385.Ўзбекистон Республикаси «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонун қачон қабул қилинган?
а) 1993 йил май;
*б) 1996 йил декабр;
в) 2001 йил апрел.
386.Ўзбекистонда сиёсий партиялар икки палатали парламентнинг қайси палатасига бўлган сайловларда депутатликка ўз номзодларини кўрсатадилар?
а) сенатга;
б) Олий Мажлисга;
*в) Қонунчилик палатасига.
387.Жамоат ташкилотларининг асосий функциялари:
*а) жамоат ишларини бошқариш, ўз аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
б) маҳаллий давлат ҳокимияти ишида фаол иштирок этиш, фуқароларни бошқариш ва уларни ижтимоийлаштириш;
в) ўз етакчиларини раҳбарлик лавозимларига ўтишига эришиш, жамиятни бошқаришда устуворлик қилиш.
6. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг куйидаги институтлари шаклланиб бормоқда:
а ) Жамоатчилик фикрини ўрганиш институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
б ) Оила ҳамда унинг манфаатларини акс эттирувчи маҳсус ташкилотлар, миллий-маданий марказлар;
*в ) а ва б жавоблар туғри
388.Демократик мамлакатларда барпо этилган жамият қандай аталади?:
а) Анъанавий жамият;
б) Ривожланган жамият;
*в) Фуқаролик жамияти.
389.Демократик мамлакатларда кенг тарқалган сиёсий мафкурани белгиланг:
*а) Либерализм;
б) Социализм;
в) Консерватизм.
390.Демократик мамлакатларда ХХ асрнинг 80-йилларида давлат бошқарувига жорий этилган демократик бошқарув усулини белгиланг:
а) Деконцетрация;
*б) Децентрализация;
в) Либерализация.
391.Демократик сиёсий тизимни яшаши учун қуйидагилардан қайси бири бош ва зарурий шарт-шарит ҳисобланади?
а) Кўпартиявийликнинг мавжудлиги;
б) Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг сайланишлиги;
*в) Кўп номзодлар ичидан танлашнинг реал имкониятини кафолатловчи сайловлар.
392. Сиёсат субъектлари, бу:
а) Давлатнинг сиёсий мақсадларини амалга оширишда онгли равишда иштирок этаётган фуқаролар;
*б) Сиёсий фаолиятда онгли равишда иштирок этаётган индивидлар, ижтимоий гуруҳлар, ташкилот ва корхоналар;
в) Фақат жамият сиёсий ҳаётида иштирок этаётган сиёсий партиялар.
393.Номарказлаштириш тамойилларидан бири:
а) давлатнинг қуйи органлари ваколатларини кучайтириш;
*б) давлат органлари ваколатларини ўзини ўзи бошқариш ва жамоат ташкилотларига ўтказиб бориш;
в) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига марказий давлат органлари ваколатларини ўтказиш.
394. Президентимиз Ислом Каримовнинг - «Бизнинг асосий узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз аввалгича қолади – бу демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнлари ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш йўлидан оғишмай, изчил ва қатъият билан боришдир» деган фикрлари қайси мажлисда айтилаган?
*а ) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида. 2005 йил 29 декабрь
б) Каримов И.А.Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлисидаги маъруза. 2007 йил 30 август. –Т.: Ўзбекистон, 2008.
в) Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичмабосқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. 2009 йил 5 декабрь.-Т.: Ўзбекистон, 2008.
Do'stlaringiz bilan baham: |