Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet263/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   295
Назорат воситаларини тақдимномалар билан боғлаш (26(в) бандига 
қаранг)  
A129. Рискларни 
баҳолашни 
ўтказаётганда 
аудитор 
муайян 
тақдимномаларда муҳим бузиб кўрсатишлар олдини олиш ёки 
уларни аниқлаш ва тузатиш имконини берадиган назорат 
воситаларини аниқлаши мумкин. Одатда, назорат воситалари 
ҳақида тасаввур ҳосил қилиш ва уларни мазкур воситалар мавжуд 
бўлган жараёнлар ва тизимлар контекстида тақдимномалар билан 
боғлаш мақсадга мувофиқдир. Бу бажарилиши зарур, чунки айрим 
назорат воситалари ўз-ўзича рискни кўпинча юмшата олмайди. 
Аксарият ҳолларда фақат бир нечта назорат воситалари ички 
назорат тизимининг бошқа таркибий қисмлари билан биргаликда 
рискни юмшатиш учун етарли бўлиши мумкин. 
A130. Ва аксинча, айрим назорат ҳаракатлари муайян операциялар 
туркуми ёки счётлар қолдиғида мужассамлашган айрим 
тақдимномага маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин. 
Масалан, тадбиркорлик субъекти ўз ходимлари товар-моддий 
захиралар йиллик инвентаризациясини тўғри ўтказиши ва ҳисобда 
аниқ акс эттириши учун белгилаган назорат ҳаракатлари товар-
моддий захиралар счёти қолдиғининг мавжудлиги ва тўлиқлиги 
тўғрисидаги тақдимномалар билан бевосита боғлиқ. 
A131. Назорат воситалари тақдимнома билан бевосита ёки билвосита 
боғлиқ бўлиши мумкин. Мазкур билвосита алоқа қанча кучли 
бўлса, тегишли тақдимномада бузиб кўрсатишлар олдини олиш ёки 
уларни аниқлаш ва тузатишда назорат воситасининг самарадорлик 
даражаси шунча паст бўлади. Масалан, сотувлар бўйича менежер 
томонидан минтақалардаги муайян савдо нуқталарида маҳсулот 
сотилишининг шарҳи, қоида тариқасида, сотишдан олинган 


1448
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
тайёрлашни талаб қиладиган аҳамиятли масалалар билан боғлиқ 
ҳолда қуйидаги вазиятлар туфайли кўпроқ бўлиши мумкин: 

Ҳисоблаб чиқилган баҳоларга ёки даромадларни тан олишга 
нисбатан бухгалтерия ҳисоби принциплари ҳар хил талқин 
қилиниши мумкин. 

Талаб этиладиган мулоҳазалар субъектив, мураккаб бўлиши 
ёки бўлғуси воқеалар таъсирига нисбатан фаразларни 
назарда тутиши мумкин, масалан, ҳаққоний қиймат 
тўғрисида мулоҳаза. 
A135. АХС 330 да риск аҳамиятли деб идентификация қилинишининг 
кейинги аудиторлик тартиб-таомиллари учун оқибатлари баён 
этилган.
16
Фирибгарлик туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар рисклари 
билан боғлиқ бўлган аҳамиятли рисклар
A136. АХС 240 да кейинги талаблар баён этилган ва фирибгарлик 
туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини 
аниқлаш ва баҳолашга доир қўлланма келтирилган.
17
Аҳамиятли рисклар билан боғлиқ назорат воситаларини билиш (29-
бандга қаранг) 
A137. Гарчи аҳамиятли ностандарт масалалар ёки мулоҳаза предмети 
ҳисобланадиган масалалар билан боғлиқ рисклар аксарият ҳолларда 
стандарт назорат воситаларининг амал қилиши доирасига кирмаса-
да, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти бундай рискларга жавобан 
бошқа чораларни кўриши мумкин. Бинобарин, аудиторнинг 
тадбиркорлик субъекти ностандарт операциялар ёки мулоҳаза 
предмети ҳисобланадиган масалалар натижаси саналган аҳамиятли 
рискларга нисбатан назорат воситаларини ишлаб чиққани ва жорий 
этгани ҳақидаги тасаввури тадбиркорлик субъекти бундай 
рискларга жавобан қандай чоралар кўргани ҳақидаги билимни ўз 
16
АХС 330, 15 ва 21 бандлар 
17
АХС 240, 25–27 бандлар 
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда) 
даромаднинг тўлиқлиги тўғрисидаги тақдимнома билан фақат 
билвосита боғлиқ бўлади. Бинобарин, у мазкур тақдимнома бўйича 
рискларни пасайтириш учун шу тақдимнома билан бевосита боғлиқ 
бўлган назорат воситалари, масалан, жўнатиш ҳужжатларини 
счётлар билан солиштиришга қараганда камроқ самара беради. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling