74. 2005 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида қайси сиёсий партиялар фракциялари “демократик блок”ка бирлашиш ҳақидаги келишув имзоландилар?
А) ХДП, Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), “Фидокорлар” партияси
*Б) Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), “Фидокорлар” Миллий-демократик партияси, “Адолат” ижтимоий-демократик партияси
В) ХДП, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), “Фидокорлар” Миллий-демократик партияси, “Адолат” ижтимоий-демократик партияси
В) барча жавоблар тўғри
75. “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти кафолатлари тўғрисида” қонун қачон қабул қилинди?
А) 2002 йил 25 январда
Б) 2005 йил 15 февралда
*В) 2006 йил декабрда
Г) 1999 йил январда
76. 2008 йилда қабул қилинган “Сайлов ҳақида қонунчиликни такомиллаштириш билан боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун натижасида партиялардан сайланадиган депутатлар сони неча кишига кўпайтирилди?
А) 35 кишига
*Б) 15 кишига
В) 135 кишига
Г) 150 кишига
77. Янги қабул қилинган сайлов қонунчилигига кўра Депутатликка номзодларнинг ишончли вакилларининг неча нафардан неча нафаргача оширилди.
А) 5 нафардан 8 нафаргача оширилди.
Б) 3 нафардан 5 нафаргача оширилди.
В) 2 нафардан 3 нафаргача оширилди.
*Г) 5 нафардан 10 нафаргача оширилди.
78. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг нечанчи моддасида “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини-ўзи бошқариш референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади” деб белгилаб қуйилган.
А) 33-моддасида.
Б) 42-моддасида
В) 117-моддасида
*Г) 32-моддасида
79. Ўзбекистонда сайловлардаги тенглик ҳуқуқи тамойили Конституциянинг нечанчи моддасида эътироф этилган?
А) 33-моддасида.
Б) 42-моддасида
*В) 117-моддасида
Г) 32-моддасида
Do'stlaringiz bilan baham: |