377. Сиёсий партияларнинг роли ва ўрни қандай парламентда юқори бўлади?
а) демократик парламентда;
б) бир палаталик парламентда;
*в) икки палаталик парламентда.
378.Фуқаролик жамиятининг асоси – бу...
*а) юксак маданиятга эришган, тўлақонли ҳуқуққа эга бўлган, онгли ва эркин фаолият юритувчи шахслар.
б) мустақил фаолият юритувчи инсонлар гурухи
в) ялпи давлат томонидан бошқариладиган жамият фуқаролари
379.“Жамият” бу...
а) мураккаб ижтимомий организм.
б) ижтимоий муносабатлар мажмуи, йиғиндиси.
*в) ҳамма жавоблар тўғри
380.Жадидларнинг сиёсий етакчилари:
*а) М.Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Мунаввар қори;
б) Абдулла Авлоний, Хожи Муин, Тавалло;
в) Хамза Хакимзода, Ашурали Зоҳирий, С. Сиддиқий.
381.Жадидларнинг бош мақсадлари:
а) халқни маърифатли ва маънавиятли қилиш;
б) Туркистонда маданиятни ривожлантириш;
*в) миллий озодликка эришиш.
382.Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси қонунчилик соҳасидаги асосий ваколати нимадан иборат?
а)қонун лойиҳасини ишлаб чиқади, қабул қилади ва тасдиқлайди;
*б) қонун лойиҳасини ишлаб чиқади ва уни тасдиқлаш учун Сенатга тақдим этади ;
в) қонун қабул қилади ва уни тасдиқлайди ;
383.Либерализмнинг муҳим ғояларидан бири:
а) Жисмони ва ақлий ривожланишга нисбатан кишиларнинг табиий нотенглиги;
*б) Инсоний шахснинг мутлақ қадриятлари ва барча кишиларнинг азалдан (“туғилишдан бошлаб”) тенглиги;
в) Универсал ахлоқий тартиботнинг мавжудлиги.
384.Жамоат ташкилотлари давлат ва унинг органлари учун:
а) давлат ва ҳукумат қарорларини бажаришга ёрдамлашади, давлат режаларини бажаришга кўмаклашади, қонунлар бажарилишини назорат қилади;
б) фуқароларни қонунларни бажаришларини назорат қилади, уларни давлат вазифаларини бажаришлари учун сафарбар этади;
*в) ижтимоий гуруҳлар ва табақалар манфаатларини бир тизимга солиб, давлат органларига етказиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |