Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Кириш Ушбу АХСни қўллаш доираси
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Модификацияланган фикрнинг шакллари
- Кучга кириш санаси
Кириш
Ушбу АХСни қўллаш доираси 1. Ушбу Аудитнинг Халқаро Стандарти (АХС)да аудитор АХС 700 1 га мувофиқ ўз фикрини ҳосил қилишда молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик фикрини модификациялаш зарур, деган тўхтамга келган ҳолда, аудиторнинг тегишли аудиторлик ҳисоботи (хулоса)ни чиқариш бўйича вазифалари кўриб чиқилади. Модификацияланган фикрнинг шакллари 2. Ушбу АХСда модификацияланган фикрнинг уч шакли, хусусан, қўшимча изоҳлар билан фикр, салбий фикр ва фикр билдиришдан бош тортиш белгиланади. Вазиятга мос келадиган модификацияланган фикр шаклини аниқлаш қуйидагиларга боғлиқ бўлади: (a) Фикрни модификациялашни талаб қилган масаланинг хусусиятига, яъни молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар бор-йўқлигига ёки, етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин бўлмаган ҳолда, молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар бўлиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслигига; ва (б) Мазкур масаланинг молиявий ҳисоботларга таъсири кенг қамровлилиги ёки унинг таъсир кўрсатиш эҳтимоли тўғрисида аудиторнинг мулоҳазасига. (A1 бандга қаранг) Кучга кириш санаси 3. Ушбу АХС 2009 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин бошланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига нисбатан кучга киради. 1 АХС 700 “Молиявий ҳисоботлар тўғрисида фикр ҳосил қилиш ва ҳисобот (хулоса) бериш” МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ АХС 705 Салбий фикр билдиришга ёки фикр билдиришдан бош тортишга тааллуқли бўлган бошқа жиҳатлар .................................................... A16 Модификацияланган фикр ифодаланган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг шакли ва мазмуни ............................................ A17A24 Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот айирбошлаш ................. A25 Илова: Модификацияланган фикр ифодаланган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га мисоллар Аудитнинг Халқаро Стандарти (АХС) 705 “Мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш” АХС 200 “Мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказиш” контекстида қаралиши лозим. АУ ДИТ 1093 МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ АХС 705 Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling