Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   295
Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари 
бўйича ҳисобот (хулоса)  
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур қисмининг шакли ва мазмуни 
аудиторнинг ҳисоботлар (хулосалар) тақдим этиш бўйича бошқа 
вазифалари хусусиятига қараб ўзгаради.] 
[Аудиторнинг имзоси] 
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси] 
[Аудиторнинг манзили]
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ТУШУНТИРИШ ПАРАГРАФЛАРИ 
ВА БОШҚА МАСАЛА ПАРАГРАФЛАРИ
АХС 706 ИЛОВА 3 
Компаниянинг қисқа муддатли қимматли қоғозлари молиявий ҳолат 
тўғрисидаги ҳисоботида ххх миқдорида акс эттирилган. Тадбиркорлик 
субъекти раҳбарияти бу қимматли қоғозларни бозор нархларини ҳисобга 
олган ҳолда акс эттирмаган, бироқ бунинг ўрнига уларни таннарх бўйича 
акс эттирганки, бу Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан четга 
чиқиш ҳисобланади. Компания ёзувларига кўра, агар тадбиркорлик 
субъекти раҳбарияти қимматли қоғозларни бозор нархларини ҳисобга 
олган ҳолда акс эттирганда, компания ххх миқдорида кўрилган 
ўзлаштирилмаган зарарни жорий йил учун фойда ва зарарлар 
тўғрисидаги ҳисоботда тан олган бўлар эди. Молиявий ҳолат тўғрисидаги 
ҳисоботида қимматли қоғозларнинг баланс қиймати 20Х1 йилнинг 31 
декабрига бўлган ҳолатга кўра айни шу суммага камайтирилган, фойда 
солиғи, соф фойда ва акциядорлик капитали эса тегишли равишда ххх, 
ххх ва ххх га камайган бўлар эди. 
Қўшимча изоҳлар билан фикр
Бизнинг фикримизча, қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос 
ифодаланаётган параграфда тавсифланган жиҳатнинг таъсирини истисно 
этганда, молиявий ҳисоботлар АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр 
ҳолатига бўлган молиявий ҳолатини, ва кўрсатилган санада тугаган йил 
мобайнида унинг молиявий натижаларини ва пул оқимларини барча 
муҳим жиҳатларда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига 
мувофиқ ҳаққоний акс эттиради (ёки тўғри ва ҳаққоний тасаввур 
беради). 
Тушунтириш параграфи
Биз компанияга қарши XYZ компанияси томонидан қўзғатилган ва судда 
кўрилаётган даъво ишининг якунига нисбатан ноаниқликни
7
тавсифловчи молиявий ҳисоботларга Х изоҳга эътиборни қаратамиз. Биз 
мазкур масала хусусида қўшимча изоҳлар билан фикр билдирмаймиз. 
7
Ноаниқликни тавсифлашда аудитор молиявий ҳисоботларга изоҳда қўлланилган 
терминологияни ишлатиши лозим. 


АУ
ДИТ
1149
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ТУШУНТИРИШ ПАРАГРАФЛАРИ 
ВА БОШҚА МАСАЛА ПАРАГРАФЛАРИ
АХС 706 ИЛОВА 3 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling