Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи материал Модификацияланган фикрларнинг шакллари
- Муҳим бузиб кўрсатишлар хусусияти
Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви
28. Агар аудитор аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификацияламоқчи бўлса, у кутилаётган модификацияга талаб пайдо бўлишига олиб келган ҳолатлар ва модификациянинг таклиф қилинаётган таърифи тўғрисида бошқарув юклатилган шахсларни хабардор қилиши лозим. (А25 бандига қаранг) АУ ДИТ 1103 МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ АХС 705 *** Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи материал Модификацияланган фикрларнинг шакллари (2-бандга қаранг) A1. Қуйида келтирилган жадвалда аудиторнинг модификацияга талаб пайдо бўлишига олиб келган жиҳатнинг хусусияти ва унинг молиявий ҳисоботларга таъсири ёки у кўрсатиши мумкин бўлган таъсирнинг кенг қамровлиги тўғрисидаги мулоҳазаси билдириш лозим бўлган фикр шаклини қандай белгилаши кўрсатилган. Модификацияга талаб пайдо бўлишига олиб келувчи жиҳатнинг хусусияти Аудиторнинг молиявий ҳисоботларга таъсир ёки кўрсатилиши мумкин бўлган таъсирнинг кенг қамровлиги тўғрисидаги мулоҳазаси Муҳим, лекин кенг қамровли эмас Муҳим, лекин кенг қамровли эмас Молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш Салбий фикр билдириш Етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин эмас Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш Фикр билдиришдан бош тортиш Муҳим бузиб кўрсатишлар хусусияти (6(а) бандига қаранг) A2. Молиявий ҳисоботлар бўйича фикрни билдириш мақсадида АХС 700 аудитордан молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар йўқлигига оқилона ишонч ҳосил қилингани хусусида хулосалар чиқаришни талаб қилади. 4 Бунда АХС 450 га мувофиқ молиявий ҳисоботларда тузатилмаган бузиб кўрсатишларга (агар улар мавжуд бўлса) аудитор томонидан берилган баҳо эътиборга олинади. 5 4 АХС 700, 11-банд 5 АХС 450 “Аудит ўтказиш жараёнида аниқланган бузиб кўрсатишларни баҳолаш”, 11 банд 1104 АУ ДИТ МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ АХС 705 Танланган ҳисоб сиёсатининг қўлланиши A6. Танланган ҳисоб сиёсатининг қўлланишига нисбатан молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидаги ҳолларда юзага келиши мумкин: (а) Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти танланган ҳисоб сиёсатини молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосларига мувофиқ изчил қўлламаган бўлса, шу жумладан, агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти танланган ҳисоб сиёсатини даврлар оралиғида ёки ўхшаш операциялар ва ҳодисаларга нисбатан изчил қўлламаган (қўллашда изчиллик) бўлса; ёки (б) Танланган ҳисоб сиёсатининг қўлланиш усули туфайли (масалан, қўллашда билмасдан хатога йўл қўйиш). Молиявий ҳисоботларда очиб берилган маълумотларнинг мақбуллиги ёки етарлилиги A7. Молиявий ҳисоботларда очиб берилган маълумотларнинг мақбуллиги ёки етарлилигига нисбатан молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар қуйидаги ҳолларда юзага келиши мумкин: (a) Молиявий ҳисоботларда молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг қўлланиладиган асосига мувофиқ очиб бериш талаб этиладиган барча маълумотлар акс эттирилмаган; (б) Молиявий ҳисоботларда очиб берилган маълумотлар молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг қўлланиладиган асосига мувофиқ акс эттирилмаган; ёки (в) Молиявий ҳисоботларда ҳаққоний тақдим этиш имконини берадиган маълумотлар очиб берилмаган. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling