Аудитни ҳужжатлаштириш ҳамда аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини


Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/33
Sana14.05.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1458218
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
auditni huzhzhatlashtirish hamda auditorlik hisoboti va xulosasini

Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи. 
Диссертацияда индукция, дедукция, гуруҳлаш, таққослаш, вертикал, 
горизонтал, тренд ва бошқа иқтисодий – математик ҳамда статистик 
усуллардан тадқиқот усуллари сифатида қўлланилди. 
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти
Магистрлик диссертацияда мамлакатимиз етакчи олимларининг илмий-
услубий ишларини ўрганиш натижасида республикамизда фаолият 
юритаётган аудиторлик ташкилотлари учун аудитни миллий стандартлар 
ҳамда амалдаги меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда 
ҳужжатлаштириш ҳамда ташкил этиш бўйича бир қатор услубий тавсиялар 
ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларидан республикамиз худудида аудиторлик 
фаолияти билан шуғулланаётган ташкилотлар, шунингдек, ТДИУ ўқув 
режасидаги “Амалий аудит”, “Халқаро аудит” фанларини ўқитишда 
фойдаланиш мумкин. 



Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Тадқиқотнинг илмий янгилиги 
шундан иборатки, назарий ва амалий маълумотлар умумлаштирилиб, 
аудиторлик текширувини ҳужжатлаштириш ва аудиторлик ҳисоботи ва 
хулосасини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб 
чиқилди. 
Тадқиқотнинг асосий илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат: 
- аудиторлик ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича услубий 
тавсиялар ишлаб чиқилди; 
-аудит жараёнини ҳужжатлаштириш бўйича услубий тавсиялар ишлаб 
чиқилди; 
-аудиторлик 
ҳисоботи 
ва 
хулосасини 
халқаро 
стандартларга 
мослаштириш бўйича таклифлар берилди. 
Диссертация 
таркибининг 
қисқача 
тавсифи. 
Магистрлик 
диссертация иши кетма-кет тузилган кириш, учта боб, хулоса, адабиётлар 
руйхати ва иловалардан ташкил топган. 
Диссертациянинг 
кириш 
қисмида 
диссертация 
мавзусининг 
асосланиши ва унинг долзарблиги; тадқиқот объекти ва предметининг 
белгиланиши; тадқиқот мақсади ва вазифалари; тадқиқотнинг асосий 
масалалари ва фаразлари; тадқиқот бўйича қисқача адабиётлар таҳлили; 
тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи; тадқиқот 
натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти, илмий янгилиги ўз аксини 
топган. 
Тадқиқот ишининг биринчи бобида аудиторлик ҳужжатларининг 
умумий тавсифига оид масалалар ёритилган бўлиб, жумладан ишда 
аудиторлик ҳужжатлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари; аудиторлик 
ҳужжатларининг турлари ва уларни расмийлаштиришга талаблар; ишчи 
ҳужжатларнинг шакли ва мазмуни акс эттирилган. 
Тадқиқотнинг иккинчи боби аудит ҳужжатларини тайёрлаш ва 
расмийлаштириш деб номланиб, унда ишчи ҳужжатларни расмийлаштириш 
ва индекслаш, аудит жараёнини ҳужжатлаштириш, Аудитнинг умумий 



дастурини ҳужжатлаштириш ҳамда аудит натижаларини умумлаштириш ва 
ҳужжатлаштириш муаммолари ўз ечимини топган. 
Ишнинг учинчи бобида эса аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини 
тайёрлаш усулларини такомиллаштиришга оид назарий таклиф ва амалий 
тавсиялар берилган. Ушбу бобда шунингдек, аудит дастурининг барча 
бандлари бажарилганлигини текшириш, ҳисобот берилган вақтгача бўлган 
ҳамма воқеаларга асосланган далилларни ўрганиш ва текшириш, аудиторлик 
ҳисоботи, хулосасини такомиллаштириш бўйича услубий тавсиялар ишлаб 
чиқилган. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling