- Қиш даврида, ёмғир ва қорли кунларда мурдага қандай муносабатда бўлиш тўғрисида ҳам «Авеста»дан айрим маълумотларни топишимиз мумкин. Ҳар бир жамоада, ҳар бир қишлоқда майитлар учун алоҳида хона - «ката» қурилганлиги маълум. Қурилган хонанинг кўлами одам тик турганда боши шипга, ётганда эса қўл ва оёқлари деворларга тегмаслиги лозим бўлган.
- Ёз I даври кулолчилигида ҳам янги анъаналар, янги шаклли идишлар пайдо бўлади. Ёз I даврига келиб Ўрта Осиё кулолчилиги тарихида биринчи маротаба идиш қопқоқларининг пайдо бўлганлигини ва кенг тарқалганлигини кузатишимиз мумкин
- Сополли маданиятидан фарқли ўлароқ Кучук I даврида ибодатхоналар қурилмаган. Ҳар ҳолда, ҳозирча, археология фани шу даврга оид маҳобатли қилиб қурилган ибодатхоналарни билмайди. Одам ва ҳайвонлар тасвири ифодаланган ҳар хил терракот ҳайкалчалар ясаш одати ҳам унутилган.
- «... ибодатхоналар ва алтарлар қуриш уларга хос эмас. Менинг фикримча улар эллинлар сингари худоларни одам сифат деб тасаввур қилмайдилар».
“Авеста” ва археология - «Авеста» маълумотлари бўйича, зардуштийлик динининг асосчилари Арийлар бўлган.
- «Авеста»да арийлар «...узун бўйли, оқ танли, сариқ сочли кишилар», - сифатида таърифланган. Аёллари эса «малла кўзли, узун сочлари ўрилган»,- деб тасвирланган. «Ригведа»да ҳам арийларнинг оқ танли эканлиги эсланади.
- Арийларнинг археологик жиҳатдан қайси маданият соҳиблари эканлиги илмий жиҳатдан ўз ечимини топган масала эмас. Фикримизча, ушбу масаланинг ечимига энг яқин келган олима Е.Е. Кузьмина ҳисобланади. Унинг фикрича, Андроново маданияти соҳиблари «Авеста» ва «Ригведа»да таърифланган Арийларга ниҳоятда яқинлиги билан характерланади. Ҳақиқатдан ҳам, Андроново маданияти тарқалган ҳудудларда қишнинг узоқ давом этиши, аҳолисининг кулолчилик чархини билмаганлиги, антропологик жиҳатдан нисбатан йирик инсонлар бўлганлиги, Андроново маданиятининг жанубга, ҳаттоки Ҳиндистонгача тарқалишининг археологик кузатилиши олимага шу фикрга келишга имкон берган.
Do'stlaringiz bilan baham: |