Аудиторлик фаолияти


Download 21.57 Kb.
Sana15.09.2023
Hajmi21.57 Kb.
#1679044
Bog'liq
3.10.1 вазифа жавоби


АУДИТ (инг. audit — у эшитади) — му-айян ваколатлар берилган шахслар — аудиторлар (аудиторлар фирмалари) томонидан хўжалик юритаётган субъектларнинг молиявий ҳисоботлари тўғрилигини, улар амалга оширган молиявий ва хўжалик операцияларининг мамлакат қонунларига мувофиқлигини текшириш мақсадларида ўтказиладиган молия ҳужжатлари экспертизаси ва таҳлили; тафтиш. Унинг ички Аудит ва ташқи Аудит турлари бор. Ички Аудит бошқарувнинг корхона хўжалик фаолияти тўғрисида ахборот олиш, менежерлар ҳисоботининг ҳаққонийлигини тасдиқлаш мақсадларини кўзлайди. Ташқи Аудит ўзаро мустақил томонлар (корхона ва аудиторлик фирмаси) ўртасида шартнома асосида амалга оширилади. Аудитда корхона молиявий ҳисоботининг тўғрилигига баҳо берилади, унинг амалдаги қонунчиликка мос келиши тасдиқланади. Аудит йўналишига кўра умумий Аудит (корхоналар, бирлашмаларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳамда мулкчилик турларидан қатъи назар), банк А., суғурта ташкилотлари Аудит, инвестиция институтлари Аудит ва б. га бўлинади

АУДИТОРЛИК фаолияти — компания, корхона, ташкилот ва б. нинг молияхўжалик фаолияти ҳолатини холис текширувчи фирмалар. Бу фирмаларнинг хизматчилари белгиланган тартибда аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш учун ҳуқуқи бўлган ва аудиторлик касбкор рўйхати (реестри)га киритилган мутахассислар бўлиб, аудиторлар деб аталади. Аудиторлик хизмати хўжалик юритувчи субъектлар билан аудиторлик фирмалари ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Бундай фирмалар Аудиторлик хизматини бажариш учун тегишли компаниякорхона ва ташкилотлар фаолиятини назорат қиладиган давлат органлари (Ўзбекистонда Адлия, Молия вазирликлари)дан махсус рухсатнома (лицензия) олмайдилар. Аудиторлик хизматининг асосий вазифаси текширилаётган корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисида холис хулоса беришдан иборат. Бу хулоса ушбу корхонанинг фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботда шу корхонанинг расмий баланси ҳамда фойда ва зарари ҳисоблари билан биргаликда қонун билан белгиланган тартибда эълон қилинади. Аудиторлик хизмати хулосаси ижобий ёки салбий бўлишидан қатъи назар корхонанинг молиявий ҳолатини тасдиқловчи мустақил ҳужжат ҳисобланади. Аудиторлик хизмати назорат ишлари билан бирга маслаҳат хизматларини ҳам бажаради.

Ўзбекистонда Аудиторлик хизмати Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 25.02.2021 йилдаги ЎРҚ-677-сон да қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» Қонунига мувофиқ олиб борилади.

Аудиторлик фаолияти аудит, сифат назорати, таҳлилий текширувлар, ишончни таъминлайдиган топшириқлар, турдош хизматларнинг халқаро стандартлари асосида амалга оширилади.


Турдош хизматлар қуйидагилар;
бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш масалалари бўйича маслаҳат бериш;
юридик шахснинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси), инвестиция активларини ишончли бошқарувчи вазифаларини амалга ошириш;
аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёхуд шартнома асосида уни жалб этган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар бериш ва бошқалар


Стандартлар Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Аудит ва ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари бўйича кенгаши томонидан эълон қилинади. 
Аудитнинг халқаро стандартларини Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун уларни тан олиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 





Download 21.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling