Автокредитни суҒурта қилишнинг комбинациялашган шартномаси


Суғурта даъволарини кўриб чиқиш


Download 0.82 Mb.
bet6/10
Sana21.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1643362
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МСМ АВТО ФАСТ МЧЖ

6. Суғурта даъволарини кўриб чиқиш

(зарар миҚдорини аниҚлаш ва суҒурта товонини тЎлаш)


6.1. Суғурта товони Суғурта қилдирувчи томонидан ушбу суғурта Шартномасида белгиланган суғурта мукофоти тўлиқ ва ўз вақтида тўлангандагина тўлаб берилади.
6.2. Шартноманинг 5.1. банди “а” кичик бандида кўрсатилган суғурта ҳодисаси рўй берганда Бенефициар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
- Бенифициар томонидан тасдиқланган Суғурта қилдирувчининг кредит асосий қарзи миқдорини акс эттирувчи ҳужжат;
- Қарз олувчининг олинган кредит суммаси ва ҳақиқатда қайтарилган кредит суммаси ўртасидаги тафовутни тасдиқловчи ҳужжат.
6.3. Қарз олувчининг асосий кредит қарзини сўндириш бўйича қарздорлиги 6.2. бандда белгиланган ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг 15 (ўн беш) банк кунида Бенефициарга тўлаб берилади. Агар, кейинчалик Суғурта қилдирувчи Бенифициарга қарздорлик суммасини қайтарган тақдирда, Бенифициар Суғурталовчига тўланган суғурта қопламасини 15 (ўн беш) банк куни ичида тўлаб беради.
6.4. Шартноманинг 5.1. банди “б” кичик бандида кўрсатилган ҳодисалар юзага келганда, Суғурта қилдирувчининг суғурталанган объектга зарар етказилганлиги ҳақидаги аризаси, Суғурталовчининг вакиллари томонидан тузилган объектни кўздан кечириш далолатномаси, ЕУТВга етказилган зарарлар миқдори кўрсатилган баҳолаш далолатномаси ҳамда ваколатли органларнинг (Гидрометеорологик хизмат, ЁХББ, ФВВ, ИИВ, тергов органлари, суд ва бошқа махсус ваколатли органларнинг маълумотнома ва қарор) ҳужжатлари суғурта қопламасини тўлаб бериш учун асос ҳисобланади.
Суғурта қилдирувчи Суғурталовчига ариза билан биргаликда зарар сабаби ва миқдорини тасдиқловчи барча зарур ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
6.5. ЕУТВни суғурта қилишда суғурта товонини тўлаб бериш суғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисидаги факт муқаррар бўлгач ва бу факт Суғурта қилдирувчи томонидан ҳужжатлар билан тасдиқлангач ҳамда тегишли ҳужжатлар асосида суғурта товони миқдори аниқлангач, суғурта далолатномаси тасдиқлангандан сўнг қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

  • ЕУТВ ўғирланган тақдирда, Суғурта қилдирувчи томонидан Суғурталовчига барча зарурий ҳужжатлар тақдим этилган ва ўғирланган ЕУТВ топилган ҳолда, Томонларнинг ўзаро муносабатлар тўғрисидаги қўшимча келишуви имзоланган кундан эътиборан - 30 (ўттиз) банк кунида.

Суғурталовчи томонидан суғурта ҳодисасини келтириб чиқарган сабаблар ва ҳолатларни қўшимча тадқиқ этиш зарурияти туғилса, бу муддат Суғурта қилдирувчини хабардор қилган ҳолда, дастлабки тергов органлари томонидан жиноий иш бўйича дастлабки тергов ишларини маълум вақт тўхтатиб туриш ҳақида қарор чиқарилмагунга қадар чўзилиши мумкин;

  • бошқа ҳолатларда - 15 (ўн беш) банк кунида.

6.6. Ҳар бир томон мустақил экспертизани, уни ўтказиш таклифини билдирган томон ҳисобига ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Экспертиза ўтказилгандан сўнг суғурта ҳодисаси ҳисобланмайдиган ҳодисалар бўйича экспертиза харажатлари Суғурта қилдирувчи томонидан қопланади.
6.7. Агар Шартномага суғурта суммалари миқдори бўйича ўзгаришлар киритилган бўлса, Суғурталовчи суғурта товонини охирги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тўлаб беради.
6.8. Суғурталанган ЕУТВнинг ўғирланиши (йўқолиши) ёки тўлиқ нобуд бўлиши, ёхуд унинг қисмларини алмаштирилиши бўйича суғурта товони тўлаб берилганда, Суғурта қилдирувчи (Бенефициар) ўзининг ЕУТВга бўлган ҳуқуқларидан Суғурталовчи фойдасига воз кечади (Абандон). Бунда Суғурта қилдирувчи (Бенефициар) ЕУТВ Суғурталовчининг ихтиёрига ўтганлигини тасдиқловчи барча зарурий ҳужжатларни топшириши лозим.
6.9. Агар Суғурта қилдирувчи ва/ёки Бенефициарга ўғирланган суғурталанган ЕУТВ қайтарилса, у Суғурталовчига олган суғурта товонини қайтаришга мажбур. Бунда (суғурталанган ЕУТВга суғурта товони тўланмаган бўлса) агар суғурталанган ЕУТВ шикастланган ҳолда топилса, у ҳолда Суғурта қилдирувчи ва/ёки Бенефициарга етказилган зарар тўлаб берилади.
Суғурта қилдирувчи ва/ёки Бенефициар Суғурталовчига суғурта товонини қайтариб беришдан бош тортса, у ҳолда ушбу мулкка нисбатан барча ҳуқуқлар Суғурталовчига ўтади.
6.10. Суғурталанган ЕУТВ бўйича суғурта товони қуйидаги ҳолатларда тўлаб берилмайди:
6.10.1. автотранспорт воситаси Суғурталовчининг ёзма розилигисиз ДЙҲХХ рўйхати ҳисобидан чиқарилган бўлса;
6.10.2. Суғурта қилдирувчи ёки автотранспорт воситасини бошқаришга рухсат этилган шахс ЙТҲ юз берганда, ДЙҲХХ органлари томонидан аварияни расмийлаштириш бўйича йўл ҳаракати Қоидалари талабларини бажармаган бўлса;
6.10.3. Шартномада кўзда тутилмаган вақтда ва жойда ўғирланган бўлса.
6.11. Суғурталовчи Суғурта қилдирувчи ва/ёки Бенефициар томонидан қуйидаги ҳолатларга йўл қўйилган тақдирда, суғурта товонини тўлаб беришдан бош тортишга ҳақли:
6.11.1. Суғурталовчига сўралган суғурта объекти ва шартлари тўғрисида нотўғри (ёлғон, тўлиқ эмас) ахборотни хабар қилса ва/ёки тақдим этса;
6.11.2. Суғурталовчига кўрилган зарар ҳақида суғурта Шартномасида белгиланган муддатларда хабар бермаганлиги оқибатида зарарни келтириб чиқарган сабаб ва зарар миқдорини аниқлашнинг имкони бўлмаса;
6.11.3. Суғурталовчига ёки унинг вакилларига ушбу Шартнома шартларига мувофиқ зарарни келтириб чиқарган ҳолатлар, зарар хусусияти ва миқдорини аниқлашда қаршилик кўрсатса;
6.11.4. Зарарни келтириб чиқарган сабаб ва/ёки зарар миқдорини аниқлашда Суғурталовчини ёки унинг вакилларини қасддан чалғитса;
6.11.5. Зарар етказилганлиги учун айбдор шахсдан зарарни тўлиқ қопловчи товонни олган бўлса.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling