Автокредитни суҒурта қилишнинг комбинациялашган шартномаси


ШарТНОМАНИНГ КУЧГА КИРИШИ, АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ва бекор қилиш ТАРТИБИ


Download 0.82 Mb.
bet4/10
Sana21.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1643362
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МСМ АВТО ФАСТ МЧЖ

4. ШарТНОМАНИНГ КУЧГА КИРИШИ, АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ва бекор қилиш ТАРТИБИ


4.1. Шартнома томонларнинг имзоси қўйилган кундан кучга киради ва 5 (беш) йил муддатга амал қилади. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш бўйича жавобгарлиги суғурта мукофоти Суғурталовчи банк ҳисоб рақамига келиб тушган санадан кейинги куннинг 00.00 соатидан эътиборан кучга киради.
4.2. Суғурталовчи суғурта мукофоти унинг банк ҳисоб рақамига келиб тушган санадан бошлаб 10 (ўн) кун ичида Суғурта қилдирувчига суғурта полисини тақдим этади. Шартнома/полис йўқолган тақдирда, Суғурталовчи Суғурта қилдирувчининг ёзма аризасига биноан, белгиланган тартибда Шартнома/полиснинг дубликатини беради, шундан сўнг Шартнома/полиснинг йўқолган нусхаси ҳақиқий эмас деб топилади.
4.3. Суғурта Шартномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
а) Суғурта қилдирувчининг ёзма аризасига биноан;
б) Суғурта қилдирувчи томонидан Шартнома бўйича суғурта мукофотларини тўлаш муддатлари бузилганда;
в) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган бошқа ҳолларда.
4.4. Суғурта қилдирувчи муддатидан илгари Шартномадан воз кечса, унинг ёзма билдиришномасига асосан Суғурталовчи суғурта муддати амал қилган даврга мутаносиб равишда, умумий суғурта мукофотининг 25 (йигирма беш) фоиз миқдорини чегирган ҳолда қайтаради ёки суғурта қилдирувчи мурожаатига асосан бошқа суғурта шартномаларига ўтказиб беради.
4.5. Шартнома суғурта товони тўлангандан сўнг бекор қилинганда суғурта мукофоти қайтариб берилмайди.
4.6. Шартномани бекор қилиш ҳақида, Суғурта қилдирувчи ва Суғурталовчи бир-бирларини, суғурта Шартномаси тугатилиши кутилаётган санадан камида 15 (ўн беш) банк куни аввал ёзма равишда огоҳлантиришлари шарт. Суғурта Шартномаси мурожаатномада Шартноманинг амал қилиши тугатиладиган кун сифатида кўрсатилган куннинг 00.00 соатидан эътиборан тугатилган ҳисобланади.
4.7. Суғурта Шартномаси тузилган вақтдан эътиборан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги фуқаролик қонунчилигида кўзда тутилган асосларда ҳамда қуйида келтирилган ҳолларда ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин:
4.7.1. Шартномада келтирилган суғурталанган ЕУТВ жиноий йўл билан топилган, хатланган, ҳибсда ёки суд қарори асосида мусодара этилган бўлса;
4.7.2. Суд Шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling