Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Талаблар Аудиторлик тартиб-таомиллари
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кучга кириш санаси
Талаблар
Аудиторлик тартиб-таомиллари 7. Аудитор молиявий ҳисоботларга молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига мувофиқ талаб этиладиган қиёсий ахборот киритилгани ва мазкур ахборот тегишли равишда таснифланганини аниқлаши лозим. Шу мақсадда аудитор қуйидагиларни аниқлаши зарур: (а) Қиёсий ахборот олдинги даврда тақдим этилган суммалар ва бошқа очиб бериладиган маълумотлар билан мос келадими ёки, вазиятга қараб, у қайта кўриб чиқилганми; ва (б) Қиёсий ахборотда акс эттирилган ҳисоб сиёсати жорий даврда қўлланилаётган ҳисоб сиёсати билан мос келадими ёки, агар ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритилган бўлса, бундай ўзгартиришлар лозим даражада ҳисобга олинган ва адекват тарзда тақдим этилган ва очиб берилганми. 8. Агар жорий давр аудитини ўтказиш жараёнида аудитор қиёсий ахборотда муҳим бузиб кўрсатиш мавжуд бўлиши мумкинлигидан хабар топган бўлса, у муҳим бузиб кўрсатиш ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АХС 710 Кучга кириш санаси 4. Ушбу АХС 2009 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин бошланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига нисбатан кучга киради. Мақсадлари 5. Аудиторнинг мақсадлари: (а) Молиявий ҳисоботларга киритилган қиёсий ахборот барча муҳим жиҳатларда молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосининг қиёсий ахборотга қўйиладиган талабларига мувофиқ олингани тўғрисида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш; ва (б) Аудиторнинг ҳисоботларни тақдим этиш бўйича мажбуриятларига мувофиқ ҳисобот (хулоса) тақдим этиш. Таърифлар 6. Аудитнинг Халқаро стандартларида қўлланиладиган атамалар қуйида кўрсатилган маъноларга эга: (a) Қиёсий ахборот – Молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосга мувофиқ бир ёки ундан ортиқ ўтган даврлар учун молиявий ҳисоботларга киритилган суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар. (б) Қиёсий кўрсаткичлар – Олдинги давр суммалари ва бошқа очиб бериладиган маълумотлари жорий давр молиявий ҳисоботининг ажралмас қисми сифатида киритилган ҳамда (“жорий давр кўрсаткичлари” деб номланувчи) жорий давр суммалари ва бошқа очиб бериладиган маълумотлари билан биргаликда кўриб чиқиш мақсадида келтирилган қиёсий маълумотлар. Қиёсий суммалар ва очиб кўрсатиладиган маълумотлардаги тафсилотлар даражаси асосан жорий давр кўрсаткичлари билан боғлиқ равишда аниқланади. АУ ДИТ 1153 ҚИЁСИЙ АХБОРОТ – ҚИЁСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚИЁСИЙ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АХС 710 (в) Қиёсий молиявий ҳисоботлар – Ўтган давр учун суммалар ва бошқа очиб бериладиган маълумотлар жорий давр молиявий ҳисоботлари билан солиштириш мақсадида келтириладиган, аудит текширувидан ўтказилган бўлса, аудиторлик фикрида айтиб ўтиладиган қиёсий ахборот. Мазкур қиёсий молиявий ҳисоботларга киритилган маълумотлар ҳажми жорий давр молиявий ҳисоботларидаги маълумотлар ҳажми билан таққослана олади. Ушбу АХС мақсадларида “олдинги давр”га ҳавола, агар қиёсий ахборот бир нечта даврлар учун суммалар ва очиб бериладиган маълумотларни ўз ичига олган бўлса, “олдинги даврлар”ни англатади. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling