Аудитни ҳужжатлаштириш ҳамда аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/33
Sana14.05.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1458218
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
auditni huzhzhatlashtirish hamda auditorlik hisoboti va xulosasini

Хулоса................................................................................................................. 
84 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати........................................................... 
87 
Иловалар........................................................................................................... 
92 
 



Кириш 
Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. 
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилган “ўзбек 
модели” асосида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли 
иқтисодиётимизда 
барқарор 
ўсиш 
суръатлари 
таъминланмоқда. 
Юртимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда ғоят муҳим аҳамиятга 
эга бўлган ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик 
янгилаш, замонавий корхоналарни ишга тушириш жараёни эса давом 
эттирилаяпти. Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига 
қулай шароит яратиб берилаётгани, айниқса, диққатга сазовордир.
Пировардида мамлакатимиз иқтисодиёти кундан-кунга ривожланиб, 
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи тобора ортиб бораётир. 
Бинобарин, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва ўрни 
тобора мустаҳкамланиб бораётганининг ўзи иқтисодиётимизнинг таркибида 
бўлаётган ижобий ўзгаришлардан далолат беради. Фақатгина ўтган йилнинг 
ўзида юртимизда 26 мингдан зиёд кичик бизнес субъекти иш бошлади, ушбу 
секторда фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг умумий сони йил охирига 
келиб 190 мингтага етди. 
Бугунги кунда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг қарийб 55,8 
фоизи айни шу соҳада ишлаб чиқарилмоқда. Ваҳоланки, 2000 йилда бу 
кўрсаткич 31 фоиздан иборат эди”
1

Юқоридаги 
ютуқларга 
эришишда 
албатта 
аудиторлик 
ташкилотларининг ҳам ҳиссаси бор. Аудиторлик текширувларининг сифатли 
ўтказилиши хўжалик юритувчи субъектлар молиявий барқарорлигини 
таъминлашнинг гарови сифатида намоён бўлади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи юзасидан хулоса 
чиқаришда аудиторлар ўзларининг шахсий, ҳаққоний ва мутахассислиги 
1
Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни 
сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. Т.: Ўзбекистон, 
2014. - 36 б. 



бўйича юқори даражадаги билимларига таянишлари лозим, зеро аудиторлар 
томонидан хўжалик субъектининг молиявий ҳисоботлари тўғрисида 
берилган беғараз хулосадан мулк эгалари, инвесторлар, кредиторлар, банклар 
акцияларни сотиб олишда ва сотишда, кредитлар ва қарзлар бериш тўғрисида 
қарорлар қабул қилишда фойдаланадилар. 
Аудиторлик 
хулосасидан 
фойдаланувчилар 
доираси 
кенгайиб 
бораётганлиги, қўшма корхоналар барпо этилаётганлиги, чет эл 
инвестицияларининг мамлакатимиз иқтисодиётининг реал секторига 
киритилиши ва ҳ.к. лар аудит тизимини халқаро стандартлар талаблари 
даражасида ташкил этишни янада қаттиқроқ талаб этмоқда. Шунингдек, 
аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини халқаро стандартларга 
мослаштириш долзарб вазифага айланмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ги 
Қонунининг
2
10-бандида қайд этилган субъектлар ва ташкилотлар таркибига 
кирадиган хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, кредиторлар, мол 
етказиб берувчилар, акциядорлар ва бошқа инвесторлар олдида маълум 
иқтисодий ишончга эга бўлишни истаган хўжалик юритувчи субъектлар ўз 
молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказишлари шарт қилиб 
қўйилди.
Бу ўз навбатида аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган 
хизматлар сифатини оширишни тақазо этади. Шунингдек, аудиторлик 
текширувлари жараёнида аудитни ҳужжатлаштириш ҳамда аудиторлик 
ҳисоботи ва хулосасини халқаро стандартларга мослаштириш ва 
такомиллаштириш зарулигини белгилайди.
Аудиторлик текширувларини сифатли тайёрлаш ва ўтказиш борасида 
илмий-услубий ишлар амалга оширилишига қарамасдан бу соҳада услубий 
ишланмалар ишлаб чиқариш даражаси паст. Шуларни ечимини қисман 
топиш мақсадида магистрлик диссертациянинг мавзуси танлаб олинди. 
2
Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ги Қонуни. – Тошкент, 2000.




Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling