Автокредитни суҒурта қилишнинг комбинациялашган шартномаси
Download 0.82 Mb.
|
МСМ АВТО ФАСТ МЧЖ
5. СУҒУРТА ҲОДИСАлари5.1.Мазкур шартномага асосан қуйидагилар суғурта ҳодисалари ҳисобланади: а) Қарз олувчининг кредит шартномаси шартларига мувофиқ, транспорт воситасини қарз олувчининг номига расмийлаштирилгунга қадар кредитни график бўйича сўндириш мажбуриятини бажара олмаслиги, кредитга ҳисобланган фоизлар бундан мустасно; б) ЕУТВга қуйидаги ҳодисалар натижасида зарар етиши: - табиий офатлар (сув тошиши; тўфон; бўрон; сел; чақмоқ; дўл уриши; ер чўкиши, қимирлаши, емирилиши); - Йўл-транспорт ҳодисалари (амалдаги ЙҲХ қоидаларига асосан); - ёнғин, портлаш; - Учинчи шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари. Суғурталовчининг мазкур шартноманинг 5.1. банди “а” кичик бандида белгиланган суғурта товонини тўлаш билан боғлиқ мажбурияти суғурта полиси берилган пайтдан бошланади ва ЕУТВни харид қилиш шартномасида автомобилни харидорга етказиб бериш муддатидан ошмайди. Агар, транспорт воситасини етказиб берувчи томонидан етказиб бериш муддатлари бузилса ёки узайтирсилса, Суғурталовчининг мажбурияти ўша муддатга узайтирилган ҳисобланди. Суғурталовчининг мазкур шартноманинг 5.1. банди “б” кичик бандида белгиланган суғурта товонини тўлаш билан боғлиқ мажбурияти транспорт воситасининг қарз олувчи номига расмийлаштирилган кундан бошланади. 5.2. Мазкур шартноманинг 5.1. банди “б” кичик бандида назарда тутилмаган ҳар қандай ҳодисалар оқибатида транспорт воситасига етказилган зарарлар Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш билан боғлиқ мажбуриятини юзага келтирмайди ва ЕУТВ деталлари (боғламалари, агрегатлар, шиналар, завод комплектациясига кирмайдиган қўшимча деталлар)нинг эскириши қопланмайди. 5.3. Барча ҳолатларда ҳам қуйидаги ҳодисалар натижасида юз берган зарар тўлаб берилмайди: а) Суғурта қилдирувчи (Бенифициар)нинг суғурта ҳодисаси юз беришига қаратилган қасддан қилган ҳаракатлари ва/ёки ҳаракатсизлиги. Суғурта қилдирувчи (Бенифициар)нинг ўз фуқаролик бурчларини адо этиш, ҳаёти, соғлиғи, обрўси ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари бундан мустасно; б) амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳаракатланиши таъқиқланган, носозликларга эга бўлган ЕУТВлардан фойдаланиш; в) йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиш, жумладан: светофор (регулировкачи)нинг таъқиқловчи сигналида ўтиб кетиш; темир йўл кесишмаларида ҳаракатланиш қоидаларига амал қилмаслик; белгиланган ҳаракат тартибига қарши ҳаракатланиш; белгиланган ҳаракат тезлигини ошириш; г) ёнғин хавфсизлиги, заҳарли, ёнғиндан хавфли ва портловчи воситаларни ташиш ва сақлаш қоидаларини бузиш; д) ЕУТВни, уни бошқариш учун зарурий ҳужжатларга эга бўлмаган шахс томонидан бошқарилиши; е) транспорт воситасини мастлик ҳолатида (алкоголь, гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ва ҳ.к.), сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариши, шунингдек, суғурталанган ЕУТВ ҳайдовчисининг ЙТҲ жойидан яшириниши ёки тиббий текширув (экспертиза)дан ўтишдан бош тортиши; ё) ЕУТВдан ўқитиш (ўргатиш), синовлар ўтказиш ёки спорт тадбирларида қатнашиш учун фойдаланиш; ж) Шартнома амал қилиши даврида Суғурталовчининг розилигисиз Суғурта қилдирувчи томонидан кредит эвазига олинган ва гаровга қўйилиши лозим бўлган транспорт воситасини сотиши (ҳадя қилиши), ижарага, лизингга ва гаровга бериши; з) Суғурталанган ЕУТВни юклаш ёки тушириш оқибатида етказилган зарарлар. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling