Автокредитни суҒурта қилишнинг комбинациялашган шартномаси


Суғурталовчининг ҳуқуқлари


Download 0.82 Mb.
bet8/10
Sana21.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1643362
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МСМ АВТО ФАСТ МЧЖ

7.4. Суғурталовчининг ҳуқуқлари:
7.4.1. Суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган маълумотни ва суғурта объектининг берилган тавсифга мувофиқлигини, шунингдек, Шартнома шартларига амал қилиниши (риоя қилиниши)ни назорат қилиш;
7.4.2. суғурталанган объектнинг ҳолати (аҳволи)ни текшириш;
7.4.3. мустақил равишда суғурта ҳодисаси сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш;
7.4.4. Суғурта қилдирувчи ва/ёки Бенефициардан суғурта ҳодисаси юз берганлик фактини ёки тўланиши лозим бўлган суғурта товони миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган ахборотни, шунингдек, тижорат сирини ташкил этган маълумотларни талаб қилиш;
7.4.5. зарур бўлганда, махсус ваколатли органларга суғурта ҳодисаси юз берганлик фактини ва сабабларини тасдиқловчи ҳужжатларни ва маълумотларни тақдим этиш ҳақида сўровнома юбориш;
7.4.6. Суғурта қилдирувчи ва/ёки Бенефициарни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, суғурта товони тўлашни суғурта ҳодисасини келтириб чиқарувчи барча шарт-шароитлар ойдинлашмагунга (жумладан, махсус ваколатли органларга юборилган расмий сўровларга ёзма равишда жавоб олмагунга) қадар кечиктириш;
7.4.7. шикастланган ЕУТВни таъмирлашдан аввал Суғурталовчига кўздан кечириш учун берилмаганда, шунингдек ушбу Шартномада кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда суғурта товонини тўлаб беришни рад этиш.
7.5. Суғурталовчининг мажбуриятлари:
7.5.1. имзоланган суғурта Шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилишини кафолатлаш;
7.5.2. Суғурта қилдирувчи ва/ёки Бенефициар ҳақида ва унинг мулкий ҳолати ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмаслик, ЎзРнинг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
7.5.3. Суғурта қилдирувчи ва/ёки Бенефициардан суғурта шартларининг ўзгарганлиги ҳақидаги хабарини ёки билдириш хатини олгач, беш кунлик муддат ичида суғурта Шартномасига ўзгартиришлар киритиш ёки Суғурта қилдирувчи ва/ёки Бенефициарга хабар қилган ҳолда уни бекор қилиш.
7.6. Суғурталовчининг суғурта ҳодисаси ҳақида хабарни олгандан сўнг юзага келадиган мажбуриятлари:
7.6.1. зарар миқдори (суммаси)ни аниқлаш (ўз ҳисоб-китоблари ёки мустақил экспертиза хулосалари, таъмирлаш ташкилотлари ёки бошқа ташкилотлар ҳужжатлари асосида) ва суғурта товони суммасини ҳисоблаш;
7.6.2. суғурта далолатномасини тузиш ва юз берган воқеа суғурта ҳодисаси деб тан олинган тақдирда шартномада келишилган муддатларда суғурта товонини тўлаб бериш.
7.6.3. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлар.
7.7. Суғурталовчи суғурта қопламаси тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарорини Суғурта қилдирувчига у суғурта товонини тўлашни сўраб мурожаат этганидан кейин рад этиш сабабларининг асосланган далил-исботларини ўз ичига олган ҳолда 15 (ўн беш) кундан кечиктирмай хабар қилади. Суғурта қилдирувчининг суғурта товонини тўлашни сўраб мурожаат этган куни бўлиб, у томонидан Суғурталовчининг тўлов ёки рад этиш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш учун асос бўлган зарур ҳужжат тақдим этилган кун ҳисобланади.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling