Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Ушбу АХСни қўллаш доираси


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   295
Ушбу АХСни қўллаш доираси  
1. 
Ушбу Аудитнинг Халқаро стандарти (АХС)да молиявий 
ҳисоботлар аудитини ўтказиш жараёнида аудиторнинг қиёсий 
ахборотга нисбатан вазифалари кўриб чиқилади. Агар олдинги 
давр учун молиявий ҳисоботлар аудити олдинги аудитор 
томонидан ўтказилган ёки умуман ўтказилмаган бўлса, бундай 
вазиятда ҳам АХС 510
1
нинг счётлардаги бошланғич қолдиқларга 
нисбатан талаблари ва қўлланмаси қўлланилади. 
Қиёсий ахборот хусусияти
2. 
Тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида тақдим 
этиладиган қиёсий ахборот хусусияти молиявий ҳисоботлар 
тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси талабларига боғлиқ 
бўлади. Бундай қиёсий ахборотга доир ҳисоботлар бўйича 
аудиторнинг вазифаларига нисбатан икки хил ёндашув мавжуд: 
қиёсий кўрсаткичлар ва қиёсий молиявий ҳисоботлар. 
Қўлланиладиган ёндашув кўпинча қонун ҳужжатларида ёки 
меъёрий ҳужжатларда назарда тутилади, бироқ аудит келишуви 
шартларида назарда тутилиши ҳам мумкин. 
3. 
Мазкур ёндашувлар ўртасида аудиторлик ҳисоботларига тегишли 
бўлган асосий фарқлар: 
(а) 
Қиёсий кўрсаткичларга нисбатан молиявий ҳисоботлар 
бўйича аудитор фикри фақат жорий даврга тегишли 
бўлади; айни вақтда 
(б) Қиёсий молиявий ҳисоботларга нисбатан аудитор фикри 
мазкур молиявий ҳисоботлар қайси даврлар учун тақдим 
этилган бўлса, шу даврларнинг ҳар бирига тегишли 
бўлади. 
Ушбу АХСда ҳар бир ёндашувнинг аудиторлик ҳисоботига 
қўйиладиган талаблари алоҳида кўриб чиқилади. 
1
АХС 510 “Дастлабки аудит келишувлари – бошланғич қолдиқлар”. 


1152
АУ
ДИТ
ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТЛАР 
АХС 710
(в) 
Қиёсий молиявий ҳисоботлар – Ўтган давр учун суммалар 
ва бошқа очиб бериладиган маълумотлар жорий давр 
молиявий ҳисоботлари билан солиштириш мақсадида 
келтириладиган, аудит текширувидан ўтказилган бўлса, 
аудиторлик фикрида айтиб ўтиладиган қиёсий ахборот. 
Мазкур қиёсий молиявий ҳисоботларга киритилган 
маълумотлар 
ҳажми 
жорий 
давр 
молиявий 
ҳисоботларидаги маълумотлар ҳажми билан таққослана 
олади. 
Ушбу АХС мақсадларида “олдинги давр”га ҳавола, агар қиёсий 
ахборот бир нечта даврлар учун суммалар ва очиб бериладиган 
маълумотларни ўз ичига олган бўлса, “олдинги даврлар”ни 
англатади.

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling