Аудитнинг мощияти, зарурлиги ва ащамияти
Download 118.75 Kb. Pdf ko'rish
|
auditning mohiyati zarurligi va ahamiyati
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташаббус тарзидаги аудит
- Мувофиқлилик аудити
- 1. Мақсадлари
4. Аудитнинг хиллари
Ҳозирги пайтда аудитнинг халқаро амалиёти аудит ўтказишнинг бир нечта хилларига (вариантларига) ажратади. Мажбурий аудит - амалдаги қонунчиликка мувофиқ аудит ўтказилиши мажбурий деб белгиланган корхоналарнинг молиявий ҳисоботини ҳар йиллик аудиторлик текширувини амалга ошириш. Ҳар йилги аудиторлик текширувини ўтказишга қўйидагилар мажбурдирлар: - акциядорлик жамиятлари; - банклар ва бошқа кредит ташкилотлари; - суғурта ташкилотлари; - инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ва уларнинг бошқарув компаниялари; - манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадалларидан ташкил топган хайрия фондлари ва бошқа ижтимоий фондлар; - маблағларининг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурий ажратмаларидан ташкил топган бюджетдан ташқари фондлар; - ўз устав капитали (жамғармаси)да давлатга тегишли улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектлар. Мажбурий аудиторлик текширувидан бош тортишлик хўжалик юритувчи субъектдан амалдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдорда жарима ундириб олинади. Ташаббус тарзидаги аудит - лозим бўлган ҳолда, хўжалик юритувчи субъектнинг қарори билан амалга оширилиши мумкин. Операцион аудит - корхона хўжалик механизмининг алоҳида бўлимлари фаолиятини, уларнинг самарадорлилиги, ишончлилиги ва бошқарув учун фойдалилигини баҳолаш мақсадида амалга ошириладиган текширувдир. Операцион аудитда текширувга бошқарув ташкилий тизимининг ҳажми, бухгалтерия ҳисобининг ташкилий услуби ва техникаси, компьютер тизимлари, маркетинг услублари ва бошқа жиҳатлар киритилиши мумкин. Мувофиқлилик аудити - бу корхона хўжалик тизимида амалдаги қонунчиликка оид ҳужжатлар ва йўриқномалар билан белгиланган меъёрларга ҳамда маъмурият ходимлари учун ишлаб чиқилган муолажа ва қоидаларга қандай риоя этилаётганлигининг текширувидир. Шунингдек, мувофиқлилик аудити корхона мулкдорлари ва акциядорлари буюртмасига асосан тавсия қилинган бошқарувга оид меъёрлар (муолажалар)га корхона Низомига мувофиқ қай даражада маъмурият (раҳбарият) томонидан риоя этилаётганлигини текшириш мақсадида ҳам амалга оширилиши мумкин. Молиявий ҳисоботнинг аудити ҳисоб ва ҳисоботда қайд этилган маълумот белгиланган мезонларга мувофиқлигини текшириш учун амалга оширилади. Одатда, бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган тамойиллари ва қоидалари мажмуи мезонлар бўлиб ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит бир биридан фарқланади. Бухгалтерия ҳисоби - бу қарорларни қабул қилиш мақсадида иқтисодий воқеалар натижаларидан келиб чиқиб табақалаштирилган ёзув жараёни ёрдамида маълумот тайёрлашдир. Бухгалтерия маълумотларининг аудити жараёнида ёзиб қўйилган маълумот, яъни текширилаётган даврда содир этилган иқтисодий воқеалар тўғри акс этилганлиги аниқланади. Аудит билан тафтиш ўртасидаги фарқлар қуйидагилардан иборат: 1. Мақсадлари: аудитники - молиявий ҳисобот ишончлилиги юзасидан фикр билдириш, хизматлар кўрсатиш, мижозга ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш; тафтишники - бартараф этиш мақсадида камчиликларни аниқлаш ва айбдор шахсларни жазолаш. Download 118.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling