Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Ҳужжатлар (32-бандга қаранг)


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet266/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   295
Ҳужжатлар (32-бандга қаранг) 
A144. 32-банд талабларини ҳужжатлаштириш усулини танлаш аудитор 
томонидан профессионал мулоҳаза ёрдамида амалга оширилиши 
лозим. Масалан, кичик бизнес тадбиркорлик субъектлари аудитида 
мазкур талабларни ҳужжатлаштириш аудитор томонидан аудит 
умумий стратегияси ва режасини ҳужжатлаштириш доирасида 
амалга оширилиши мумкин .
20
Худди шунингдек, масалан, рискни 
баҳолаш натижаларини ҳужжатлаштириш аудитор томонидан 
алоҳида ёки кейинги тартиб-таомилларни ҳужжатлаштириш 
доирасида амалга оширилиши мумкин .
21 
Ҳужжатлар шакли ва 
ҳажми тадбиркорлик субъекти таркибий тузилмасининг хусусияти, 
катта-кичиклиги ва мураккаблиги даражасига, тадбиркорлик 
субъектидан ахборот мавжудлигига, шунингдек аудит жараёнида 
қўлланиладиган аудит методологияси ва воситаларига боғлиқ 
бўлади.
A145. Фаолият турлари ва молиявий ҳисобот билан боғлиқ жараёнлари 
мураккаб эмаслиги билан тавсифланадиган тадбиркорлик 
субъектларига келсак, ҳужжатлар шаклан содда ва нисбатан қисқа 
бўлиши мумкин. Айни ҳолда аудиторнинг тадбиркорлик субъекти 
ва у билан боғлиқ масалалар тўғрисидаги билимини тўлиқ 
ҳужжатлаштириш талаб этилмайди. Аудитор томонидан 
ҳужжатлаштирилган билимнинг энг муҳим элементлари аудитор 
муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини баҳолашда асосланган 
жиҳатларни ўз ичига олади. 
20
АХС 300, “Молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш”, 7 ва 9 бандлар 
21
АХС 330, 28 банд 


АУ
ДИТ
1453
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
A146. Ҳужжатлар ҳажми аудит бўйича келишув устида ишлаётган жамоа 
аъзоларининг тажрибаси ва қобилиятларини ҳам акс эттириши 
мумкин. АХС 230 талаблари бажарилган тақдирда, таркибига 
тажрибаси камроқ бўлган шахслар кирувчи келишув жамоаси 
томонидан амалга оширилаётган аудит тадбиркорлик субъекти 
тўғрисида тегишли билим олиш учун таркибига тажрибалироқ 
мутахассислар кирувчи жамоа томонидан амалга оширилаётган 
аудитга қараганда янада муфассал ҳужжатлаштиришни талаб 
қилиши мумкин. 
A147. Такрорий аудитлар масаласига келсак, муайян ҳужжатлар кейинги 
даврларга ўтказилиши ва тадбиркорлик субъектининг бизнеси ёки 
жараёнларидаги ўзгаришларни акс эттириш учун заруратга қараб 
янгиланиши 
мумкин. 


1454
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 ИЛОВА 1 
(в) 
Бошқарув 
юклатилган 
шахсларнинг 
иштироки.  
Тадбиркорлик субъекти назоратнинг зарурлигини англаб 
етишига бошқарув юклатилган шахслар сезиларли даражада 
таъсир кўрсатади. Бошқарув юклатилган шахслар 
вазифаларининг муҳимлиги амалиёт кодексларида, бошқа 
қонунлар, меъёрий ҳужжатларда ёки бошқарув юклатилган 
шахслар учун ишлаб чиқилган йўриқномаларда эътироф 
этилади. Бошқарув юклатилган шахсларнинг бошқа 
вазифалари орасида суиистеъмоллар аниқланган ҳолда 
ходимларни оёққа турғизиш билан боғлиқ тартиб-
таомилларни ишлаб чиқиш ва самарали бажариш ҳамда 
тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг 
самарадорлиги даражасини текшириш жараёни устидан 
назоратни қайд этиш мумкин.
(г) 
Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг иш фалсафаси ва 
услуби. Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг иш 
фалсафаси ва услуби фаолиятнинг турли жиҳатларини кенг 
қамраб олади. Масалан, тадбиркорлик субъекти 
раҳбариятининг тадбиркорлик субъекти молиявий 
ҳисоботларини тақдим этишга бўлган муносабати ва бу 
борадаги ҳаракатлари бухгалтерия ҳисобининг мавжуд 
муқобил принциплари орасидан консерватив ёки агрессив 
танлашни амалга оширишда ёки инсофлилик ва 
консерватизмда намоён бўлиши мумкин ва ҳисоблаб 
чиқилган баҳолар шу омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб 
чиқилади. 
(д) Тадбиркорлик субъектининг ташкилий тузилмаси. Тегишли 
ташкилий тузилмани белгилаш асосий ваколатлар ва 
жавобгарликни, 
шунингдек 
тегишли 
ҳисобдорлик 
йўналишларини эътиборга олишни назарда тутади. 
Тадбиркорлик субъекти ташкилий тузилмасининг тегишли 
хусусияти қисман унинг катта-кичиклиги ва фаолиятининг 
хусусиятига боғлиқ бўлади. 
(е) 
Ваколатлар бериш ва жавобгарлик юклаш. Ваколатлар 
бериш ва жавобгарлик юклаш бизнесни юритиш тегишли 
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 ИЛОВА 1 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling