Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   295
Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа 
талаблари бўйича ҳисобот (хулоса) 
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур қисмининг шакли ва мазмуни 
аудиторнинг ҳисоботлар (хулосалар) тақдим этиш бўйича бошқа 
вазифалари хусусиятига қараб ўзгаради.] 
[Аудиторнинг имзоси] 
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси] 
[Аудиторнинг манзили]
 


АУ
ДИТ
1167
ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТЛАР 
АХС 710 ИЛОВА 
2-мисол – Қиёсий кўрсаткичлар (А5 бандига қаранг) 
Ҳисобот (хулоса) 11(б) бандида тавсифланган вазиятларга мисолни 
ўзида ифодалайди: 

Илгари чоп этилган олдинги давр учун аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси) қўшимча изоҳлар билан билдирилган фикрни ўз 
ичига олган. 

Модификацияга сабаб бўлган масала ҳал этилмаган. 

Мазкур масала жорий давр маълумотларига кўрсатган ёки 
кўрсатиши мумкин бўлган таъсир муҳим эмас, бироқ ҳал 
этилмаган масала жорий давр маълумотлари ва қиёсий 
кўрсаткичларнинг 
таққосланувчанлигига 
таъсир 
кўрстаётгани ёки таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли 
аудитор фикрини модификация қилишни талаб этади. 
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ) 
[Тегишли адресат] 
Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)
6
 
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий 
ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил 
мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий 
капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида 
ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача 
тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова 
қилинаётган молиявий ҳисоботлари аудитини ўтказдик. 
6
Агар “Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот 
(хулоса)” деб номланган иккинчи кичик сарлавҳа қўлланилмаётган бўлса, “Молиявий 
ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисобот (хулоса)” кичик сарлавҳасидан фойдаланиш 
талаб этилмайди. 


1168
АУ
ДИТ
ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТЛАР 
АХС 710 ИЛОВА 
балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб 
чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий 
ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ 
бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади.
10
Аудит ўтказиш 
қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик 
субъекти раҳбарияти томонидан бажарилган ҳисоблаб чиқилган 
баҳоларнинг 
асослилигини 
баҳолашни, 
шунингдек 
молиявий 
ҳисоботларнинг умумий ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади. 
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни 
қўшимча изоҳлар билан билдиришда асос сифатида таяниш учун 
етарлича тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз.  
Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос  
Биз АВС компанияси аудиторлари этиб 20Х0 йил мобайнида 
тайинланганимиз сабабли, мазкур давр бошида биз товар-моддий 
захиралар инвентаризациясини кузатиш имкониятига эга бўлмадик ва 
муқобил тартиб-таомиллар ёрдамида етарли тегишли аудиторлик 
далилларини олишга муваффақ бўлмадик. Давр бошидаги товар-моддий 
захираларнинг қолдиқлари фаолият натижаларини аниқлашга таъсир 
кўрсатиши сабабли, биз 20Х0 йил даврининг бошидаги фаолият 
натижалари ва тақсимланмаган фойдага нисбатан тузатишлар киритиш 
зарурлиги ёки зарур эмаслигини аниқлай олмадик. 20Х0 йил 31 декабрда 
тугаган давр учун молиявий ҳисоботлар бўйича бизнинг аудиторлик 
фикримиз тегишли равишда модификация қилинди. Бизнинг жорий давр 
молиявий ҳисоботлари бўйича фикримиз ҳам жорий давр маълумотлари 
ва қиёсий кўрсаткичларнинг таққосланувчанлигига мазкур масаланинг 
таъсирини ҳисобга олган ҳолда модификация қилинди. 
10
Агар аудитор молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш муносабати билан ички назорат 
тизимининг самарадорлиги тўғрисида ҳам фикр билдириши шарт бўлса, бу гап 
қуйидаги таърифга эга бўлади: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, вазиятга мос 
келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик 
субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан 
боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 8-сноскада назарда тутилган 
ҳолда бу гап қуйидагича янграши мумкин: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, 
вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, 
тадбиркорлик субъекти ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган ўз молиявий 
ҳисоботларини тайёрлаши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 
ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТЛАР 
АХС 710 ИЛОВА 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling