Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   295
Компания
10
раҳбариятининг жамланган (консолидацияланган) молиявий 
ҳисоботлар учун жавобгарлиги 
Компания раҳбарияти мазкур жамлаган (консолидацияланган) молиявий 
ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ 
тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш
11
, шунингдек компания раҳбарияти 
фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб 
кўрсатишлардан холи жамланган (консолидацияланган) молиявий 
ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат 
тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. 
 
Аудиторнинг жавобгарлиги 
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур жамланган (консолидацияланган) 
молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз ўтказган аудит асосида фикр 
билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг Халқаро стандартларига 
мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий талабларни 
бажариш, шунингдек аудитни жамланган (консолидацияланган) молиявий 
ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига оқилона 
ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш 
мажбуриятини юклайди.
Аудит жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботларда акс 
эттирилган суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар бўйича 
аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-таомилларни бажаришни ўз 
ичига олади. Танланган тартиб-таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу 
жумладан 
фирибгарлик 
ёки 
хато 
туфайли 
жамланган 
(консолидацияланган) молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин 
бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. 
Бундай рискларни баҳолашда, компания ички назорат тизимининг 
самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида
12
эмас, балки 
10
Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган 
бошқа атама. 
11
Агар тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг жавобгарлиги тўғри ва ҳаққоний 
тасаввур берадиган молиявий ҳисоботларни тайёрлашдан иборат бўлса, бу гап 
қуйидагича таърифланиши мумкин: “Компания раҳбарияти тўғри ва ҳаққоний 
тасаввур берадиган консолидацияланган молиявий ҳисоботларни Молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш, шунингдек...”. 
12
Агар аудитор молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш муносабати билан ички 
назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида ҳам фикр билдириши шарт бўлса, бу 


АУ
ДИТ
1089
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
 
АХС 700 ИЛОВА 
вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш 
мақсадида, аудитор компания ўз жамланган (консолидацияланган) 
молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан 
боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади
13
. Аудит ўтказиш 
қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик 
субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг 
асослилигини баҳолашни, шунингдек молиявий ҳисоботларнинг умумий 
ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади.
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни 
билдиришда асос сифатида таяниш учун етарлича тегишли далиллардир 
деб ҳисоблаймиз. 
 
Фикр 
Бизнинг фикримизча, жамланган (консолидацияланган) молиявий 
ҳисоботлар АВС компанияси ва унинг шуъба тадбиркорлик 
субъектларининг 20Х1 йил 31 декабрга бўлган молиявий ҳолатини, 
кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида уларнинг молиявий 
натижаларини ва пул оқимларини барча муҳим жиҳатларда Молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ҳаққоний тақдим этади 
(ёки тўғри ва ҳаққоний тасаввур беради).
гап қуйидаги таърифга эга бўлади: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, вазиятга 
мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, 
тадбиркорлик субъекти ўз консолидацияланган молиявий ҳисоботларини тайёрлаши 
ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб 
чиқади”. 35-сноскада назарда тутилган ҳолда бу гап қуйидагича янграши мумкин: 
“Бундай рискларни баҳолашда аудитор, вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-
таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик субъекти тўғри ва ҳаққоний 
тасаввур берадиган ўз консолидацияланган молиявий ҳисоботларини тайёрлаши 
билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”.
13
35-сноскада назарда тутилган ҳолда бу гап қуйидагича янграши мумкин: “Бундай 
рискларни баҳолашда аудитор, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг 
самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида эмас, балки вазиятга мос 
келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик 
субъекти тўғри ва ҳаққоний тасаввур берадиган ўз консолидацияланган молиявий 
ҳисоботларини тайёрлаши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб 
чиқади”. 


1090
АУ
ДИТ
АХС 705 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling