Аванс бунак. Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқ-овқат ва ҳ. к. Автаркия


Download 89.66 Kb.
bet3/14
Sana20.10.2023
Hajmi89.66 Kb.
#1713791
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Иктисодий ЛУГАТ

ЕР РЕНТАСИ
ЕР РЕНТАСИ - бевосита қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган маҳсулот (даромад)нинг ер эгалари томонидан ўзлаштириладиган қисми.

ЕРНИНГ БАҲОСИ - ер эгаси ердан олган даромадини бошқа йўл билан топиши учун зарур бўлган пул миқдори. Ернинг баҳоси рентанинг миқдорига тўғри пропорционал, ссуда фоизи даражасига тескари пропорционалдир.




ЖАМОА МУЛКИ
бойликни муайян мақсад йўлида айрим жамоаларга бирлашган кишилар томонидан биргаликда ўзлаштирилиши.

ЖАҲОН БОЗОРИ - халқаро меҳнат тақсимотига асосланувчи иқтисодий ҳамкорликни хилма-хил шакллари билан ўзаро боғланган мамлакатлар ўртасидаги мунтазам олди- сотди муносабатлари.

ЖАҲОН ВАЛЮТА ТИЗИМИ - жаҳон бозорининг ривожланиши асосида таркиб топган ва давлатлараро битимлар билан мустаҳкамланган халқаро пул-кредит муносабатлари.

ЖАҲОН ПУЛИ - халқаро миқёсида ҳамма учун қўлланиладиган умумий муомила ва тўлов воситаси, байналминал қиймат ифодаси. М: маълум мазмундаги олтин ёки халқаро миқёсда обрў-эътиборга эга бўлган миллий пул бирлиги.




ИЖАРА
- (араб)-мустақил хўжалик юритиш ёки бошқа бирор фаолиятни амалга ошириш мақсадида ер, сув, корхона ва бошқа мулкка эгалик қилиш ҳамда вақтинча фойдаланиш учун тўланадиган муайян ҳақ. И. мулкка эгалик ҳуқуқини ўзгартирмайди.

ИЖАРА ШАРТНОМАСИ - ижарачи билан ижарага олувчи ўртасида томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида тузилган келишув, шартнома. ИШ қуйидагиларни кўзда тутади; 1) ижарага олинаётган мулк тизими ва қийматини; 2) ижара тўлови миқдорини; 3) ижара муддатини; 4) ижарага берилган мулкни таъмирлаш ва тўла тиклаш бўйича томонлар мажбуриятини; 5) мулкни шартномада келишилган ҳолда ижарачига етказишни.

ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВЛАР - моддий жиҳатдан кам таъминланган мамлакат фуқароларига пул ёки натура шаклида ёрдам кўрсатиш шаклидаги тизим ҳисобланади.

ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ - даромадларни тақсимлашда иқтисодиёт қатнашчилари ўртасида тенгсизлик натижасида вужудга келадиган зиддиятларни бартараф этишга қаратилган давлатнинг чора тадбирларидан иборат.


ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ ЭҲТИЁЖЛАР - кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиши ва маълум иқтисодий мавқега эга бўлиши учун истеъмол этилиши зарур бўлган маҳсулотлар ва хизматлар мажмуидир. Бу фақат тирикчилик эҳтиёжи эмас, балки инсоннинг шахс сифатида камол топиш зарурати ҳамдир.

ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ- маҳсулотни хорижий шериклардан сотиб олиш ва мамлакатга олиб кириш.

ИМПОРТ - (лат.importo-киритаман) - 1) мамлакат ичига фойдаланиш ёки сотиш учун четдан олиб келинган хорижий маҳсулотлар; 2) капитал И.- хориждан мамлакатга келаётган капитал (кредит, заём ва бошқа); 3) четдан олиб келинган маҳсулотларнинг умумий сони ва қиймати.

ИНВЕСТИЦИЯ - (нем.investitlion, лат. investere- кийинтирмоқ)-инвестор томонидан бирор бир фаолиятни амалга ошириш учун капитал маблағларни, сармояларни жорий қилиш, фойда олиш мақсадида сарф қилиш. И. мамлакат ичида (ички инвестиция) ва хорижий мамлакатларда (ташқи инвестиция) амалга оширилиши мумкин. Молия И.си- қимматбаҳо қоғозларни харид қилиш, пул маблағларини жамғариш ва бошқаларни, реал И.- моддий ишлаб чиқаришга сарфланган сармояларни ўз ичига олади.

ИНВЕСТОР - капитал маблағ сарфлаётган давлат, ташкилот, корхона ёки шахс.

ИНЖИНИРИНГ - тижорат кўринишида ҳар томонлама маслаҳатларини берувчи мустақил фаолият доираси. Бу фаолият ишлаб чиқаришнинг ўсишини, маҳсулотларни сотишни, объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнини таъминлайди. Инжиниринг хизмати икки гуруҳга бўлинади : 1) ишлаб чиқариш жараёнини тайёрлаш; 2) ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш жараёнини тўла таъминлаш.

ИНЖИНИРИНГ ФИРМАЛАРИ - ички ва халқаро бозорларда инжиниринг хизматини кўрсатиш бўйича ихтисослашган корхона, фирмалар. Бу фирмалар бир корхона, компания фаолияти билан чекланмайди. Улар турли тармоқларда хизмат кўрсатишлари, кўп таъминотчилар ва пудрат фирмалари билан алоқа қилишлари мумкин.

ИНТЕГРАЦИЯ - (лат.integer-бутун) мустақил хўжалик фаолиятининг миллий, минтақа ва халқаро миқёсда ўзаро қўшилиб яхлит хўжалик тизимини ташкил этиши.

ИНКАССАЦИЯ - турли тўлов хизматлари асосида банкдан нақд пул олиш.

ИНКАССАТОР - асосан муассасалардан ташқарида юриб пул йиғиш ва пул тўлашга вакил қилинган мансабдор шахс.

ИНКАССО - банк операциясининг бир тури, банкнинг турли ҳужжатлар орқали (вексель, чек ва бошқалар) мижозлар номидан ва улар ҳисобидан оладиган пули.

ИННОВАЦИЯ - янгиликни жорий қилиш, фан-техника ютуқларини бошқариш ва ташкил қилиш соҳасидаги янгиликлар мажмуи.

ИНФЛЯЦИЯ - 1) муомаладаги қоғоз пуллар миқдорини таклиф қилинган савдога чиқарилган товар нархларнинг йиғиндисидан кўпайиб кетиши; 2) қоғоз пулнинг жуда кўп чиқарилиши натижасида пулнинг қадрсизланиши. Бундай ҳолат хўжалик юритиш борасидаги қийинчиликларни бартараф қилиш даврида, маҳсулот ишлаб чиқариш камайган ҳолларда қўшимча пул чоп этиш натижасида юзага келади.

ИНФРАТУЗИЛМА - ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш шарт-шароитини таъминловчи тармоқлар мажмуи. Ишлаб чиқаришни энергия билан таъминлаш, транспорт, алоқа, информатика ва бошқалар ишлаб чиқариш И. ни ташкил қилади. Аҳолининг турмуш тарзини таъминловчи уй-жой, соғлиқни сақлаш муассасалари, ўқув юртлари, фан ва шу каби соҳалар ижтимоий И. ни ташкил қилади.

ИНҚИРОЗ - 1) тараққиётнинг орқага қайтиши, пасайиши, таназзули, регресс, тушкунлик; 2) тугаш, битиш. И. га учрамоқ (ёки юз тутмоқ), орқага кетмоқ, пасаймоқ, тушкунликка учрамоқ.

ИСЛОҲОТ - турли равишда ўтказилган ўзгариш: ислоҳ қилиш, реформа. Иқтисодий И.- иқтисодни инқироз ҳолатидан чиқариш борасида ўтказилган чора- тадбирлар.

ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИ - аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган товарлар ва хизматларнинг айирбошланиши.

ИСТЕЪМОЛ САВАТИ - муайян озиқ-овқат, саноат моллари ва хизматларнинг тирикчиликни таъминлаш учун етарли бўлган миқдори.

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КУЧЛАР - ишчи кучи ёки бошқача айтганда, маълум малакага, тажрибага эга бўлган кишилар ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан ташкил топган.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУНОСАБАТЛАРИ - ҳаётий неъматларнинг ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида кишилар ўртасида пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлардир.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ - жамият ихтиёридаги барча ресурслардан фойдаланиб, жамият аъзолари учун зарур бўлган товар ва хизматларни яратиш.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ - товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришда қилинадиган барча сарфлардан иборат.

ИШ ҲАҚИ - ишчи ва хизматчиларнинг меҳнати миқдори, сифати ва унумдорлигига қараб миллий маҳсулотдан олинадиган улушини пулдаги ифодасидир.

ИШ КУЧИНИНГ ХАЛҚАРО МИГРАЦИЯСИ - меҳнат ресурсларининг анча қўлай шароитда иш билан таъминланиши мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишини билдиради.

ИШСИЗЛИК - аҳоли меҳнатга яроқли қисмининг ўзига иш топа олмай қолиши, меҳнат заҳира армиясига айланиши.

ИПОТЕКА - (юнон.hypotheke-гаров)- қарз, кредит олиш учун бирор-бир муайян кўчмас мулкни (ер, иморат ва ҳоказо) гаровга қўйиш.

ИҚТИСОДИЁТ - чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигидир.

ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ - кишилик жамияти ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни ва уларга хос бўлган қонунларни ўрганадиган фан.

ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ - ҳаётий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги давлатнинг аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирлари тизимидан иборат.

ИҚТИСОДИЙ КАТЕГОРИЯЛАР - жамият иқтисодий ҳаётининг асосий ва энг умумий томонларини акс эттирувчи мантиқий тушунчалардир.

ИҚТИСОДИЙ ҚОНУНЛАР - иқтисодий жараёнлар ўртасидаги доимий такрорланиб турадиган, барқарор аниқ сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг боғлиқлигини ифодаловчи воқеа- ҳодисалар.
ИҚТИСОДИЙ РЕСУРСЛАР - табиий, инсоний, моддий, молиявий ва интеллектуал ресурслардан иборат.

ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК - чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб, товар ва хизматларга бўлган жамиятнинг чексиз талабини максимал қондиришдир.

ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ - ялпи миллий маҳсулот (соф миллий маҳсулот, миллий даромад) йиллик миқдорини мутлоқ ўсишидир.

ИҚТИСОДИЁТНИ ТАРТИБЛАШ - бу давлатнинг ундаги турли бўғинлар, соҳа ва тармоқлар фаолиятининг бир-бирига боғланиши ва мос ҳолда ривожланиб бориши масаласида амалга оширадиган маъмурий ва иқтисодий чора-тадбирлари мажмуидан иборат.

ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАР - бу кишиларни ҳаракатга келтирувчи, уларни ҳатти-ҳаракатини, интилишини, хулқ- атворини белгиловчи куч. Шахс, жамоа, давлат ва миллий манфаатлардан иборат.

ИЧКИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ - бир йил давомида мамлакатда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор баҳосидаги қиймати.




КАДАСТР
КАДАСТР - 1) жон бошидан олинадиган солиқ тўловчилар рўйхати; 2) вақти-вақтида ёки узлуксиз кузатиш натижасида тегишли объект хусусида структура, тузилма маълумотлар тўплами; масалан, сув кадастри-дарёлар, уларда ўтказилган текширишлар ҳақидаги маълумотлар тўплами; 3) кўчмас мулкни баҳолаш, уни рўйхатини юритиш билан шуғулланувчи давлат ташкилоти.

КАЛЬКУЛЯЦИЯ - маҳсулотнинг ўлчов бирлигини ёки бажарилган ишнинг таннархини ҳисоблаш.

КАПИТАЛ - (нем. Kapital- асосий мулк. лат.capitalis- энг муҳим, асосий бош)-бирор мақсадга йўналтирилишга мўлжалланган пул маблағи, бошлангич, доимий, ўзгарувчан, асосий ва айланма капитал каби турлари мавжуд. Бозор иқтисодиёти шароитида ташкилот, корхона, фирма ва бошқаларда устав К. заҳира К. акционерлик жамияти К. каби турлари мавжуд.

КАМОМАД - мол; пул ва шу кабиларнинг тегишли миқдоридан кам чиққан қисми.

КАРТЕЛЬ - (фр.cartel, итал.cartello carta-қоғоз, ҳужжат)- монополистик бирлашманинг бир кўриниши : йирик корхона эгаларининг бозорда танҳо ҳукмдорлик қилиш, кўп фойда олиш мақсадида тузган уюшмаси. Уюшмага кирувчилар маҳсулот ҳажми, нархи, ишчилар ёллаш шарти, патентлар айирбошлаш, бозорларни бўлиш, умумий маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ҳар бир қатнашчининг квотаси ва шу кабилар бўйича келишиб олишлари. К.нинг бошқа уюшмалардан (концерн, трест) фарқи унга кирувчилар хўжалик юритиш мустақиллигини сақлаб қоладилар.

КАССА - 1) пул, қимматбаҳо қоғозлар сақланадиган пўлат сандиқ, қути, шкаф; 2) муассаса, корхоналарнинг пул қабул қилиш, пул бериш, билет сотиш ва шу кабилар билан иш юритувчи, муомала қилувчи бўлинмаси; 3) муассаса, корхона ва шу кабилардаги бор пул.

КВОТА - давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан товарларни ишлаб чиқариш, уларни экспорт ва импорт қилиш юзасидан чекланишларни жорий этилиши. К. шартларини бузган мамлакат ёки корхона иқтисодий жиҳатдан жазоланади. К. ўрнатишдан мақсад бозордаги нарх-навони тартибга солиб туришдир.

КИЧИК БИЗНЕС - бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ўзига мустақил майда корхоналарнинг даромад олиш мақсадида амалга оширадиган фаолияти.

КЛИРИНГ - (ингл.clearing. clear- тозалаш, равшанлаштириш)-ўзаро талаб ва мажбуриятларни ҳисобга олиб, амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизими. Мамлакат ичидаги К. банклар ўртасидаги тўловларни, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўз ичига олади. Халқаро ҳисоб-китобларда К. келишувлар (клиринг келишувлари, валюта К.) кўринишида амалга оширилади. Давлатлараро ўзаро қарзларини тилла ва валютага ўтказмасдан савдо-сотиқ талабларига кўра амалга оширадилар. Масалан, пахта толаси ўрнига унинг қийматига тенг миқдорда машина, асбоб-ускуна олиш.

КОМПАНИОН - бирор мулкка биров билан биргаликда эга бўлган киши ёки ташкилот.

КОНВЕРЦИЯ - (лат.conversio-ўзгариш)- ҳарбий ишлаб чиқариш ва бошқа хил ҳарбий фаолият соҳаларининг тинчлик мақсадларига кўчирилиши.

КОНТРАКТ - (лат. contractus-битим, келишув) -мамлакатлар, фирма, корхона ва бошқалар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги икки томонлама ёзма келишув, шартнома.

КОНТРАКТАЦИЯ - 1) бирор нарсани муайян муддатга олиш ва маълум шароитда фойдаланиш учун тузилган шартнома; 2) тайёрлаш ташкилотлари билан ишлаб чиқарувчилар, деҳқончилик маҳсулотларини тайёрлаш юзасидан ҳар йили тузиладиган шартнома.

КОНТРАБАНДА - (итал.contrabando)-давлат чегарасидан моллар, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа нарсаларни қонунга хилоф (яширинча) олиб ўтиш.

КОНСОРЦИУМ - (лат.consortium-ширкат, уюшма)-корхоналарнинг вақтинча ташкил этилган бирлашмалари, улар одатда молиявий ишлар юзасидан ташкил этилади. Унда давлат, банклар, молиявий муассасалар, йирик фирмалар эштирок этади.

КОНЦЕРН - (ингл.concern)-ишлаб чиқариш диверсификацияси асосида таркиб топадиган йирик, кўп тармоқли корпорация. Улар аста-секин саноат монополиясининг етакчи шаклига айланади.

КРЕДИТ - (лат. creditum-қарз)1) кирим-чиқим дафтарининг чиқимлари; 2) қарзга мол бериш, шунингдек, қарзга бериладиган мол, пул; 3) маълум харажатлар учун чиқариладиган пул, маблағ ; Давлат К.- давлатнинг заём облигациялари чиқариш йўли билан қарз олиши. Банк, суғурта уюшмалари ва аҳолининг барча табақалари кредитор бўлишлари мумкин. Банк К.- пул ссудаси кўринишидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган қарз. Тижорат К.- бир тадбиркорнинг иккинчисига маҳсулотнинг пулини кейин тўлаш шарти билан сотиш. Халқаро К.- давлатлар ўртасида қарз олиш, қарз бериш муносабатлари.

КРЕДИТ КАРТОЧКАЛАРИ - кичик ўлчамдаги пластик ёки металл карточка кўринишидаги ҳужжат бўлиб, банкдаги ҳисоб соҳибининг шахсини тасдиқлайди ва унга нақд пуллар ёрдамисиз товар ва хизматларга ҳақ тўлаш ҳуқуқини беради.

КРЕДИТОР - қарзга маблағ берувчи томон.

КРИЗИС - (юнон. krisis-ҳал этиш, оқибат)- қ. Инқироз.

КЎП УКЛАДЛИ ИҚТИСОД - турли мулк шакллари ва ҳар хил хўжалик турларининг яхлитлигидан ташкил топган иқтисодиёт.


ЛИЗИНГ
- асосий фондларни узоқ муддатга ижарага олиш. Янгиликларни, ишлаб чиқариш ва сотишни молия билан таъминлаш усули. Л. саноат корхоналарига бир йўла катта миқдорда пул сарф қилмасдан керакли маҳсулотларни олиш имконини беради. Л. икки кўринишда : молиявий ва тезкор бўлади. Молиявий Л. ижарага олинган фонднинг тўла қийматини ва ижарачи фойдасини қоплашни кўзда тутади. Тезкор Л.- амортизация давридан қисқа муддатга тузилган келишув.

ЛИМИТ - хўжалик фаолияти турли жиҳатлари миқдорининг чекланиши, фаолият доираси, чегарасининг белгиланиши. Л. давлат ёки йирик бирлашма томонидан ўз корхонаси учун ўрнатилади.

ЛИЦЕНЗИОН САВДО - халқаро савдода интеллектуал мулкни, технологияни, ихтиро ва патентларни олди-сотди қилишнинг асосий кўриниши.

ЛИЦЕНЗИЯ - (лат.licentia-эркинлик, ҳуқуқ)- рухсатнома; 1) чет мамлакатлардан мол келтириш ёки чет элга мол чиқариш учун давлат органлари томонидан бериладиган рухсатнома; 2) бирор нарсадан енгил шартлар билан ёки бепул фойдаланиш ҳуқуқи; 3) чегарадан мол чиқариш ёки мол киритишда бож тўловларини камайтириш. Патентланган Л.- рўйхатга олиниб, гувоҳнома берилган кашфиётдан фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш.





Download 89.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling