Автокредитни суҒурта қилишнинг комбинациялашган шартномаси


Download 0.82 Mb.
bet2/10
Sana21.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1643362
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МСМ АВТО ФАСТ МЧЖ

2. Атама ва тушунчалар


Мазкур Шартномада қўлланилган атама ва тушунчалар қуйидагиларни англатади.
Суғурта объекти - Суғурта қилдирувчининг кредит шартномаси бўйича автотранспорт воситаси харид қилингунга қадар график бўйича кредит суммасини сўндириши билан боғлиқ пуллик мажбуриятини бажаришга қобилиятсизлиги ҳамда ЕУТВга суғурта ҳодисаси натижасида етказилган зарарни қоплаб бериш билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланади.
Суғурта субъектлари - Суғурталовчи ҳамда Шартномада Суғурта қилдирувчи ва Бенифициар (банк) сифатида кўрсатилган - ҳуқуқий шаклидан қатъий назар юридик шахслар ҳамда меҳнатга лаёқатли жисмоний шахслар.
Суғурталовчи - Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг лицензиясига асосан суғурта фаолияти билан шуғулланувчи “PERFECT INSURANCE” АЖ СТ.
Суғурта қилдирувчи (Қарз олувчи) - кредит маблағлари эвазига транспорт воситасини харид қилувчи ҳамда Суғурталовчи билан суғурта шартномасини тузган, суғурта шартномасида келишилган суғурта мукофотини (суғурта тўловини) тўловчи ва Суғурталовчи билан аниқ суғурта муносабатларига кирувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Бенефициар - Қарз олувчига кредит маблағларини тақдим этувчи ҳамда мазкур суғурта шартномаси бўйича суғурта қопламасини олиш ҳуқуқига эга бўлган тижорат банки.
Суғурта полиси - мазкур суғурта шартномасига асосан Суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти тўлангандан сўнг бериладиган, суғурта шартномасининг тузилганлигини ва суғурта шартномаси бўйича Суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Суғурта суммаси - кредит шартномаси бўйича кредит суммаси қисмига тенг бўлган пул маблағлари миқдори, ЕУТВ бўйича эса унинг харид киймати миқдорида бўлиб, суғурта ҳодисаси рўй берганда Суғурталовчи мажбурияти ҳажмининг чегараси ҳисобланади.
Суғурта ҳодисаси - Суғурта қилдирувчининг кредит шартномаси бўйича автотранспорт воситаси харид қилингунга қадар график бўйича кредит суммасини сўндириш билан боғлиқ пуллик мажбуриятини бажаришга қобилиятсизлиги ва/ёки ЕУТВга суғурта шартномасида келтирилган хавфлар натижасида етказилган зарарлар ҳисобланади.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling