Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


-мисол :  Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   295
1-мисол : 
Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади: 

Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан Молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрланган 
умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий 
ҳисоботлар тўлиқ тўпламининг аудити. 

Аудит келишуви шартларида тадбиркорлик субъекти 
раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун 
жавобгарлиги тавсифи АХС 210
1
га мувофиқ акс 
эттирилган. 

Товар-моддий захиралар тўғрисида маълумотлар бузиб 
кўрсатилган. Бузиб кўрсатишлар молиявий ҳисоботлар учун 
муҳим, лекин кенг қамровли эмас. 

Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказишга қўшимча 
равишда аудиторга маҳаллий қонунчиликда назарда 
тутилган ҳисоботларни тақдим этиш бўйича бошқа 
вазифалар ҳам юкланган. 
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ) 
[Тегишли адресат] 
Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)
2
 
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабрга ҳолатига бўлган 
молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган 
йил мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий 
капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида 
ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача 
тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова 
қилинаётган молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказдик. 
1
АХС 210 “Аудит келишувлари шартларини келишиш” 
2
Агар “Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот 
(хулоса)” деб номланган иккинчи кичик сарлавҳа қўлланилаётган бўлса, “Молиявий 
ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)” кичик сарлавҳасидан фойдаланиш 
талаб этилмайди. 


1114
АУ
ДИТ
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 ИЛОВА 
чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий 
ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ 
бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади.
6
Аудит ўтказиш 
қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик 
субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг 
асослилигини баҳолашни, шунингдек молиявий ҳисоботларнинг умумий 
ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади. 
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни 
қўшимча изоҳлар билан билдиришда асос сифатида таяниш учун 
етарлича тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз.  
Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос  
Компания товар-моддий захиралари молиявий ҳолат тўғрисидаги 
ҳисоботида ххх миқдорида акс эттирилган. Компания раҳбарияти товар-
моддий захираларни уларнинг таннархи ва соф сотиш қиймати 
иккаласидан энг кичиги бўйича акс эттирмаган, бироқ уларни фақат 
таннарх бўйича акс эттирганки, бу Молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандартларидан четга чиқиш ҳисобланади. Компания ёзувларига кўра, 
агар раҳбарият товар-моддий захираларни таннарх ва соф сотиш қиймати 
иккаласидан энг кичиги бўйича акс эттирганда, товар-моддий 
захираларнинг соф сотиш қиймати бўйича акс эттириш учун товар-
моддий захиралар қийматини ххх суммага пасайтириш талаб этилган 
бўлар эди. Бинобарин, сотувлар таннархи ххх га кўпайган, фойда солиғи, 
соф фойда ва акциядорлик капитали тегишли равишда ххх, ххх ва ххх га 
камайган бўлар эди. 
6
Агар аудитор молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш муносабати билан ички назорат 
тизимининг самарадорлиги тўғрисида ҳам фикр билдириши шарт бўлса, бу гап 
қуйидаги таърифга эга бўлади: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, вазиятга мос 
келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик 
субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан 
боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 12-сноскада назарда тутилган 
ҳолда бу гап қуйидагича янграши мумкин: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, 
вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, 
тадбиркорлик субъекти ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган ўз молиявий 
ҳисоботларини тайёрлаши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 ИЛОВА 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling