Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Аудитор келишувни қабул қилганидан кейин тадбиркорлик субъекти


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   295
Аудитор келишувни қабул қилганидан кейин тадбиркорлик субъекти 
раҳбарияти томонидан чеклашлар белгилангани туфайли етарлича 
тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин эмаслиги 
оқибатлари (13(б)–14-бандларга қаранг) 
A13. Аудит ўтказишдан бош тортишнинг асослилиги тадбиркорлик 
субъекти раҳбарияти томонидан чеклашлар белгиланган пайтгача 
келишув бўйича ишни бажариш босқичига боғлиқ бўлиши 
мумкин. Агар аудитор моҳияти бўйича аудит ўтказишни 
якунлаган бўлса, у имкониятга қараб аудитни тўлиқ якунлаш 
тўғрисида қарор қабул қилиши, фикр билдиришдан бош тортиши 
ва аудит ўтказиш кўлами чекланганини у аудитни ўтказишдан 
бош тортишидан олдин фикр билдиришдан бош тортиш учун 
асос ифодаланаётган параграфда тушунтириши лозим.


1108
АУ
ДИТ
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 

Вазиятга қараб, фаолият натижалари ва пул оқимлари 
хусусида фикр билдиришдан бош тортиш ва молиявий 
ҳолат хусусида модификацияланмаган фикрни билдириш 
(АХС 510
8
га қаранг). Бу ҳолда аудитор молиявий 
ҳисоботлар бўйича фикр билдиришдан бош тортишини 
билдирмаган. 
Модификацияланган фикр билдирилган аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси)нинг шакли ва мазмуни
Модификацияни ифодаловчи параграфни киритиш учун асос (16 – 17, 19, 
21-бандларга қаранг) 
A17. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги изчиллик ғайриоддий 
вазиятлар юзага келганда уларни аниқлаш ва фойдаланувчилар 
уларни тушунишига эришишга ёрдам беради. Бинобарин, 
модификацияланган фикрни билдиришда ва модификациялаш 
учун асосни тавсифлашда бир хилликка эришиш мумкин 
бўлмаса-да, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг ҳам шакли, ҳам 
мазмунида изчилликка риоя этган маъқул.
A18. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да модификациялаш учун асос 
ифодаланаётган параграфда аудитор тавсифлаши мумкин бўлган 
муҳим бузиб кўрсатишларнинг молиявий таъсирига мисол бўлиб 
товар-моддий захиралар ҳажмини ошириб кўрсатиш фойда 
солиғи, солиқ солингунга қадар бўлган фойда, соф фойда ва 
хусусий капиталга бўлган таъсирининг суммаси хизмат қилиши
мумкин.
A19. Тушириб қолдирилган маълумотларни модификациялаш учун 
асос ифодаланаётган параграфда очиб беришни амалга ошириш 
қуйидаги ҳолларда мумкин эмас: 
(a) 
Очиб бериладиган маълумотлар тадбиркорлик субъекти 
раҳбарияти томонидан тайёрланмаган ёки бошқа 
сабабларга кўра аудиторга тақдим этилмаган; ёки 
(б) 
Аудитор мулоҳазасида очиб бериладиган маълумотлар 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га нисбатан ҳаддан 
ташқари кенг бўлса. 
8
АХС 510 “Дастлабки аудит келишувлари – бошланғич қолдиқлар”, 10-банд
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 
A14. Муайян вазиятларда, агар қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар 
аудитор аудит келишуви бўйича ишни давом эттиришини талаб 
қилса, аудитни ўтказишдан бош тортишга йўл қўйилмаслиги 
мумкин. Масалан, аудитор давлат сектори ташкилотларининг 
молиявий ҳисоботлари аудитини ўтказиш учун тайинланган 
ҳолда шундай бўлади. Бу аудитор муайян даврни қамраб оладиган 
молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш учун тайинланадиган 
ёки муайян даврга тайинланадиган ва тегишли равишда мазкур 
молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш якунлангунга қадар ёки 
мазкур давр тугагунга қадар аудитни ўтказишдан бош тортишга 
ҳақли бўлмаган юрисдикцияларга ҳам тегишли. Аудитор 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га бошқа масала параграфини 
киритишни зарур деб топиши ҳам мумкин.
6
A15. Аудитор аудитни ўтказиш кўлами чеклангани туфайли аудит 
ўтказишдан бош тортиш зарур, деган хулосага келган ҳолларда 
аудиторга келишувни бажаришдан бош тортиш билан боғлиқ 
масалалар тўғрисида тартибга солувчи органлар ёки 
тадбиркорлик субъектининг эгасини хабардор қилишни амр 
этадиган профессионал, юридик ёки тартибга солувчи талаб 
мавжуд бўлиши мумкин.

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling