Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   295
 
Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви (28-
бандга қаранг) 
A25. Аудиторлик фикрини модификациялашни талаб қилаётган 
ҳолатлар ва модификациянинг таклиф этилаётган таърифи 
тўғрисида бошқарув юклатилган шахсларни хабардор қилиш 
қуйидагилар учун имконият яратади:
(a) 
Аудиторга амалга ошириш мўлжалланган модификация 
(модификациялар) ва унинг (уларнинг) сабаблари (ёки 
уларга туртки берган омиллар) тўғрисида бошқарув 
юклатилган шахсларни хабардор қилиш;
(б) 
Аудиторга кутилаётган модификация (модификациялар)ни 
талаб қилган жиҳат (жиҳатлар)га нисбатан бошқарув 
юклатилган 
шахсларнинг 
розилигини 
олиш 
ёки 
тадбиркорлик 
субъекти 
раҳбарияти 
билан 
келишмовчиликлар мавжуд бўлган жиҳатларни тасдиқлаш; 
ва
(в) 
Бошқарув юклатилган шахсларга, вазиятга қараб, 
кутилаётган модификация (модификациялар)ни талаб 
қилган жиҳат (жиҳатлар) хусусида аудиторга батафсил 
маълумотлар ва тушунтиришлар бериш имкониятидан 
фойдаланиш.
 
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 
A20. Модификациялаш учун асос ифодаланаётган параграфда 
тавсифланган муайян масала хусусида салбий фикр 
билдирганлик ёки фикр билдиришдан бош тортганлик очиб 
берилган ҳолда аудиторлик фикрини модификациялашни талаб 
қилиши мумкин бўлган бошқа аниқланган масалалар тавсифи 
тушириб қолдирилганини оқламайди. Бундай ҳолларда аудиторга 
маълум бўлган бошқа шунга ўхшаш масалаларни очиб бериш 
молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун ўринли бўлиши 
мумкин.
Фикр билдириладиган параграф (22–23-бандларга қаранг) 
A21. Ушбу параграфнинг бу сарлавҳасини киритиш аудиторлик фикри 
модификацияланганини фойдаланувчига тушунтиради ва 
модификация шаклини кўрсатади.
A22. Агар аудитор қўшимча изоҳлар билан фикр билдираётган бўлса, 
фикр ифодаланаётган параграфда “олдинги тушунтириш 
муносабати билан” ёки “ҳисобга олган ҳолда” сингари 
ибораларни қўллаш ўринли бўлмайди, чунки улар етарлича аниқ 
ёки ишонарли эмас. 
Аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари)га мисоллар
A23. Иловадаги 1 ва 2-мисолларда молиявий ҳисоботларда муҳим 
бузиб кўрсатишлар мавжуд бўлган ҳолда қўшимча изоҳлар билан 
фикр ва салбий фикр билдирилган аудиторлик ҳисоботлари 
(хулосалари) келтирилган.
A24. Иловадаги 3-мисолда аудитор етарлича тегишли аудиторлик 
далилларини олиш имкониятига эга бўлмаган ҳолда қўшимча 
изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси) келтирилган. 4-мисолда молиявий ҳисоботларнинг 
мазкур элементи хусусида етарлича тегишли аудиторлик 
далилларини олиш имконияти йўқлиги туфайли фикр 
билдиришдан бош тортиш келтирилган. 5-мисолда молиявий 
ҳисоботларнинг кўп сонли элементлари хусусида етарлича 
тегишли аудиторлик далилларини олиш имконияти йўқлиги 
туфайли фикр билдиришдан бош тортиш келтирилган. Охирги 
икки ҳолнинг ҳар бирида далиллар олиш имкониятининг йўқлиги 


АУ
ДИТ
1111
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 
молиявий ҳисоботларга кўрсатиши мумкин бўлган таъсир ҳам 
муҳим, ҳам кенг қамровли ҳисобланади. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling