Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Илова Аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари)га мисоллар


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   295
Илова
Аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари)га мисоллар
1-мисол – Қиёсий кўрсаткичлар (А5 бандига қаранг) 
Ҳисобот (хулоса) 11(а) бандида тавсифланган вазиятларга мисолни 
ўзида ифодалайди: 

Илгари чоп этилган олдинги давр учун аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси) қўшимча изоҳлар билан билдирилган фикрни ўз 
ичига олган. 

Модификацияга сабаб бўлган масала ҳал этилмаган. 

Мазкур масала жорий давр маълумотларига кўрсатган ёки 
кўрсатиши мумкин бўлган таъсир муҳим ҳисобланади ва 
жорий давр маълумотларига нисбатан аудитор фикрини 
модификация қилишни талаб этади.
 
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ) 
[Тегишли адресат] 
Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)
1
 
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий 
ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил 
мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий 
капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида 
ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача 
тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова 
қилинаётган молиявий ҳисоботлари аудитини ўтказдик. 
1
Агар “Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот 
(хулоса)” деб номланган иккинчи кичик сарлавҳа қўлланилмаётган бўлса, “Молиявий 
ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисобот (хулоса)” кичик сарлавҳасидан фойдаланиш 
талаб этилмайди. 


1164
АУ
ДИТ
ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТЛАР 
АХС 710 ИЛОВА 
балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб 
чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий 
ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ 
бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади.
5
Аудит ўтказиш 
қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик 
субъекти раҳбарияти томонидан бажарилган ҳисоблаб чиқилган 
баҳоларнинг 
асослилигини 
баҳолашни, 
шунингдек 
молиявий 
ҳисоботларнинг умумий ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади. 
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни 
қўшимча изоҳлар билан билдиришда асос сифатида таяниш учун 
етарлича тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз.  
Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос  
Молиявий ҳисоботларга Х изоҳда айтиб ўтилгандек, эскириш молиявий 
ҳисоботларда акс эттирилмаган ва бу Молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандартларидан четга чиқиш ҳисобланади. Бунга компания раҳбарияти 
олдинги молиявий йил бошида қабул қилган қарор сабаб бўлган ва шунга 
олиб келганки, биз жорий йилга нисбатан молиявий ҳисоботлар бўйича 
қўшимча изоҳлар билан фикр билдирмоқдамиз. Эскириш ҳисоблашнинг 
тўғри чизиқли усулига мувофиқ ҳамда йиллик меъёрлар бинолар учун 5% 
ва асбоб-ускуналар учун 20% бўлганда, йил давомида кўрилган зарар 
суммаси 20Х1 йилда ххх га ва 20Х0 йилда ххх га кўпайтирилиши, асосий 
воситалар қиймати 20Х1 йилда ххх ва 20Х0 йилда ххх миқдорида 
жамланган эскириш суммасига камайтирилиши, жамланган зарар эса 
20Х1 йилда ххх ва 20Х0 йилда ххх га кўпайтирилиши лозим. 
5
Агар аудитор молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш муносабати билан ички назорат 
тизимининг самарадорлиги тўғрисида ҳам фикр билдириши шарт бўлса, бу гап 
қуйидаги таърифга эга бўлади: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, вазиятга мос 
келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик 
субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан 
боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 3-сноскада назарда тутилган 
ҳолда бу гап қуйидагича янграши мумкин: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, 
вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, 
тадбиркорлик субъекти ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган ўз молиявий 
ҳисоботларини тайёрлаши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 
ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТЛАР 
АХС 710 ИЛОВА 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling