Август 2020 21-қисм
Download 1.54 Mb. Pdf ko'rish
|
21.Kimyo yunalishi 3 qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Изчилликка риоя қилиб ўқитиш лозим
Август 2020 21-қисм
Тошкент ҳол. Энди кимё фани мисолида таҳлил қиладиган бўлсак 7-синфда жами 57 та мавзу дарсликда берилган. Иш режа 68 соатга мўлжалланган бўлиб мавзулардан ташқари 8 та амалий машғулот ва 8 та назорат иши берилган. Масала ва машқ ечишга алоҳида соат- ларнинг ажратилмагани ўқувчиларда кимё фанидан масалалар ечиш кўникмаларини ҳосил қилишнинг қийинлиги кимё ўқитувчиларининг олдиди турган асосий муаммолардандир. 7-синфда «Атомларнинг ўлчами», «Нисбий ва абсолют массаси», «Молекулаларнинг ўлчами ва массаси. Моль ва моляр масса. Авогадро доимийси», «Кимёвий формула ва ундан келиб чиқадиган хулосалар. Валентлик «,»Эритмалар» мавзулари ўтилганда машқ ечиш соатлари ажратилса дарсларимиз самараси янада ортар эди деб ўйлайман. Математикада 5-6 синфларда пропорция тенгламалар тузиш 8 синфда система асосида ечиладиган икки номаълумли тенгламалар ҳамда ва унга оид масала ва мисолларнинг етарли даражада ўзлаштирилмаслиги кимё фанидан масалалар ечишда қийинчилик туғдиради. Таклиф: математика ўқитишда 7-синфда пропорция бир номаълумли тенгламалар ҳақидаги тушунчаларни кимёдан масалалар ечишга мослаб такрорлаш, 8- синфда икки но- маълумли тенгламалар ечишни ўргатишда бир ёқламаликка барҳам бериб кимё ўқитувчиси билан ҳамкорликда масалалар ечишни такрорлаш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Кимё фа- нида 8- синфда «Атом ядроси таркиби» 7-мавзу «Изотоп . Изобарлар» 8-мавзу, «Ядро ре- акциялари «11-синфда берилган Физика фанида эса 11синфнинг 4-чо- рагида бу мавзулар ёритиб берилган. «Электролиз ва унинг аҳамияти Фарадей қонунлари» кимё фанида 9-синфда , физикада эса 8-синф 2 чорагида берилган. Биология фанидан «Углеводлар», «Ёғлар», «Аминокис- лоталар» 9-синф 2 чорагида, 10синф 1 чорагида ўтилади. Кимёда эса 10 синф 4 чоракда ўтилади. Таклиф: бу мавзулар кимё ва физика ёки кимё ва биология фанларида бир синфда ўзлаштирилиб, ҳамда бир бирига яқин чоракларда ўтилса мақсадга мувофиқ бўлади. Мав- зу ўқувчилар томонидан осон ва яхши ўзлаштирилади. Ўқувчиларни фанга қизиқишини янада кучайтириш учун ўтилаётган материални ама- лиётга таянган ҳолда тушунтириш, исботлаш лозим, чунки кимё экспериментларга та- янади. Ҳар бир ўқувчиДТС талаби асосида лаборатория тажрибалари, амалий ишларни пухта билиши керак. Лекин кузатишлар шуни кўрсатдики ўқувчиларнинг амалий ишларга доир билимлари бироз суст. Бу сусткашликни олдини олиш учун мен биринчи амалий машғулотгача кимё лабораториясида фойдаланиладиган жиҳоз ва асбоблар билан батаф- сил таништираман. Чунки ўқувчи пробирка, колба, пипетка ва ҳоказо асбоб ва жиҳозларни кўрмасдан, вазифасини англамасдан амалий машғулотларни бажара олмайди. Шу ўринда мен 7-синф дарслигига «Кимё лабораториясида фойдаланиладиган жиҳоз ва асбоблар «мавзусини киритилишини тавсия этган бўлардим. Буюк педагог Коменский айтганидек: «Изчилликка риоя қилиб ўқитиш лозим, Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling