигини. (A10–A11 бандларга қаранг) 
14. Ташқи аудитор ички аудит хизмати ишидан у қуйдагиларни 
аниқлаганида фойдаланмаслиги керак:
(а) 
Ички аудит хизматининг ташкилий мақоми ва тегишли 
сиёсатлари ва тартиб-таомиллари ички аудиторлар 
холислигини етарли даражада таъминламаганида; 
(б) Ички аудит хизмати етарлича компетент бўлмаганида; ёки 
(в) Ички аудит хизмати тизимли ва тартибли ёндашувга, шу 
жумладан сифат назоратига, амал қилмаганида. ( A12–A14 
бандларга қаранг) 
Ички аудит хизматининг фойдаланиш мумкин бўлган иши хусусияти ва 
даражасини аниқлаш
15. Ички аудит хизмати ишининг фойдаланиш мумкин бўлган 
даражасини ва соҳаларини аниқлаш асоси сифатида ташқи 
аудитор ички аудит хизмати томонидан бажарилган ёки 
бажарилиши режалаштирилган иш хусусиятини ва кўламини 
ҳамда бу иш ташқи аудиторнинг умумий аудит стратегияси ва 
аудит режаси учун ўринлилигини кўриб чиқиши лозим. (A15–A17 
бандларга қаранг)
16. Ташқи аудитор аудиторлик келишувида барча аҳамиятли 
мулоҳазаларни қилиши ҳамда ички аудит хизмати ишидан 
асоссиз фойдаланишни олдини олиш мақсадида ушбу хизмат 
ишидан камроқ фойдаланишни ва ишларни кўпроқ ўзи бевосита 
бажаришни режалаштириши лозим, агар: ( A15–A17 бандларга 
қаранг) 
(а) 
Қуйидагиларда кўпроқ мулоҳаза қилинса: 


1474
АУ
ДИТ
ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ
АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) 
20. Ташқи аудитор ички аудит хизматининг ушбу хизмат ишига 
тегишли бўлган ва ташқи аудитор ички аудиторлар томонидан 
бажарилган аудиторлик тартиб-таомилларининг хусусияти ва 
кўлами ва тегишли топилган натижаларни тушуниши учун 
фойдаланишни режалаштирган ҳисоботлари билан танишиб 
чиқиши лозим.
21. Ташқи аудитор ички аудит хизмати иши юзасидан, умуман 
олганда, ушбу ишнинг аудит мақсадларига мослигини аниқлашда 
қўллашни режалаштирган етарлича аудиторлик тартиб-
таомилларини бажариши, шу жумладан қуйидагиларни баҳолаши 
керак:
(а) 
Ички аудит хизмати иши тўғри режалаштирилганлиги, 
бажарилганлиги, назорат қилинганлиги, кўриб чиқилганлиги 
ва ҳужжатлаштирилганлиги; 
(б) Ички аудит хизмати асосланган хулосалар чиқариши учун 
етарлича тегишли аудиторлик далиллари олинганлиги; ва 
(в) Чиқарилган хулосалар берилган шарт-шароитларда тўғри 
эканлигини ва ички аудит хизмати томонидан тайёрланган 
ҳисоботлар бажарилган иш натижаларига мос эканлигини. ( 
A27–A30 бандларга қаранг) 
22. Ташқи аудитор томонидан бажариладиган аудиторлик тартиб-
таомилларининг хусусияти ва кўлами ташқи аудиторга 
қуйидагиларни баҳолаш имкониятини бериши керак: 
(а) 
Қилинадиган мулоҳазалар ҳажми; 
(б) Муҳим бузиб кўрсатишларнинг баҳоланган риски;
(в) Ички аудит хизматининг ташкилий мақоми ва тегишли 
сиёсатлар ва тартиб-таомиллар ички аудиторларнинг 
холислигини таъминлаши даражасини; ва
(г) 
Ички аудит хизмати компетентлиги даражаси;
8
(A27–A29 
бандларга қаранг) 
8
16-бандга қаранг. 
ИЧКИ АУДИТОРЛАР ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ
АХС 610 (ЯНГИ ТАҲРИРДА) 
(i) 
Тегишли 
аудиторлик 
тартиб-таомилларни 
режалаштириш ва бажаришда; ва
(ii) Тўпланган аудиторлик далилларини баҳолаш;( A18–
A19 бандларга қаранг) 
(б) Тақдимномалар даражасида муҳим бузиб кўрсатишларнинг 
баҳоланган риски юқорироқ бўлса, бунда аҳамиятли деб 
топилган рискларга алоҳида эътибор берилиши керак; ( A20–
A22 бандларга қаранг) 
(в) Ички аудит хизматининг ташкилий мақоми ва тегишли 
сиёсатлар ва тартиб-таомиллар ички аудиторлар холислигини 
камроқ даражада таъминласа; ва 
(г) 
Ички аудит хизматининг компетентлиги даражаси пастроқ 
бўлса.
17. Ташқи аудитор, шунингдек, ички аудит хизмати ишидан 
режалаштирилган даражада фойдаланиш, жамулжам ҳолда, 
ташқи аудиторнинг билдириладиган аудиторлик фикри учун 
танҳо ўзи жавобгар эканлигини ҳисобга олган ҳолда, ташқи 
аудитор аудиторлик текшируви билан етарлича шуғулланишига 
олиб келиши ёки келмаслигини баҳолаши керак. ( A15–A22 
бандларга қаранг) 
18. Ташқи аудитор АХС 260
7
га мувофиқ аудиторлик текширувининг 
режалатирилган кўлами ва муддати тўғрисида бошқарув 
юклатилган шахсларга қисқача маълумот беришда, у ички аудит 
хизмати ишидан қай тарзда фойдаланишни режалаштиргани 
ҳақида маълум қилиши керак. ( A23 бандга қаранг) 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling