Аудитнинг мощияти, зарурлиги ва ащамияти


Download 118.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana18.06.2023
Hajmi118.75 Kb.
#1577199
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
auditning mohiyati zarurligi va ahamiyati

2. Аудитнинг моҳияти
Аудит бунга ваколати бўлган шахслар - аудиторлар (аудиторлик
фирмалар)
томонидан,
хўжалик
юритувчи субъектларнинг молиявий
ҳисоботининг
ишончлилиги
ҳамда
молиявий
ва
хўжалик
операциялар
Ызбекистон
Республикаси
амалдаги
қонунчилиги
ва
бошқа меъёрий
ҳужжатларга мувофиқ эканлигини аниқлаш мақсадида мустақил экспертиза ва
таҳлил
қилиш,
бухгалтерия
ҳисоби
ва
бошқа
молиявий
ҳисоботларга
қўйиладиган
талабларга
мувофиклигини,
уларнинг
тўлиқлиги
ва
аниқлилигининг текшириш демакдир. Шунингдек, аудит таркибига консалтинг,
яъни мижозларга шартномага асосан хизматлар кўрсатиш ҳам киради.
Аудитнинг мақсади – амалдаги қонунчилик, аудиторлик фаолиятини
меъёрий тартибга солувчи тизим, аудитор ва мижоз ўртасидаги ўзаро шартнома
мажбуриятлари билан белгиланадиган аниқ масалани ечишдан иборатдир.
Аудиторлик фаолиятининг мақсади - хўжалик юритувчи субъектларнинг
бухгалтерия (молиявий) ҳисоботини ишончлилигини ҳамда амалга оширилган
молиявий ва хўжалик операцияларнинг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини
аниқлашдан иборат.
Аудитнинг асосий вазифаси - қуйидаги мақсадларга эришиш учун
молиявий ҳисоботларни текширишдир:
• ҳисоботларнинг ишончлилигини тасдиқлаш ёки ишончсизлилигини қайд
этиш;
• текширилаётган даврда корхона фаолияти натижасида ҳисоб ва
ҳисоботда харажатлар, даромадлар ва молиявий натижалар тўлиқ, ишончли ва
аниқ акс этилганлигини текшириш;
• ҳисобни юритиш ва ҳисоботни тузиш, активлар, мажбуриятлар ва
хусусий капитални баҳолаш услубига оид қоидаларини тартибга солувчи
амалдаги қонунчиликка ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши юзасидан
назоратни амалга ошириш;
• хусусий ва айланма маблағлар, молиявий заҳиралар ва қарз маблағларнинг


манбаларидан оқилона фойдаланиш имкониятларини аниқлаш.
Молиявий ҳисоботлар аудитининг асосий мақсади - бу маълум бир вақтда
корхона фаолияти натижаси бўйича ҳисоботда активлар, мажбуриятлар,
хусусий маблағлар ва молиявий натижалар тўлиқ, ишончли ва аниқ акс
этилганлигига ҳаққоний баҳо бериш, корхонада қабул қилинган ҳисоб сиёсати
амалдаги қонунчиликка ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш.
Аудиторлик
текшируви
давомида
баланс,
молиявий
натижалар
тў\рисидаги ҳисобот тўғри тузилганлиги, тушунтириш хати маълумотларининг
ишончлилиги текширилади. Бунда қуйидагилар аниқланади:
• ҳисоботда барча активлар ва пассивлар акс этилганлиги;
• ҳисобот тузишда барча ҳужжатлардан фойланилганлиги;
• амалдаги мол-мулкни баҳолаш услуби корхона ҳисоб сиёсатида қабул
қилинганидан қай даражада фарқ қилишлиги;
• фойда
СОЛИҒИ
ва бошқа солиқлар бўйича солиққа тортиладиган база тўғри
ҳисобланганлиги.
Аудитор қуйидагиларни текшириши лозим:
• корхона мулкдорлари томонидан Устав капитали ҳажмининг ўзгартирганлиги
тўғрисидаги қарорлари тўлиқ бажарилганлиги;
• баланснинг актив ва пассив қисмлари бўйича баланс ва таҳлилий ҳисоб
маълумотларининг бир-бирига мос келишлиги;
• ҳисоботда дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўлиқ акс этилганлиги.
Аудиторлик хулосасини тайёрлаш жараёнида қуйидагилар текширилиши
лозим:
• корхонада амалга оширилган алоҳида хўжалик операциялари қабул қилинган
ҳисоб сиёсатига мувофиқ акс этилиши ва мол-мулкни баҳолаш тартибига риоя
қилиниши;
• даромадлар ва харажатлар ҳисобот даврлари бўйича тўғри акс этилиши;
• ҳисобда ишлаб чиқариш бўйича жорий харажатлар (айланма чиқимлари) ва
капитал қўйилмалар ажратилган ҳолда акс этилиши;
• ҳар ойнинг 1-санасига таҳлилий ҳисоб маълумотлари айланма ва таҳлилий


ҳисоб счетлари қолдиқлари бир бирига мос келишлигининг таъминланиши.
Асосий мақсадга эришиш ва хулоса тақдим этиш учун аудитор қуйидаги
масалалар бўйича ўз фикрини шакллантириши лозим:
1) ҳисоботнинг умумий қабул қилинишга мумкинлиги, ҳисобот ўзига
нисбатан талаб қилинадиган барча шартларга умуман мувофиқлиги ва бир
бирига зид бўлган маълумотлар мавжуд эмаслиги;

Download 118.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling