Аванс бунак. Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқ-овқат ва ҳ. к. Автаркия


Download 89.66 Kb.
bet13/14
Sana20.10.2023
Hajmi89.66 Kb.
#1713791
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Иктисодий ЛУГАТ

ЧАКАНА САВДО - савдо-сотиқ тармоқлари орқали аҳолига истеъмол молларини сотиш.

ЧЕК - белгиланган кўринишдаги пул ҳужжати, 1) банкдаги ўз ҳисобидан муайян пул миқдорини Ч.да кўрсатилган шахсга бериш ёки унинг ҳисобига пул ўтказиш бўйича ёзма топшириқ. Чек икки кўринишда бўлади: а) олувчининг номи ёзилган чек; б) кўрсатувчига берилган чек.

ЧЕКЛАНГАН МАСЪУЛИЯТ - маълум чегара доирасида чекланган масъулият. қарз мажбурияти ёки ўзига бирор бир ҳужжатга имзо чекилаётганда масъулиятни муайян доираларда чекловчи шартни, пунктни киритиш.

Э
ЭКСПОРТ - товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва капитални мамлакат ташқарисига чиқариш.



ЭЛЕКТРОН ПУЛ - ҳисоб-китобларни электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида амалга ошириш учун қўлланиладиган электрон карточка, унинг хотирасига пул эгасининг жорий ҳисобидаги пул суммаси ёзилган бўлади.

ЭМБАРГО - чет эл товарларини киритиш ёки чиқариш, олиб чиқиб кетишни давлат томонидан таъқиқлаш ёки чет давлатга қарашли мулкни вақтинча тўхтатиб туриш, таъқиқлаш.

ЭМИССИЯ - муомалага банк билетлари, пул ва қимматбаҳо қоғозларни чиқариш, давлатнинг эмиссия банклари томонидан амалга оширилади. Э. асосан давлат бюджетидаги камомадни тўлдириш, издан чиққан пул муомаласини тиклаш мақсадида ўтказилади.

ЭРКИН НАРХЛАР - талаб билан таклиф нисбатига боғлиқ бўлган нархлар.

ЭРКИН ИқТИСОДИЙ ҲУДУДЛАР - қўшма тадбиркорлик ҳудудлари, хориж капиталини эркин амал қилиши учун ажратилган махсус ҳудуд, иқтисодий ўсишни таъминлаш, ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ташкил этилади.

ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР - инсоният ҳатти-ҳаракатлари ва хўжалик фаолияти натижасида атроф-муҳитга етказилган зарар.

Я
ЯРМАРКА - савдо, саноат, тижорат ва бошқа ташкилотларнинг вақти-вақти билан улгуржи савдо-сотиқ қилиш мақсадида ўтказиладиган тадбири. Ярмарка савдо-сотиқ, маҳсулот намуналарини кўргазма қилиш орқали амалга оширилади.




Download 89.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling