- «Авеста» даври жамоаси уч қисмдан - «ратайштар», «атриван» ва «вастрьо-фшуйант»дан иборат. «ратайштар» археологик жиҳатдан платформалар устига қурилган аркларда, «атриван» арклар атрофида қад кўтарган қалъасифат қўрғонларда, учинчи қатлам «вастрьо-фшуйант» эса арксиз қишлоқларда яшаган аҳолидир.
- «Авеста» жамоасининг синфий характерини белгиловчи «vira» ёки «vaesa» терминларини И.М. Дьяконов уй хизматкори, қул деб тушунса, В.М. Массон оиланинг, жамоанинг кичик аъзоси деб билади.
- Зардуштийлик урф - одатлари бўйича «насасса»ларни ҳам жамиятнинг қуйи табақа аъзоларига қўшиш мумкин. Улар мурда билан боғлиқ барча маросимларни бажаришган.
- Унда суғорма деҳқончиликнинг бўлганлигини тасдиқловчи, яъни каналлар қазилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳам ўқиса бўлади. Шимолий Бақтриядаги энг қадимги канал ҳам Кучук I даврига тўғри келади. Бу Бандихон канали.
“Авеста” ва археология - «Авеста»да кулолчилик чархи тўғрисидаги маълумотлар учрамайди ва кўплаб тадқиқотчилар «Авеста» жамоасини кулолчилик чархини билмаган ёки ундан фойдаланмаган деб ҳисоблайди.
- «Авеста»да ҳунармандчиликнинг яна бир тури - темирчиликнинг ва умуман темирнинг кашф этилганлиги тўғрисида аниқ маълумотлар бўлмаса - да, «Кичик Авеста»даги «ayah» сўзини В. Гейгер “темир” деб ўқиган бўлса, А. Бартоломэ эса бу терминни умумлаштириб “металл” деб таржима қилган
- Бақтрия, Марғиёна ва Сўғдиёнанинг илк темир даври ёдгорликлари сўнгги 50 йил мобайнида ўрганилиб келинмоқда. Аммо, шу даврда қабристонларнинг учрамаслиги, бу ҳудудларда зардуштийлик урфи бўйича дафн этиш маросимлари ёйилганлиги ҳақида ўйлашга асос бўлади.
- Бақтриянинг Бандихон ёдгорликлари мажмуасида, Миршоди воҳасининг Қизилча манзилгоҳида ва Қизилтепа қазишмаларида, Сўғд ҳудудидаги Сангиртепа ёдгорлиги ва унинг атрофларида сочилган одам суякларини топишган. Бу ҳолатни кузатган А.С. Сагдуллаев Страбоннинг «Бақтрия атрофлари одам суяклари билан тўла эди. Македониялик Александр бу маросимга барҳам берди» деган хабарини тарихий ҳақиқат деб қабул қилишни таклиф этади
Do'stlaringiz bilan baham: |