Автокредитни суҒурта қилишнинг комбинациялашган шартномаси
Download 0.82 Mb.
|
МСМ АВТО ФАСТ МЧЖ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9. Томонларнинг жавобгарлиги
- 10. АлоҲида Шартлар
8. суброгация8.1. Тўлиқ ёки қисман суғурта товонини тўлаган Суғурталовчига шу сумма доирасида Суғурта қилдирувчи ва/ёки Бенефициарнинг етказилган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан регресс талаби ҳуқуқи ўтади. 8.2. Суғурта қилдирувчи ва/ёки Бенефициар суғурта товонини олгандан сўнг Суғурталовчига регресс талаби ҳуқуқини амалга ошириш учун барча зарурий ҳужжатларни бериши ва барча чораларни кўриши шарт. 8.3. Суғурта қилдирувчи ва/ёки Бенефициар суғурта ҳодисаси юз беришига айбдор шахсга нисбатан даъводан ёки унга қўйилган талабларни амалга оширувчи ҳуқуқдан воз кечса, шунингдек, Суғурталовчига регресс талабларни амалга ошириш учун зарурий ҳужжатларни беришдан бош тортса, Суғурталовчи суғурта товонини бутунлай ёки маълум бир қисмини тўлаб беришдан озод қилинади ва ортиқча тўланган суғурта товонини қайтариб берилишини талаб қилишга ҳақли. 9. Томонларнинг жавобгарлиги9.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича қабул қилган мажбуриятларни бузганлиги учун ЎзРнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгардирлар. 9.2. Суғурта қилдирувчи ушбу суғурта Шартномасида кўрсатилган муддатларда суғурта мукофотини ўз вақтида тўлаш учун жавобгар. 9.3. Суғурта ҳодисасини тасдиқловчи барча керакли ҳужжатларни олгач ва бўлган воқеа суғурта ҳодисаси, деб тан олинганда, Суғурталовчи Шартномада кўрсатилган муддатларда суғурта товонини тўлаб беришга жавобгар. 10. АлоҲида Шартлар10.1. Суғурта қилдирувчи Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги “Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари”да таъқиқланган шубҳали операциялар хусусида огоҳлантирилган. Ушбу Қарорга риоя қилишнинг юридик масъулияти Суғурта қилдирувчи зиммасига юклатилади. 10.2. Томонлар ўртасидаги барча пулли ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. 10.3. Шартномага киритиладиган барча қўшимча ва ўзгартиришлар, шунингдек, Шартномани бекор қилиш ва тугатиш ёзма кўринишда бўлади. 10.4. Томонлар Шартнома шартларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда, юзага келадиган низолар томонлар музокараси орқали ҳал этилади, келишувга эришишнинг иложи бўлмаса, низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тегишли судида ёки Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида кўриб чиқилади. 10.5. Ушбу Шартнома ҳар бир томонга бир нусхада бериладиган ва томонлар учун бир хил юридик кучга эга бўлган 3 (уч) нусхада тузилди. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling