Автокредитни суҒурта қилишнинг комбинациялашган шартномаси


томонларнинг ҳуҚуҚ ва мажбуриятлари


Download 0.82 Mb.
bet7/10
Sana21.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1643362
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МСМ АВТО ФАСТ МЧЖ

7. томонларнинг ҳуҚуҚ ва мажбуриятлари


7.1. Суғурта қилдирувчининг ҳуқуқлари:
7.1.1. Шартнома шартларига кўра, суғурта суммаси доирасида, ҳақиқий етказилган зарар миқдорида суғурта товонини олиш;
7.1.2. қонуний асосларда, бошқа ҳуқуқий актлар ёки шартномада ЕУТВнинг сақланишидан манфаатдор учинчи шахс (Бенефициар) фойдасига суғурта Шартномасини тузиш;
7.1.3. Суғурталовчи билан келишган ҳолда Шартнома шартларини ўзгартириш;
7.1.4. Шартномани муддатидан аввал бекор қилиш.
7.2. Суғурта қилдирувчининг мажбуриятлари:
7.2.1. Шартнома тузилганда Суғурталовчига хавф даражасини баҳолаш ва Суғурталовчи ўз зиммасига жавобгарликни олиши учун муҳим бўлган шарт-шароитларни тавсифловчи барча талаб қилинган ахборотни хабар қилиш;
7.2.2. Суғурталовчига суғурта объектига тааллуқли барча тузилган ёки тузилаётган бошқа суғурта шартномалари ҳақида хабар қилиш;
7.2.3. суғурта мукофотини Шартномада белгиланган миқдорда ва тартибларда тўлаш;
7.2.4. суғурталанган объектни эксплуатация қилиш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномаларга амал қилиш, шунингдек ушбу объектдан фақатгина тўғридан-тўғри белгиланган мақсадлардагина фойдаланиш;
7.2.5. ЕУТВни ДЙҲХХ органларида ҳисобдан чиқарилганда ёки қайта расмийлаштирилганда, рўйхатга олиш-ҳисоб ҳужжатлари, рўйхатга олиш (рақамли) белгилари алмаштирилганда уч кунлик муддат ичида, Шартнома/полисга ўзгартиришлар киритиш учун Суғурталовчига ёзма хабар қилиш.
7.3. Суғурта қилдирувчининг суғурта ҳодисаси юз бергандаги мажбуриятлари:
7.3.1. зарарни камайтириш ва суғурталанган объектни сақлаб қолиш учун барча амалга оширилиши мумкин бўлган, шу жумладан Суғурталовчи томонидан тавсия этилган чораларни кўриш;
7.3.2. ҳодиса рўй бергандан бошлаб, бу ҳақда зудлик билан махсус ваколатли органларга маълум қилиш ва 72 соат ичида (дам олиш ва байрам кунларини ҳисобга олмаган ҳолда) ҳар қандай мақбул йўл билан (телефон, факс орқали) Суғурталовчига хабар бериш. Хабар берган кундан бошлаб 10 (ўн) иш кунидан кечиктирмаган ҳолда зарар аниқланганлиги ҳақида ёзма аризани (Суғурталовчи томонидан белгиланган шаклдаги) ва 30 (ўттиз) тақвим куни ичида Суғурталовчи томонидан талаб қилинган, ҳамда суғурта Шартномаси шартларига кўра фактни тасдиқлаш, зарар сабаби ва миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этиш ва имкон яратиш;
7.3.3 Суғурталовчига шикастланган, нобуд бўлган ёки йўқолган суғурта объектларининг рўйхатини (тавсифини) бериш. Бу рўйхат (тавсиф) Суғурталовчи билан келишилган муддатда, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам суғурта ҳодисаси юз берган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмаган ҳолда тақдим этилиши лозим. Тавсифлар шикастланган суғурта объектларининг суғурта ҳодисаси юз берган кундаги қиймати (нархи)ни кўрсатган ҳолда тузилади;
7.3.4. Шикастланган суғурта объектларини суғурта ҳодисасидан кейин қандай аҳволда бўлса, шу кўринишда сақлаб қолиш. Зарар кўрилгандаги ҳолатни фақатгина, хавфсизлик ва/ёки зарар миқдорини камайтириш нуқтаи назарларидан ўзгартириш мумкин;
7.3.5. Суғурталовчи томонидан айбдор шахсларга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқининг амалга оширилиши учун унга барча ҳужжатларни бериш ва барча чораларни кўриш;
7.3.6. ЕУТВ бўйича Суғурталовчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш:
7.3.6.1. суғурта полисининг нусхаси;
7.3.6.2. ЕУТВдан фойдаланиш ва ихтиёрида сақлаш учун берилган барча ишончномалар ва ҳайдовчилик гувоҳномаси;
7.3.6.3. юз берган ҳодисанинг хусусиятидан келиб чиқиб, белгиланган шаклдаги суғурта ҳодисасининг юз берганлик шарт-шароитларини тасдиқловчи, масъул шахснинг имзоси ва махсус ваколатли органларнинг (ДЙҲХХ, ИИВ, Ёнғинназорат, Гидрометеомарказ, суд ва бошқалар) муҳри билан тасдиқланган ҳужжатлар;
7.3.6.4. ЙТҲ вақтида ЕУТВни бошқарган шахснинг ҳушёрлиги тўғрисида тиббий текширув хулосаси;
7.3.6.5. сарфланган харажатларни тасдиқловчи маълумотномалар, счётлар ва бошқа ҳужжатлар;
7.3.6.6. суғурта суммасини олувчининг шахсиятини тасдиқловчи ҳужжатлар ва зарур бўлганда, мерос ҳуқуқининг кучга кирганлигини тасдиқлочи ҳужжатлар;
7.3.7. Суғурта қилдирувчининг Шартномадан келиб чиқувчи барча мажбуриятлари Бенефициарга ҳам бир хилда тааллуқлидир, суғурта мукофотини тўлаш бўйича мажбуриятлар бундан истисно. Бенефициар томонидан ушбу мажбуриятларнинг бажарилмаслиги, уларнинг Суғурта қилдирувчи томонидан бажарилмаслик ҳолатини келтириб чиқаргани каби оқибатларга олиб келади;
7.3.8. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлар.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling