Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   295
Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари 
бўйича ҳисобот (хулоса)  
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур қисмининг шакли ва мазмуни 
аудиторнинг ҳисоботлар (хулосалар) тақдим этиш бўйича бошқа 
вазифалари хусусиятига қараб ўзгаради.] 
[Аудиторнинг имзоси] 
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси] 
[Аудиторнинг манзили]


1150
АУ
ДИТ
ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТЛАР 
АХС 710
Кириш
Ушбу АХСни қўллаш доираси  
1. 
Ушбу Аудитнинг Халқаро стандарти (АХС)да молиявий 
ҳисоботлар аудитини ўтказиш жараёнида аудиторнинг қиёсий 
ахборотга нисбатан вазифалари кўриб чиқилади. Агар олдинги 
давр учун молиявий ҳисоботлар аудити олдинги аудитор 
томонидан ўтказилган ёки умуман ўтказилмаган бўлса, бундай 
вазиятда ҳам АХС 510
1
нинг счётлардаги бошланғич қолдиқларга 
нисбатан талаблари ва қўлланмаси қўлланилади. 
Қиёсий ахборот хусусияти
2. 
Тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида тақдим 
этиладиган қиёсий ахборот хусусияти молиявий ҳисоботлар 
тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси талабларига боғлиқ 
бўлади. Бундай қиёсий ахборотга доир ҳисоботлар бўйича 
аудиторнинг вазифаларига нисбатан икки хил ёндашув мавжуд: 
қиёсий кўрсаткичлар ва қиёсий молиявий ҳисоботлар. 
Қўлланиладиган ёндашув кўпинча қонун ҳужжатларида ёки 
меъёрий ҳужжатларда назарда тутилади, бироқ аудит келишуви 
шартларида назарда тутилиши ҳам мумкин. 
3. 
Мазкур ёндашувлар ўртасида аудиторлик ҳисоботларига тегишли 
бўлган асосий фарқлар: 
(а) 
Қиёсий кўрсаткичларга нисбатан молиявий ҳисоботлар 
бўйича аудитор фикри фақат жорий даврга тегишли 
бўлади; айни вақтда 
(б) Қиёсий молиявий ҳисоботларга нисбатан аудитор фикри 
мазкур молиявий ҳисоботлар қайси даврлар учун тақдим 
этилган бўлса, шу даврларнинг ҳар бирига тегишли 
бўлади. 
Ушбу АХСда ҳар бир ёндашувнинг аудиторлик ҳисоботига 
қўйиладиган талаблари алоҳида кўриб чиқилади. 
1
АХС 510 “Дастлабки аудит келишувлари – бошланғич қолдиқлар”. 
АХС 710

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling