Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


-илова (А4 бандига қаранг)  Тушунтириш параграф ифодаланган аудиторлик


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   295
3-илова
(А4 бандига қаранг) 
Тушунтириш параграф ифодаланган аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)га мисол  
Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади: 

Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан Молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрланган 
умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий 
ҳисоботлар тўлиқ тўпламининг аудити. 

Аудит келишуви шартларида тадбиркорлик субъекти 
раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун 
жавобгарлиги тавсифи АХС 210
1
га мувофиқ акс 
эттирилган. 

Кўриб чиқилаётган низонинг якунига нисбатан ноаниқлик 
мавжуд. 

Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган 
асосидан четга чиқиш қўшимча изоҳлар билан фикр 
билдирилишига олиб келган.

Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказишга қўшимча 
равишда аудиторга маҳаллий қонунчиликда назарда 
тутилган ҳисоботларни тақдим этиш бўйича бошқа 
вазифалар ҳам юкланган. 
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ) 
[Тегишли адресат] 
1
АХС 210 “Аудит келишувлари шартларини келишиш” 


1146
АУ
ДИТ
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ТУШУНТИРИШ ПАРАГРАФЛАРИ 
ВА БОШҚА МАСАЛА ПАРАГРАФЛАРИ
АХС 706 ИЛОВА 3 
Аудит молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар ва очиб 
бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун 
тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-
таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки 
хато туфайли молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган 
муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. 
Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат 
тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида
5
эмас, 
балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб 
чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий 
ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ 
бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади
6
. Аудит ўтказиш 
қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик 
субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг 
асослилигини баҳолашни, шунингдек молиявий ҳисоботларнинг умумий 
ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади. 
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни 
қўшимча изоҳлар билан билдиришда асос сифатида таяниш учун 
етарлича тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз. 
Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос  
5
7-сноскада назарда тутилган ҳолда бу гап қуйидагича янграши мумкин: “Бундай 
рискларни баҳолашда аудитор, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг 
самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида эмас, балки вазиятга мос 
келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик 
субъекти ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган ўз молиявий ҳисоботларини 
тайёрлаши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”.
6
Агар аудитор молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш муносабати билан ички назорат 
тизимининг самарадорлиги тўғрисида ҳам фикр билдириши шарт бўлса, бу гап 
қуйидаги таърифга эга бўлади: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, вазиятга мос 
келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик 
субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан 
боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 4-сноскада назарда тутилган 
ҳолда бу гап қуйидагича янграши мумкин: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, 
вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, 
тадбиркорлик субъекти ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган ўз молиявий 
ҳисоботларини тайёрлаши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ТУШУНТИРИШ ПАРАГРАФЛАРИ 
ВА БОШҚА МАСАЛА ПАРАГРАФЛАРИ
АХС 706 ИЛОВА 3 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling