2-мисол – Қиёсий кўрсаткичлар (А5 бандига қаранг)
Ҳисобот (хулоса) 11(б) бандида тавсифланган вазиятларга мисолни
ўзида ифодалайди:
Илгари чоп этилган олдинги давр учун аудиторлик ҳисоботи
(хулосаси) қўшимча изоҳлар билан билдирилган фикрни ўз
ичига олган.
Модификацияга сабаб бўлган масала ҳал этилмаган.
Мазкур масала жорий давр маълумотларига кўрсатган ёки
кўрсатиши мумкин бўлган таъсир муҳим эмас, бироқ ҳал
этилмаган масала жорий давр маълумотлари ва қиёсий
кўрсаткичларнинг
таққосланувчанлигига
таъсир
кўрстаётгани ёки таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли
аудитор фикрини модификация қилишни талаб этади.
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)
[Тегишли адресат]
Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)
6
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий
ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил
мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий
капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида
ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача
тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова
қилинаётган молиявий ҳисоботлари аудитини ўтказдик.
6
Агар “Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот
(хулоса)” деб номланган иккинчи кичик сарлавҳа қўлланилмаётган бўлса, “Молиявий
ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисобот (хулоса)” кичик сарлавҳасидан фойдаланиш
талаб этилмайди.
ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ
ҲИСОБОТЛАР
АХС 710 ИЛОВА
Қўшимча изоҳлар билан фикр
Бизнинг фикримизча, қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос
ифодаланаётган параграфда тавсифланган жиҳатнинг таъсирини истисно
этганда, молиявий ҳисоботлар АВС компаниясининг 20Х1 йил 31
декабрга бўлган молиявий ҳолатини, кўрсатилган санада тугаган йил
мобайнида унинг молиявий натижаларини ва пул оқимларини барча
муҳим жиҳатларда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига
мувофиқ ҳаққоний акс эттиради (ёки тўғри ва ҳаққоний тасаввур
беради).
Do'stlaringiz bilan baham: |