Аванс бунак. Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқ-овқат ва ҳ. к. Автаркия
Download 89.66 Kb.
|
Иктисодий ЛУГАТ
ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ФОНДИ
- халқаро молия валюта ташкилоти. Уни тузишдан мақсад халқаро савдони ривожлантириш, валюта курсини, меъёрларини, нисбатларини белгилаш, кўп томонли тўловлар тизимига риоя қилинишини назорат қилиш ҳамда фонд аъзоларига валюта етишмовчилиги ҳолатларида кредит, қарз беришдир. ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАҚСИМОТИ - алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматлар маълум турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашувидир. ХОЛДИНГ - (ингл.holding- эга)-ўзга фирма, корхонанинг назорат пакетини ўзида ушлаб турувчи бош компания. Х. қўл остидаги компанияларни ривожлантириб, даромадни кўпайтириш билан биргаликда ўзи ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Ҳуқуқий нуқтаи назардан акционерлик жамияти, масъулияти чекланган жамият ёки хусусий корхона сифатида ҳаракат қилади.
ХУСУСИЙЛАШТИРИШ - фуқароларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг давлат мулки объектларини ёки давлат акционерлик жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишдир. ХУСУСИЙ МУЛК - бирор шахс, оила, корхона, фирма, ташкилот мулки- ер, уй-жой, бино, иншоотлар ва ишлаб чиқариш воситалари, пул, қимматбаҳо қоғозлар. ХМ ишлаб чиқариш ёки ўз қобилиятини ишга солишдаги тадбиркорлик, ўз хўжалигини юритиш, даромадни турли қимматбаҳо қоғозларга жойлаштириш натижасида, меросга қолган мулк ва бошқа қонун йўл қўядиган соҳалар асосида юзага келади ва кўпайиб боради. ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК - хусусий ташаббус орқали ўз маблағларини ишга тушириш асосида ташкил этиладиган тадбиркорлик. ХУСУСИЙ ФИРМАЛАР - айрим шахсларга ва айрим оилаларга қарашли бўлиб, якка хусусий мулк ҳисобланади.
Download 89.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling