Аванс бунак. Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқ-овқат ва ҳ. к. Автаркия


Download 89.66 Kb.
bet1/14
Sana20.10.2023
Hajmi89.66 Kb.
#1713791
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Иктисодий ЛУГАТ


АВАНС
- бунак. Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқ-овқат ва ҳ.к.

АВТАРКИЯ - (грек.autarkeia- ўз-ўзига етарли)- бу ўзини ўзи маҳсулотлар билан таъминлаб, бошқалар билан камдан кам алоқага киришишдир. Асосан натурал хўжаликка хосдир.

АВИЗО - ҳисоб-китоб операцияси хусусидаги расмий билдириш, мижозларга банк томонидан А. орқали амалга оширилган дебет ва кредит операциялари, ёзувлари, ҳисобдаги қолдиқлар, пул ўтказишлар, чек ёзувлари, аккредитив очиш ва бошқа ёзувлар хусусидаги маълумотларнинг берилиши.

АГЕНТ - (р <лат) Ташкилот, муассаса ва ш.к.нинг маълум вазифани бажариш учун тайинланган вакили.

АГЕНТЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИ - бир томоннинг топшириғи билан келишилган ҳудудда иккинчи (агент) томон амалга оширадиган олди-сотди билан боғлиқ бўлган амалий ва ҳуқуқий ҳаракатлар.

АЖИОТАЖ ТАЛАБ - бозордаги шов-шув ва ваҳима таъсири остида сунъий пайдо бўладиган ҳамда шиддат билан ортиб борадиган талаб. АТ одатдаги нормал ҳолатга нисбатан ортиқ талаб ҳисобланади. Бундай талаб бир томондан, аҳоли орасида миш-мишлар тарқатиш ва реклама воситасида муайян товарларга ўта ортиқча баҳо бериш орқали истеъмолчи психологиясига таъсир этиш йўли билан, иккинчи томондан товарларга бўлган ғоят катта қизиқиш, қимматчилик, қахатчилик, ҳар хил шов-шувлар таъсирида пулдан тезроқ қутулиш ва товар заҳирасини кўпайтиришга интилиш оқибатида юзага келади.

АККРЕДИТИВ - (лат. аccredo-ишонаман)- банк ёки омонот банкларининг бирор шахс ёки ташкилотга маълум миқдордаги маблағни бериш ҳақида бошқа банк ёки кассага юборган буйруқ қоғози, масалан, жамғармалар банкига қўйилган пулни исталган омонат банкидан олиш учун берилган ҳужжат.

АКЦИЗ - кенг истеъмол моллари (қанд, гугурт, туз, тамаки ва ҳ.к.) га солинадиган қўшимча устама солиқ. Маҳсулотга ёки кўрсатилаётган хизмат (коммунал, транспорт ва бошқа турдаги хизматлар) нархи устига қўйилади.

АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ - масъулияти чекланган фирмаларнинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, одатда кўпроқ фойда олиш мақсадида моддий, меҳнат ва пул ресурсларини бирлаштирган уюшма ҳисобланади. Акционерлик жамиятлари очиқ ва ёпиқ турда бўлади.Очиқ турдаги акционерлик жамиятида акцияларни эркин сотиб олиш ва сотиш мумкин. Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятида эса акциялар бир неча кишилар (корхоналар) га тегишли бўлиб, бозорда эркин сотиб олиниши мумкин эмас.

АКЦИЯ - акционерлик (ҳиссадорлик) жамияти томонидан шу жамият капиталига ўз ҳиссасини қўшган пайчиларга, яъни ҳиссадорларга бериладиган ва уларга жамият ишида қатнашиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат, қимматбаҳо қоғоз. А.турли кўринишда бўлади : «номли» А.- умумий йиғилишда акционерга овоз бериш ҳуқуқини тасдиқлайди, дивиденд олиш ҳуқуқини (кафолатсиз) беради; «имтиёзли» А.- акционерга фаолият натижасидан қатъий назар муайян миқдордаги дивидент олиш кафолатини берувчи, лекин акционерлик жамияти умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқини бермайдиган акция.

АГРАР МУНОСАБАТЛАР - ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган муносабатлардан иборат.

АГРОБИЗНЕС - деганда кишлоқ хўжалигидаги бизнес тушунилади. Кенг маънода, бунга қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бизнес турлари киради.

АГРОФИРМА - муайян турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва уни саноат асосида қайта ишлайдиган корхонадан иборат.

АГРОСАНОАТ БИРЛАШМАЛАРИ - қишлоқ хўжалиги, саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ва тижорат ишлари билан шуғулланувчи корхоналар йиғиндиси.

АНТИМОНОПОЛ ҚОНУНЧИЛИК - иқтисодиётда якка ҳукмронлик мақеига эга бўлган бирор бир фаолият турига қарши давлатнинг кураш сиёсатидан иборат.

АМОРТИЗАЦИЯ - 1) Машина, асбоб-ускуна, бино ва шу кабиларнинг эскиришига қараб, уларнинг баҳосини камайтириб бориш; уларнинг шу чегирилган қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига қўшиб бориш. 2) алоҳида шахсни ёки ташкилотни ўз қарзини аста-секин, даражама-даража тўлаш мажбуриятидан қутулиш; 3) қарз мажбуриятининг йўқотилиши, ўчирилиши оқибатида унинг бекор қилинганлигини тан олиш.

АСОСИЙ КАПИТАЛ - ишлаб чиқариш жараёнида бир неча йил давомида иштирок этувчи ва ўз қийматини тайёрланаётган маҳсулотга қисман ўтказиб борувчи меҳнат воситаларидир.

АЙЛАНМА КАПИТАЛ - хом ашё материаллар, энергетика ресурсларида моддийлашган ва бир ишлаб чиқариш циклида сарфланувчи, ўз қийматини тайёрланган маҳсулотга тўлиқ кўчирувчи капитал.

АРЕНДА - ижара (қ).

АРАЛАШ КОРХОНАЛАР - турли мулк шаклларига тааллуқли фирмалар бўлиб, одатда давлат, жамоа ва хусусий мулкнинг аралаш маблағлари асосида ташкил этилади.

АРАЛАШ МУЛК - бу турли шаклдаги мулкларнинг ўзаро қўшилиб, ҳамкорликда ўзлаштирилиши асосида ташкил топади. Унинг яққол кўриниши акционерлик жамиятлардир.

АУДИТ - 1) йиллик молия ҳисоботини текширувчи ва тасдиқловчи ихтисослашган ташкилот (ташқи А.). 2) акционерлик жамиятининг тафтиш ҳайъати (ички А.)

АУДИТОР- ревизор-тафтиш ўтказувчи, идоранинг, ташкилотнинг, акционерлик жамиятининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширувчи, тафтиш ўтказувчи шахс.

АУКЦИОН - (лат.auction)- «ким ошди» савдоси, очиқ савдо қилиш. Бу савдо давомида маҳсулотни энг юқори нарх бўйича кўтарган харидор сотиб олади.

АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ - аҳолининг маълум вақт давомида пул ва натура шаклида олган даромадлари миқдоридан иборат. АД га иш хақи, тадбиркор даромади, пенсия, нафақа, стипендия, капиталдан олинадиган фойда, пулдан олинган фоиз, девиденд, рента, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик маҳсулотини, ҳунармандчилик буюмларини сотиш ва ҳар хил хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлардир.


БАЛАНС
- халқ хўжалигида ва умуман хўжалик, савдо ишларида бир-бирига боғлиқ бўлган соҳаларнинг ўзаро мувофиқ салмоғи. Б. бирор корхона ёки ташкилотда муайян бир муддат оралиғидаги кирим билан чиқимни, яъни даромад билан буромадни бир-бирига таққослаб чиқилган якун.

БАНК - юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинча бўш пул маблағларини бир жойга тўпловчи ва узлуксиз айланиб турушини таъминловчи, корхоналарга ва умуман пулга муҳтожларга кредит, ссуда берувчи, томонлар ўртасида тўлов ва бошқа ҳисоб-китоб ишларида воситачилик қилиб турувчи, олтин ва чет эл валютаси билан боғлиқ операцияларни бажарувчи кредит-молия муассаси.Б. пул қўювчиларга маълум фоиз тўлаб, қарз олганлардан юқорироқ фоиз ставкасини ундиради ва ана шу фоизлар ўртасидаги фарқ банк фойдаси ҳисобланади.

БАНК КАФИЛЛИГИ - банкнинг ўз мижозига кафолати. Банк ўз маблағи ҳисобидан мижознинг кўрсатилган муддатда тўланмаган мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш кафиллигини олади. Кафил банк мижозининг бунак, авансини қайтариш, савдо-сотиқ шартномасини тузиш ва шунга ўхшаш шартларни бажариши мумкин.


БАНК ФОИЗ СТАВКАСИ - банк ссудасидан фойдаланганлик учун белгиланган ҳақ миқдори, қарз суммасига нисбатан фоиз ҳисобида ундирилади. БФС. ўзгарувчан кўрсаткич бўлиб, банк ссудаси қарзга бўлган муҳтожликка қараб ўзгартирилади. БФС миқдори банк ва мижоз ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланиб, қарзнинг қайси тарзда ва қандай шартларда берилишига боғлиқ.

БАНКОМАТ - мижознинг банкдаги ҳисоб рақами билан компьютер тизими орқали боғланган нақд пул берувчи электрон мослама.

БИЗНЕС- (инглизча business-иш, фаолият, машғулот ) бойлик, фойда орттиришга йўналтирилган иш, фаолият. Бизнес хўжалик юритиш кўламига қараб йирик, ўрта ва майда турларга бўлинади. Ходимларнинг ўртача сони ва маҳсулот ҳажмига қараб ажратилади.

БИЗНЕС РЕЖА - бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорликнинг барча соҳаларида қўлланадиган муҳим қурол бўлиб ҳисобланади. Иш жараёни ҳақида маълумот беради. Унинг ёрдамида фирма ўсиб бориши, истиқболни белгилаб бориши, даромадини кўпайтириши мумкин. БР ўта муҳим молиявий ҳужжат сифатида фирма фаолиятини барча қирраларини таҳлил қилишга ёрдам беради. У нафақат ички ҳужжати бўлиб, балки кредит олиши учун зарур бўладиган ҳужжатлардан биридир.


Download 89.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling